RU

Последние новости

17:01"Реал" АПЛда шу ойнинг ўзида МЮ ва "Тоттенхэм"га гол урган 19 ёшли футболчига қизиқмоқда  0 16:36Расман: Умиджон Эргашев – "Навбаҳор" футболчиси!  2 16:14"Металлург" академияси ёпиладими? Академия бунга жавоб берди  0 15:53Расман: Егор Кримец - "Сўғдиёна" футболчиси!  3 15:27ЖЧ-2010нинг энг яхши футболчиси Форлан: "Испанияда "Атлетико" рамзини ҳеч қачон ўпмаганим учун танқид қилишарди"  4 14:54Йўғе! Дани Ольмо агенти билан бирга Манчестерга учиб келди  3 14:22Олмалиқдаги "ОКМК спорт мажмуаси" ҳудудида янги табиий майдон қурилмоқда  1 13:54"Бунёдкор" ўз тарбияланувчиси билан шартномани 2 йилга узайтирди  0 13:27"Шўртан" 2025 йилги мавсумни Қаршидаги стадионда бошлайди  1 12:51Эронда нима гаплар? Юсуповда навбатдаги "қуруқ ўйин", Машарипов тўлиқ ўйнади  2 12:20ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда...  8 11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  5 11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   22 10:55Қойил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  15 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  5

Битта газета йиртилиши баҳонасида кейинчалик пароканда бўлган “Нефтчи“... Новости

Битта газета йиртилиши баҳонасида кейинчалик пароканда бўлган “Нефтчи“...

2013 йилнинг 8-турида “Нефтчи“ ўз майдонида “Гулистон“ устидан ғалаба қозонади.

Омадсизликлар исканжасига тушиб қолган фарғоналикларни “Фарғона ҳақиқати“ газетаси танқид қилиб юрган кезлар.

Ортиқча эҳтиросга берилган футболчилар қаердандир газетани олиб, 4:1 натижасидан сармаст бўлиб, барчанинг олдида йиртиб ташлайдилар. Бу газетага қилинган “бойкот“ эди. Бу ўша пайтда кимгадир аниқ керак бўлган. Акс ҳолда футболчилар қолиб, клубни 30 йилга яқин вақт ўз фарзандидек катта қилиб келган Юрий Саркисянни ишдан ҳайдаш билан масалага ечим берилмасди.



Тўғриси, бу масалани кўпчилик ҳамон сир тутади. Футболчилардан ўша йиллари сўраганимизда газетани йиртишда Юрий Вазгеновичнинг ҳеч қандай буйруғи бўлмаган. Карантиндан кейин Фарғонага ташриф буюриш режаси йўқ эмас. Эшитишим бўйича, аукционга қўйилган Қиргулидаги база тўлиқ ремонтга ёпилган, сотилмайдиган бўлибди. “Нефтчи“ни яна қайтариш ниятида эканликлари ҳақида ҳам гаплар йўқ эмас. Тўғрисини айтганда, вилоятлар ўртасидаги чегара ёпилишига 2 кун қолганда Фарғонага йўлга чиқаётгандим. Лекин ҳозир вазиятни ўзингиз биласиз қандай, уйда ўтиришимиз керак.


Келинг, аввал “Нефтчи“ — “Гулистон“ ўйинига тўхталамиз. Ўйин қайдномаси якунда қуйидагича кўриниш олган.

“НЕФТЧИ“ — “ГУЛИСТОН“ — 4:1 (3:1)
11.05.2013. 8-тур. Фарғона. “Фарғона“ Стадиони. 5868 томошабин.
Бош ҳакам
: Равшан Эрматов.
Голлар:
1:0 — Эрматов Дилёрбек, 21
2:0 — Бердиев Анвар, 33
3:0 — Бердиев Анвар, 38
3:1 — Отақўзиев Носир, 39
4:1 — Акрамов Иқбол , 90+2

Мухлисларни тушунса бўлади, улар ишқибоз. Бир ёниб бир ўчади. 7-тур якунларига кўра “Нефтчи“ ўз тарихидаги энг ёмон натижани қайд этиб турган эди. 14 жамоа ичида 12-ўрин. 5та ўйинда мағлубиятга учраб улгурган, бор йўғи биттадан дуранг ва ғалаба. Аслида Саркисяннинг кетиши деярли ҳеч нимани ўзгартирмаган. Якуний жадвалда 9-ўринни қўлга киритган. Ўша йили ҳатто “Пахтакор“ 4-ўринни олган. “Бунёдкор“, “Локомотив“ ва “Насаф“, АГМК молиявий жиҳатдан анча бақувват бўлганлар. Аслини олганда “Нефтчи“нинг инқирозига биргина Саркисянни айблаб бўлмайди.


Кўплаб футболчилар ҳозирги Фарғона футбол академиясидан чиқар эди. Авваллари интернат мақомида бўлган бу кошонадан кўплаб “Нефтчи“ юлдузлари чиққан. Ўзбекистонда 11 йиллик мактаб тизими 9 йилликка айлантирилганидан кейин ўз-ўзидан “Нефтчи“нинг инкубатори бўлган футбол интернати сифати тушиб кетди. Энди бу ерда ўқувчилар 9-синфгача ўқиб, ўзлари учун бошқа коллеж ёки лицей танлаши керак бўларди.

2007 йилдан кейин мактаблар 9 йиллик тизимга ўтиб бўлди. Эътибор қилинг, интернатдан сифатли футболчиларнинг чиқиши айнан шу даврдан тўхтади. 11 синфгача интернатда ўқиб турган футболчи 18 ёшида Саркисян томонидан ўринбосарлар сафига “тортиларди“ ва у ўйнаб кетган. 16 ёшда эса бу ишни қила олмайсиз. Қандайдир "вундеркинд" чиқиб қолмаса доимий бўлмайди бунақаси. Бу нарсаларни на мухлислар, на раҳбарият билмади. Натижага айбдор Саркисян бўлди-қолди. Ўша Вазгеновични танқид қилганларнинг биронтаси “Нефтчи“га академия қуриб бериш кераклиги ҳақида ўйлаб кўрмади. Қандай қилиб ёш футболчиларни тарбиялаб берган Саркисян бирданига футболчи етиштирмай қўйди, мана шу оддий саволни ҳеч ким бермади. Ваҳоланки, ҳар бир матбуот анжуманида (шахсан ўзим кўп эшитганман) Саркисян бу муаммо ҳақида тинмай бонг урарди. Саркисян даврида Фарғона футбол интернатига фақатгина таланти бор ўқувчи кирарди. Имтиҳонлар тепасида “Нефтчи“ мураббийлар штаби ўтирарди. Мавсум олдидан эса бутун Фарғона бўйлаб ўринбосарлар таркибига селекция ишлари амалга ошириларди. Ҳозир шундай қилинадими?



Мен бир нарсани айтишим мумкин, ўша давр учун Саркисян “эскираётган“ эди, фақат мураббий сифатида. Юрий Саркисянни клуб менежери сифатида олиб қолиш ва унга структурани ривожлантириш вазифаси қўйилиши керак эди. У ҳам инсон, унинг ҳам “Нефтчи“га жони ачирди. Шу кунгача “Нефтчи“ томонидан эришилган натижаларнинг барчасида унинг ҳиссаси катта эди. Уни йўқ қилиш ўрнига, унинг обрўсидан фойдаланиш керак эди. Бизда эса доимгидек... Кейин нима бўлди? Саркисян ҳовлисигача сотиб кетди Тошкентга.


Кўп ўтмай “Нефтчи“ қуйи лиганинг доимий аъзосига айланди. “Ара“ эса бу нарсага ҳеч қачон йўл қўймаган бўларди.

Карантин тугасин, Фарғонада кўришамиз!


Нодирхўжа Юлдашев

Рейтинг: +48   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика