RU

Последние новости

07:26Про лига. Бугун Тошкент дербиси ва Нукусда учрашув бор  0 03:45Европа Лигаси финал. "Аталанта" - "Байер" 3:0   0 02:23“Байер”нинг 51 ўйиндан иборат мағлубиятсиз серияси ўз якунига етди  4 01:55"Аталанта" йирик ғалаба билан "Байер" эртагига якун ясади ва Европа лигаси чемпионига айланди!  98 01:33"Ливерпуль" ўзига керакли мураббийни LinkedIn орқали қидирмоқда  1 00:15Арсен Венгер офсайднинг бутунлай янгича қоидасини таклиф қилмоқда  5 23:33Бекхэм: "Тарихдаги энг зўр футболчи бизда ўйнаётганига ҳали ҳам ишона олмаяпман"  12 23:09Европа лигаси финали. "Аталанта" – "Байер". Таркиблар аниқ!  4 22:41Анвар Бердиев: "Машғулотларда ишланган режа иш берганидан хурсандман"  1 22:25Ҳаким Фузайлов: "Янги жамоада дастлабки ўйинлар сиз истагандек ўтмайди"  6 22:10ФИНАЛгача...  18 22:00Футзал. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси иккинчи ўртоқлик ўйинида Россияни мағлубиятга учратди  1 21:39Исроилда футбол тарихидаги энг узун пенальтилар серияси қайд этилди  9 21:15Манба: Эрик тен Хаг Англия кубоги финалидаги сўнг МЮни тарк этади  17 20:43Неймар қачон сафга қайтади? "Ал Ҳилол" бош мураббийи жавоб берди  4

Бугун футбол. "Сўғдиёна" - "Металлург" Новости

Бугун футбол. "Сўғдиёна" - "Металлург"

Бугун Суперлига 20-туридан ўрин олган учта ўйин бўлиб ўтади.

Мусобақа жадвалида иккинчи ўринда бораётган "Сўғдиёна" ўз майдонида 10-ўриндаги "Металлург"ни қабул қилади. "Сўғдиёна" шу пайтгача 9 бор ғалаба қозониб, 8 марта дуранг қайд этган ҳамда иккита ўйинда мағлуб бўлди. Тўплар нисбати 22-12. "Металлург" ҳисобида эса 6та ғалаба, бир дуранг ва 12 мағлубият бор. Тўплар нисбати 17-27. 

"Сўғдиёна" иккинчи даврада ҳозирча учта ўйинда зафар қучди ва бир бор мағлуб бўлиб, иккита беллашувда дуранг ўйнади. Жиззахликлар охирги икки турдан бери ғалаба қозона олишмаяпти. 

"Металлург" иккинчи даврада кўрсатаётган натижаларга эса ҳавас қилиб бўлмайди. Бекободликлар иккинчи даврани кетма-кет тўртта мағлубият билан бошлашди. Сафарда "Андижон"ни мағлуб этиб қайтган жамоа сўнгра ўз майдонида "Қўқон-1912"га имкониятни бой берди. 

Бугунги баҳс бекободликлар учун муҳим аҳамият касб этади. Жамоа яна ютқазиб қўйса аҳвол чигаллашади. "Сўғдиёна"нинг мақсади эса чемпионатни кучли учликда тугатиш ва бунинг учун жамоа борини бериб ўйнамоқда.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика