RU

Последние новости

21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   0 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  2 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  4 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  3 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  3 19:10Александр Хомяков: "Очиғи, нима дейишга ҳам ҳайронман"  14 18:49Анри Салоҳ ҳақида: "Ливерпуль"да муаммолар бўлиб турганда ва ўзинг натижа кўрсатмаётган пайтда фақат ўзинг ҳақингда гапириш ярамайди. Мен "Барса"да ўйнамаётганимда буни Пепнинг юзига айтганман, оммага эмас. Жамоани ҳимоя қилиш керак"  23 18:39Александр Ежов: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман"  7 18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  2 17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  10 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  25 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  50 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  1 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  10

ОЧЛ. "Бу жамоанинг фалсафасига, мураббийига тан берганман" - "Пахтакор" ва "Насаф"нинг иккинчи тур ўйинлари мутахассис нигоҳида Новости

ОЧЛ. "Бу жамоанинг фалсафасига, мураббийига тан берганман" - "Пахтакор" ва "Насаф"нинг иккинчи тур ўйинлари мутахассис нигоҳида

ОЧЛнинг иккинчи турида жамоаларимиз муҳим уч очколарга эга чиқишди.

Биз эса ўз ўрнида мутахассис фикрига қулоқ тутиш мақсадида таниқли собиқ футболчи Акмал Холматовга юзландик. 


Саудия саҳроларида сергаклик ҳисси. "Пахтакор" ва "Насаф" уйғондими? 


Мураббий дастлаб "Пахтакор" ва "Насаф"нинг ўйинларидаги ўзгариш, таассуротлар ҳақида гапирди. Собиқ тўп тепар ниманинг ҳисобига бундай вазиятлар бўлганини тушунтирди. 

- "Пахтакор" ҳам, "Насаф" ҳам биринчи турни ёмон ўтказишмади. Тўғри натижа биз кутгандек бўлгани йўқ. Эътибор берган бўлсангиз, икки жамоамиз учрашувда биринчи бўлиб ҳисобни очишди. "Пахтакор"да янги мураббий ва ҳимоя чизиғи ҳам янгиланган. Уларга вақт керак. Жамоанинг ўйини фурсат ўтган сари янада яхшиланади. Ҳар қандай халқаро турнирда жамоаларимиз илк ўйинда қийналади. Қандайдир ўзимизга ишонч етишмайдими, билмадим. "Ал Таавон" билан баҳсда жамоанинг ўйинида ўзгариш сезилди. Лекин унутмаслик керакки, "Сепахон" футболчилари ҳам ўша куни "Пахтакор"га қараганда мазмунлироқ тўп тепганди. Менимча, Шерзод Аъзамовнинг асосий таркибга киритилгани фойда келтирди. Шунинг ҳисобига ҳимояда палапартишликлар кўзга ташлангани йўқ. Футболчилар анча интизомлироқ ҳаракат қилишди. 


Аль-Таавун

Лига чемпионов АФК. Группа D . Тур 2

11/04/2022, 02:15

1
:
0
Завершен

Пахтакор

Ходжимат Эркинов - 83'

45'
90'
59'  Hazzaa Al-Hazzaa (Faisal Mohamed)
59'  Sumayhan Alnabit (Hassan Al Omiri)
77'  Mostafa Fathi (Nawaf Al-Rashwodi)
90'  Ryan Al Mousa
90'  Леандре Тавамба
44'  Драган Черан
68'  Оливер Саркич (Ikrom Alibaev)
68'  Азизбек Тургунбаев (Ходжимат Эркинов)
83'  Ходжимат Эркинов
83'  Ikrom Alibaev
88'  Ikrom Alibaev
90'  Sherzod Azamov
90'  Sardor Rashidov (Jasur Yakubov)



Жамоанинг ҳужум чизиғидаги муаммолар ҳақида аввал айтиб ўтган эдик. Мана шу омил "Пахтакор"га натижа келтиришда тўсиқ бўлаётгани йўқмикан? Мутахассисимиз фикримизни инкор қилган ҳолда қўшимча қилди. 

- Фикримча, ҳужумчи билан боғлиқ муаммо йўқ. Чунки Сардор Рашидов, Азиз Турғунбоев, Хожимат Эркиновда тезкорлик, аниқлик бор. Улар бемалол гол ура олишади. "Пахтакор"дек буюк жамоа битта футболчига боғланиб қолиши керак эмас. Драган Черан жамоанинг ҳақиқий матори. Легионер номига мос. Шаркич ҳам, Мираҳмадов ҳам ҳали ўзини кўрсатади. 



Насаф Карши

Marko Stanojevic - 71', Marko Stanojevic - 85'

Лига чемпионов АФК. Группа E . Тур 2

11/04/2022, 23:15

0
:
2
Завершен

Аль-Вехдат

45'
90'
69'  Акмаль Мозговой
71'  Marko Stanojevic
71'  Bakhrom Abdurakhimov
71'  Иван Соловьев (Sukhrob Nurulloev)
71'  Sharof Mukhiddinov (Bakhrom Abdurakhimov)
75'  Хусаин Норчаев (Семир Смайлагич)
85'  Marko Stanojevic
89'  Oybek Bozorov (Murodbek Rakhmatov)
74'  Ahmed Nawaf Sariweh (Anas Hamad)
80'  Munther Abu Amarah (Matias Castro)
80'  Ahmed Samir (Fadi Awad)



Дастлаб Қатар клуби "Ал Садд"дан очко олган "Насаф" иккинчи ўйинда Иорданиянинг "Ал Виҳдат" жамоасини ишончли ҳисобда таслим қилди. Акмал Холматовнинг бу борадаги фикрлари шундай бўлди:

- "Насаф" ўз услубида, ёшларга ишонч билдирган ҳолда бир неча йилдан бери барқарор ўйнаб келяпти. Мен бу жамоага, мураббийига, фалсафасига тан берганман. "Ал Виҳдат" билан учрашувда бутун жамоа ишлади. Мураббийлар тўғри захираларни амалга оширишганининг самараси десак бўлади.




Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика