RU

Последние новости

21:08Ла Лига. 37-турдаги 9та ўйиннинг асосий таркиблари маълум  1 21:05Суперлига. Олмалиқда 8 та гол урилган оқшомда ОКМК "Сўғдиёна"ни таслим қилди  14 21:02Суперлига. Водий дербисида "Навбаҳор" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Нефтчи"ни мағлуб этди  126 20:26"Сассуоло" B Серияга тушиб кетди. Клуб Италия олий дивизионида сўнгги 11 мавсумда иштирок этди  2 20:00АПЛ. Якуний 10та ўйин бўлиб ўтмоқда, бугун чемпион номи аниқ бўлади (онлайн ҳисоб)  27 19:58Алексей Евстафеев "Дўстлик" бош мураббийи этиб тайинланди  3 19:34FourFourTwo талқинига кўра Европада ўйнаган энг яхши аргентиналик футболчи номи маълум  5 18:35Серия А. "Сассуоло" - "Кальяри" 0:2  0 18:24РПЛ. "Рубин" меҳмонда "Спартак"га мағлуб бўлди, Раҳмоналиев 64 дақиқа ҳаракат қилди, Ашурматов эса...  0 17:52"Навбаҳор" — "Нефтчи". Таркиблар маълум  13 17:25А Серия. “Кальяри“ меҳмонда муҳим ғалабани қўлга киритиб, деярли А Серияда қолишни кафолатлади. Шомуродов 45 дақиқа ҳаракат қилди  12 16:58"Андижон" ўз уйида ўтган шиддатли баҳсда "Металлург" билан дуранг ўйнаган баҳсдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:54"Бавария" бошқа мураббийлардан рад жавобини олганига қарамай, Зидан вариантини кўриб чиқмайди  2 15:02Владимир Бубанья: "Андижон" мухлислари Осиёда энг зўрлари. Мухлислар олдида қарздормиз"  8 14:29"Сассуоло" — "Кальяри". Шомуродов асосий таркибдами?  9

Бразилияни мағлуб этган Камерун ТЖ аъзоларидан қайсилари Ўзбекистонга қарши ўйнаганди? Новости

Бразилияни мағлуб этган Камерун ТЖ аъзоларидан қайсилари Ўзбекистонга қарши ўйнаганди?

ЖЧ-2022 гуруҳ босқич охирги турида Камерун термаси Венсан Абубакарнинг ягона голи эвазига Бразилияни мағлуб этишга эришди – 1:0.

Шу йилнинг сентябрида камерунликлар Жанубий Кореянинг Геонгги шаҳрида Ўзбекистон МТЖга қарши ўртоқлик учрашувида қатнашиб, 0:2 ҳисобида имкониятни бой беришганди. Ўшанда Хожимат Эркинов ҳисобни очган, Остон Ўрунов эса натижани иккитага оширганди.

ЎЗБЕКИСТОН - КАМЕРУН - 2:0 (1:0, 1:0)

23 сентябрь 2022 йил. Геонгги, "Гоянг" стадиони.

Голлар: Ҳожимат Эркинов 24, - 1:0 (Элдор Шомуродов). Остон Ўрунов 77, - 2:0 (Одил Ҳамробеков).

Ўзбекистон: 12. Ўткир Юсупов, 5. Рустам Ашурматов (18.Абдулла Абдуллаев, 66), 15. Умар Эшмуродов, 23. Ҳусниддин Алиқулов, 4. Фаррух Сайфиев, 7. Отабек Шукуров, 9. Одил Ҳамробеков, 3. Ҳожиакбар Алижонов, 22. Ойбек Бозоров (10.Шаҳбоз Умаров, 59), 14. Элдор Шомуродов (21.Игорь Сергеев, 87), 8. Ҳожимат Эркинов (11.Остон Ўрунов, 59).

Захира: 12.Абдувоҳид Неъматов, 16.Ботирали Эргашев, 2.Ислом Қобилов, 6.Иброҳимҳалил Юлдашев, 13.Шерзод Насруллаев, 17.Сардор Собирхўжаев, 19.Азиз Турғунбоев, 20.Акмал Мозговой.

Бош мураббий: Сречко Катанец (Словения).

Камерун: 23.Андре Андре Онана, 3.Николя Нкулу, 21.Жан Шарль Кастеллетто (4.Кристофер Вух, 46), 25.Энцо Эбоссе, 8.Оливье Нтчам (26.Жан Эмиль Онана, 74), 11.Нуху Толо, 14.Жорж Манджек (15.Малонг Кунде, 63), 19.Коллинс Нгоран Фаи, 6.Моуми Брис Нгамалеу (7.Мбида Нкуду, 74), 10.Венсан Абубакар (13.Жан Пьер Нсаме, 74), 22.Брайан Мбеумо.

Захира: 1.Симон Нгапандоуетнбу, 2.Йонгва Дарлин, 5.Омар Гонсалес, 9.Кана Тавамба, 16.Мбока Эпасси, 17.Мбаизо Мбаиссидара, 18.Мартин Хонгла, 20.Оум Жоут Самуэль, 24.Гаэль Белла Ондуа.

Бош мураббий: Ригобер Сонг (Камерун).

Огоҳлантиришлар: Отабек Шукуров 53, Сречко Катанец 54, Жорж Манджек 62, Кристофер Вух 82, Остон Ўрунов 87, Фарруҳ Сайфиев 90+3.

Ўша таркиб билан солиштирсак, кечаги ўйинда Ўзбекистонга қарши ўйнаган 8 футболчи қатнашди:

Ҳимоячилар – Нуху Толо, Энцо Эбоссе, Коллинс Нгоран Фаи, Моуми Брис Нгамалеу;

Ярим ҳимоячилар – Малонг Кунде, Оливье Нтчам;

Вингер – Брайан Мбеумо;

Ҳужумчи – Венсан Абубакар.

Умуман олган эса Камерун терма жамоаси ўз тарихида 2-маротаба “пентакампеонлар”ни енгишга эришди. Бунгача ўтказилган 5 та учрашувнинг 4 тасида Бразилия ғолиб бўлган ва 2003 йилги Конфедерациялар Кубоги дастлабки турида Африка вакили Самюэль Это'онинг голи эвазига (1:0) ғалабани қўлга киритишганди.

Жамоа устози Ригобер Сонг эса ҳам футболчи, ҳам мураббий сифатида Бразилияни мағлуб этди.

Автор : Eldor Akmurzayev
Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика