RU

Последние новости

02:57"Ливерпуль" катта қийинчиликсиз Англия Лига Кубоги финалига йўл олди  3 02:32А Серия. "Интер" қолдирилган ўйинда йирик ҳисобда ютқазди  1 00:56Моуринью футбол тарихидаги энг зўр уч футболчи номини айтди  14 00:40Испания Кубоги. "Валенсия" - "Барселона" баҳси асосий таркиблари маълум!  10 00:21Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" Карим Бенземанинг 90+6-дақиқадаги голи эвазига ғалабага эришди  1 23:54"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисига А Серия клублари даъвогар  0 23:25ЕЧЛ форматида яна ўзгариш бўлиши мумкин  1 22:55Жозе Фонте: "Роналду мингта гол ура олади"  2 22:29Назорат ўйини. "Бухоро" Қозоғистон жамоасини ишончли ҳисобда доғда қолдирди  4 21:59ЎФА "Нефтчи", "Навбаҳор" ва "Сўғдиёна"га қарзларни бартараф қилиши учун муддат белгилади  5 21:23Назорат ўйини. "Сурхон" Сербия клуби дарвозасига 4та гол урди  10 21:05Назорат ўйини. "Навбаҳор" Хитой жамоасидан устун келди  4 20:4239 ёшли Модрич яна бир йил "Реал"да қолмоқчи  12 20:25Назорат ўйини. "Насаф" Грузия жамоасига 4та гол урди  18 20:16Ўртоқлик ўйини. "Сўғдиёна" Черногория жамоаси билан дуранг ўйнади  2

Бизга Жаҳонгир Усмонов давридаги футзал керак! Новости

Бизга Жаҳонгир Усмонов давридаги футзал керак!

Теги :  ФутзалАГМК
Илтимос, бу ҳеч қанақасига кимгадир "пахта" қўйиш эмас! Лекин клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон клуби ҳеч қачон бунчалик шарманда бўлмаганди. Футзал бўйича миллий чемпионатимиз эса бугунгидек кўздан панага тушиб қолмаганди.

АГМК қайд этган натижаларни қаранг. Тожикистон клубини мағлуб эта олмадик-а. Яқин-яқингача бизда футзалнинг ўз "эгаси" бор эди. Футзалга ўз фарзандидек қарарди. Бир қатор ўзгаришлар туфайли футзал ассоциацияси ёпилди. Балки эски раҳбариятнинг ишидан янгилар қониқиш ҳосил қилмагандир. Лекин бугунга келиб, ҳеч ким футзалдан қониқмаяпти.

Футзал худди сомонга тушган игна каби йўқолди. Осиё чемпионлар лигасида аламли товушини эшитдик ва ўнграб йиғлаётганини кўрдик. Энг ёмони, ЎФАнинг (Ўзбекистон футзал Ассоциацияси) биронта ходими ҳозирги ЎФАда футзал билан банд эмас. Ҳозирги футзалда билишимизча фақат Жаҳонгир Раҳматуллаев қолган, лекин унинг бугунги кундаги вазифаси ПФЛда комиссарлик қилишдан иборат бўлиб қолгандек. Футзални ривожлантириш бўйича дастурга жавобгар масъул йўқ. Аслида дастур борми ўзи деган савол ҳам юзага келади. Терма жамоа бизда борми-йўқми, буни ҳам билмаймиз. 

Чемпионатни уй-сафар тизими йўлга қўйилгани яхши бўлди, аммо футзалнинг "Ф" ҳарфини тушунмайдиган клубларни зўрлаш оқибатида сифат йўқолди. "Ардус", "Дўстлик-А", "Когон" каби футзални ушлаб турган клублар йўқ бўлди. Менимча, "Ардус" номининг ўчган санаси футзал биноси дарз кетишига сабаб кун бўлди. 

Ўзбекистон футзалда нимага эришган бўлса, "Ардус" ва унинг дўстлари туфайли бўлди. Бу худди Испания чемпионатидан "Реал" ва "Барселона" олиб ташлангандек гап. Айнан "Ардус" ёшларни саралаш ва бошқа клубларга учирма қилиш билан шуғулланарди. АГМКни ҳам шу кунгача эришган ютуқлари "Ардус" билан чамбарчас боғлиқ аслида.

Айни пайтда ЎФА ва ПФЛда бўлаётган ўзгаришлардан келиб чиқсак, ЎФАнинг ўзида мутахассислар танқислигини кўрамиз. Бу нарса айниқса футзалда яққол кўзга ташланяпти. Кечаги мағлубият фақат АГМКНинг мағлубияти эмас, бу бутун Ўзбекистон футзалининг бугунги аҳволини кўрсатиб берди. Шундай экан, ЎФА раҳбариятидан футзалга ҳам жиддий эътибор қаратишларини кутиб қоламиз. Зеро катталар ўртасидаги ягона қувончни ЖЧга чиқиб айнан шулар бизга туҳфа этганди.

Х.Холиқов.

Рейтинг: +34   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика