Боатенг топ лигаларда гол урган 6-футболчига айланди
25 авг 2016 00:10
Новости
Боатенг топ лигаларда гол урган 6-футболчига айланди
Испаниянинг "Лас-Пальмас" клубига ўтган Кевин-Принц Боатенг Ла Лигадаги дебют ўйинидаёқ рақиб дарвозасини ишғол этишни уддасидан чиқди.
Бу гол эса Боатенгни топ-4 лигаларда гол урган 6-футболчига айлантирди.
Боатенг "Портсмут" сафида Англия премьер лигасида, "Милан" таркибида А Серияда, "Шальке" жамоаси ўйнаган пайтда Бундеслигада гол урганди. Энди эса "Лас-Пальмас" либосида Ла Лигада ҳам гол уришга муваффақ бўлди.
Бунга қадар фақатгина Флорина Рэдучою, Георге Попеску, Йон-Даль Томассон, Пьер Воме ва Обафеми Мартинс каби футболчилар ушбу натижага эришишганди.
Комментарии