RU

Последние новости

18:22Про лига. "Локомотив" "Жайхун"ни йирик ҳисобда таслим этди, "темирйўлчилар"да 3 та ўйинда 3 та ғалаба  1 18:02РПЛ. "Рубин" Москвада "Динамо"га мағлуб бўлди, Ашурматов захирада қолдирилди  1 18:00Суперлига. ОКМК – "Сўғдиёна" (матнли трансляция)  1 17:40Суперлига. "Андижон" — "Динамо" (матнли трансляция)  6 17:26ОКМК — "Сўғдиёна". Таркиблар маълум  1 17:11"Ризеспор" — "Эюпспор". Алиқулов асосий таркибда  0 16:57"Челси", "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  3 16:28"Турон" — "Астана". Абдумажидов, Мухторов ва Асқаров асосий таркибда  0 16:03"Байер" Алонсонинг "Реал"ни бошқаришни истаётганини билади ва мураббийга тўсқинлик қилмайди  5 15:17"Боруссия" "Барселона" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  0 14:30"Манчестер Юнайтед" деярли 60 млн евро турадиган футболчига қизиқиш билдирмоқда  1 14:01"Ливерпуль" Салоҳ билан шартнома узайтирилганига қарамай, АПЛдан вингер сотиб олмоқчи  3 13:37"Реал" Рауль Асенсио билан шартномани узайтирди  1 13:10"Манчестер Сити" 70 млн евродан ортиқ маблағга португалиялик футболчини ўз сафига қўшиб олиши мумкин  0 12:44Мурод Исмоилов: "Левченко борасида тезкор қарор чиқарилмаслигини истардим"  19

"Биз ўзбекистонлик футзалчиларни ҳурмат қиламиз" - Моҳаммад Наземошаҳриа Новости

"Биз ўзбекистонлик футзалчиларни ҳурмат қиламиз" - Моҳаммад Наземошаҳриа

Литвада бўлиб ўтаётган футзал бўйича жаҳон чемпионати 1/8 финал учрашувлари давом этади.

Бугун Ўзбекистон футзал терма жамоаси жаҳон чемпионатининг 1/8 финал учрашувини ўтказади. Литвада бўлиб ўтаётган мусобақанинг нимчорак финалида футзалчиларимиз Эрон футзал термасига қарши кураш олиб боришади. 

Албатта, бугунги ўйин жуда муҳим, қолаверса рақиб ҳам анча кучли. Эронлик футзалчиларнинг кучини ҳаммамиз яхши биламиз. 2016 йилги жаҳон чемпионатида Эрон учинчи ўринни қўлга киритганди. 

Бугунги баҳс олдидан эронликлар бош мураббийи Моҳаммад Наземошаҳриа шундай деди: 

- Биз гуруҳ учрашувларини муваффақиятли якунлаб 1/8 финалга чиққанимиздан хурсандмиз. Аргентинага қарши ўйинда икки нафар ўйинчимиз жароҳат сабаб ўйнай олишмади. Улар бўлажак ўйинга тайёр. 

- Ўзбекистон футзал терма жамоаси кучли, чунки жаҳон чемпионатида кучсиз жамоалар иштирок этмайди. Биз ҳеч бир рақибга паст назар билан қарамаймиз, ўзбекистонлик футзалчиларни ҳам ҳурмат қиламиз.

- Биз Ўзбекистонга қарши июль ойида Таиландда ўтказилган мусобақада баҳс олиб боргандик. Шундан бери орадан вақт ўтди ва рақиб анча кучайди. Ўзбекистон жаҳон чемпионатига жуда яхши тайёргарлик кўрди. Гуруҳ баҳсларида гарчи икки бор мағлубиятга учраган бўлса-да, бу ҳеч нарсани англатмайди. Негаки плей-оффда ҳар нарса рўй бериши мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, Эрон футзал терма жамоаси ушбу жаҳон чемпионатида Сербия ва АҚШ устидан ғалаба қозониб, Аргентинага имкониятни бой берди ва иккинчи ўрин билан гуруҳдан чиқди. 

Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги футзалчиларимиз эса Гватемала билан Россияга имкониятни бой бериб, Мисрни мағлуб этган ҳолда кейинги босқич масаласини ҳал қилишди. Бугунги муҳим беллашув бизнинг вақт билан 19:30да старт олади.

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика