RU

Последние новости

07:24"Барселона" футболчиси руҳий ҳолати сабабли бошқа майдонга тушмаслиги мумкин  1 03:03АПЛ. Бруну Фернандешнинг дубли ва МЮдан йирик ғалаба!  5 02:53"Торино" – "Милан". Пулишичнинг бенефиси ва "россонери"дан супер камбэк!  4 02:35"Реал"да Алонсо сўнгги ҳафталарда футболчиларга нисбатан "жуда юмшоқ" муносабатда бўлди деб ҳисоблашмоқда  0 02:00Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Одатда мен босиқ ва хушмуомаламан, аммо бу кучсиз эканлигимни англатмайди"  3 01:28Алиссон Салоҳ ҳақида: "Мо – "Ливерпуль" афсонаси ва ажойиб йигит. Биз жамоа билан ушбу қийин вазиятни енгишга ҳаракат қиляпмиз"  2 00:54МЮ Англия кубоги 3-босқичида "Брайтон"га қарши ўйнайди, "Тоттенхэм" – "Астон Вилла", "Челси" – "Чарльтон", "Арсенал" – "Портсмут", "Ливерпуль" эса "Барнсли" билан тўқнаш келади  0 00:30Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Бу мен учун кутилмаган ҳолат бўлди"  8 00:13АПЛ. "Вулверхэмптон" – "Манчестер Юнайтед". Асосий таркиблар маълум!  8 23:37"Ливерпуль" Салоҳнинг "Интер" билан ўйин таркибидан четлатилишини жазо деб баҳоламаяпти, бошқа интизомий чоралар ҳам кўрилмайди  3 23:00"Ливерпуль" Салоҳ билан боғлиқ вазиятни ўнглаш мумкин деб ҳисобламоқда  4 22:37ЖЧ-2026 ўйинларида об-ҳаводан қатъи назар, ҳар бир таймда уч дақиқалик сув ичиш учун танаффуслар бўлади  3 22:13Флик "Реал" ва "Сельта" ўйинини томоша қилмади: "Мен ухлаётгандим. "Барса" бор эътиборини ўзига қаратган ва "Мадрид" ҳақида гапиришни истамайди"  3 21:36"Маҳалланинг ўзида ўсган бола ҳам катта футбол саҳнасига чиқиши мумкин" — TBC Bank ва Элдор Шомуродов янги ҳамкорликни йўлга қўйди  6 21:30"Манчестер Сити"га қарши баҳсдан олдин Мбаппе чап қўлидаги бармоғини синдириб олди, аммо...  1

Болалар футболида янгилик, энди Қўқон Лигаси ҳам мавжуд! Новости

Болалар футболида янгилик, энди Қўқон Лигаси ҳам мавжуд!

Қўқон ва унга туташ ҳудудлар бирлашган ҳолда ўз лигаларига асос солдилар.

Қўқон футболи тарбияланувчиси Иброҳим Раҳимов томонидан илгари сурилган таклиф, Одил Аҳмедов ва "Келажак Юлдузлари" компанияси асосичиси Нодирхўжа Юлдашев томонидан қўллаб-қувватланди ва Фарғона вилояти ФА 1-Вице Президенти Носир Отақўзиев билан ҳамкорликда ҚЎҚОН Лигасига асос солинди.


"Аҳмадхон" болалар футбол жамоаси бошчилигида йиғилган кенгашда, Қўқон ва Қўқонга туташ туманлардан жамоалар тўпландилар. 12та жамоа йиғилган лига 6та ёш тоифасини ўз ичига олади. 3та гуруҳ қуйидагича тақсимланди, 2007-08, 2009-10 ва 2011-12.


1-тур ўйинлари кўтарингки кайфиятда бўлиб ўтди. Катта мусобақаларни соғиниб қолган болаларни ҳам ўз вақтида йиғиш муаммо бўлмади.


"Мана шу мусобақани йўлга қўйиб берган ташкилотчиларга катта раҳмат! Болаларимизни ҳар доим ҳам узоқ ҳудудлардаги мусобақаларга юбора олмаймиз, баъзан имоният бўлмаса, базида бизни чақиришмайди. Бу мусобақа эса биз каби клубларга айни муддао бўлди. Тошкент шаҳар чемпионати ҳақида эшитганмиз, ҳавасимиз келарди. Бугун бизда ҳам мана шундай мусобақа бор", - дейди тарбияланувчилардан бирининг отаси.


2007-08 йилларда таваллуд топган футболчилар ўртасида қайд этилган натижалар ва турнир жадвали.



2009-10 йилларда таваллуд топган футболчилар ўртасида қайд этилган натижалар ва турнир жадвали.



 

2011-12 йилларда таваллуд топган футболчилар ўртасида қайд этилган натижалар ва турнир жадвали.



Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика