RU

Последние новости

21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  29 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  7 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  8 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   7 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  2 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  1 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  0 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   3 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  15 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  14 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  8 14:08Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  4

Болалар футболи. Қашқадарёлик ёш футболчилар тақдирланишди Новости

Болалар футболи. Қашқадарёлик ёш футболчилар тақдирланишди

Хабарингиз бор, яқинда мамлакатимизнинг турли ҳудудларида “Профессионал футбол мактаблари лигаси”сининг Ўзбекистон чемпионати ва кубок беллашувлари бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақаларда Қашқадарё вилояти футбол маҳорат мактаби тарбияланувчилари ҳам муносиб иштирок этиб,  64 нафари медалларга эга чиқишган эди.

Ушбу муносабат билан жорий йилнинг 4 декбарь куни Қарши шаҳридаги Ёшлар ишлари агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармасида  совриндор бўлган ёш футболчилар ва уларнинг тренерларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

Маросимда иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги бошқарма бошлиғи Жамшид Ҳасанов, вилоят жисмоний тарбия ва спорт  бошқармаси бошлиғи Комил Холматов, “Ўзбекистон Қахрамони” унвони соҳибаси, Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Қашқадарё вилоят кенгаши депутати  Муҳаббат Шарапова, Қашқадарё вилоят футбол маҳорат мактаби директори, “Ўзбекистон Республикасида  хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи” унвони соҳиби  Нурали Султоновлар кумуш ва бронза медалларини қўлга киритган истеъдодли ёш футболчи – ўқувчилар ва уларнинг устозларини қутлаб, кейинги йилда бўлиб ўтадиган чемпионат беллашувларида ҳам муваффақият тилашди. Тадбир доирасида шунингдек, вилоят футбол маҳорат мактабининг 24 нафар спортчи-ўқувчилари Ўзбекистон Республикаси  Президентининг ПФ – 5924 – сонли Фармонига асосан 2020 – 2021 йилда олий ўқув юртларига қўшимча давлат гранти асосида имтиҳонларга синовсиз қабул қилиниши маълум қилинди. Тадбир сўнггида барча спортчи - ўқувчилар ва уларнинг тренерлари қимматбаҳо эсдалик совғалари билан мукофотланишди.


Қашқадарё вилоят футбол маҳорат мактабининг маънавият-маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари Шавкат Рўзиев ҳамда ўз мухбиримиз Илҳом Раҳмонов тайёрлади     

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика