Breaking! Корея Республикаси ҳам 2031 йилги Осиё Кубогига мезбонлик қилмоқчи
28 фев 14:00
Новости
Breaking! Корея Республикаси ҳам 2031 йилги Осиё Кубогига мезбонлик қилмоқчи
Корея футбол ассоциацияси (KFA) 2031 йилда Осиё Кубогига мезбонлик қилиш ниятида эканлигини маълум қилди.
Корея томонининг маълум қилишича, улар пайшанба куни ОФКга ариза юборган.
Маълумот учун, аризаларни қабул қилишнинг охирги муддати жума эди.
Мамлакат Осиё Кубогини охирги марта 1960 йилда, сўнгги чемпионлигини нишонлаган пайтда ўзида ўтказган.
Хабарингиз бор, Осиё Кубоги-2031 мусобақасини Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғиз Республикаси биргаликда ўтказиш ниятида. Шунингдек, Австралия, Бирлашган Араб Амирликлари, Кувайт ва Индонезия ҳам ўз аризаларини ОФКга тақдим этган.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии