RU

Последние новости

19:09"Арсенал" "Эмирейтс" стадионини кенгайтирмоқчи  0 18:42Лэмпард қўл остидаги "Ковентри" Чемпоиншипда пешқадамлик қилмоқда  1 18:13Петер Шмейхель: "Биз ўйнаган даврда жамоага мавсумда 10 очко келтиришимиз кутиларди, сўнгги йилларда бунинг аксига ўрганиб қолдик"  0 17:45Футзал. Ўзбекистон Тошкентда Қозоғистон билан ўйнайди  0 17:38Беллингем кам ўйин амалиётига эга бўлаётгани учун жамоани тарк этмоқчи  1 17:11"Арсенал" ва "Манчестер Сити" ПСЖ футболчиси учун рақобатлашади  1 16:44Big name, Big team, Big coach...  25 16:19"Футбол олами". "Ҳакам юзи ёрилган футболчини кўрди ва... контакт йўқ деди..."  0 16:10"Фабио футболчи ва мураббий сифатида катта тажрибага эга" – хорижлик мутахассислар муносабати  12 15:47"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусанов туфайли режасини ортга суради  4 15:25"Арсенал" Йилдиз трансферидан умидвор  0 15:03Каннаваро қандай мураббий?  12 14:3924 ёшли дарвозабон, кучли жамоани ютган водий жамоаси устози, МТЖ ҳужумчиси — Суперлигада 24-турнинг энг яхшилари  1 14:15Фабио Каннаваро ҳақида билишингиз керак бўлган 15 та факт  6 13:54Гиоргадзе, Абдусаломов, Жалолиддинов, Кенжабоев, Сергеев... Суперлига 24-тур рамзий терма жамоаси  4

Бобур Йўлдошев: “Бу йил 3та кубокни ютиш вазифаси қўйилди” Новости

Бобур Йўлдошев: “Бу йил 3та кубокни ютиш вазифаси қўйилди”

Тошкентнинг “Локомотив” клуби БАА йиғинидан сўнг Тошкентга қайтиб келганди.

Бу ерда ҳам қисқа муддатли йиғиндан сўнг ТуркиянингАнталия шаҳрига учиб кетишганди. Ҳозир “темирйўлчилар” ОЧЛ гуриҳ босқичига жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақида жамоа футболчиси Бобур Йўлдошев фикр билдирди.

“Айни дамда тайёргарлик аъло даражада ўтмоқда. Кунига икки маҳалдан машғулот ўтказяпмиз, кўпроқ жисмоний ҳолатимизга ва тактикага эътибор қаратяпмиз.
Анталиядаги йиғинимизда биз учун барча шарт-шароитлар, стадион, тренежер зали барчаси яратиб берилган. Барча мураббийларнинг ўзини тактикаси бор, мураббийимиз танлаган тактикада биз ҳам тинмай ишлаяпмиз.

ОЧЛда гуруҳ босқичидаги рақибимизни яхшилаб ўрганиб чиқяпмиз. Бу йил олдимизга 3 фронтда ғолиб бўлиш вазифаси қўйилган. Ўзбекистон кубоги, Ўзбекистон чемпионати ва ОЧЛ шулар жумласидандир. Буларни қўлга киритиш осон бўлмаслигини барчамиз яхши тушуниб турибмиз. Жамоадошларим билан бу йил чемпионликни сақлаб қолиш ва ОЧЛда муваффақиятли иштирок этишга ҳаракат қиламиз”, - дейди Бобур Йўлдошев.


Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика