“Бирменгем” 17 ёшли футболчининг либосидаги рақамини бошқа ҳеч кимга бермасликка қарор қилди
23 июл 2020 19:35
Новости
“Бирменгем” 17 ёшли футболчининг либосидаги рақамини бошқа ҳеч кимга бермасликка қарор қилди
Хабарингиз бор, Жуд Беллингем 23 млн евро эвазига “Боруссия Д” аъзосига айланди.
Кеча, у “Бирменгем” сафида сўнгги учрашувида майдонга тушди. Клуб раҳбартияти 17 ёшли футболчига тегишли бўлган 22-рақамни муомаладан чиқарди, яъни, энди ҳеч ким бу рақамга эга бўлолмайди.
Биллингемнинг майдондан ташқаридаги ғамхўрлиги, камтарлиги ва ёқимтойлиги унга хавас қилишга ундайди. 22-рақам 16 ёш ва 38 кунлигида жамоада дебют қилган Жуд учун синонимга айланди. Раҳбарият ушбу рақамни муомаладан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилди”, дейилади клуб баёнотида.
Англиялик ярим ҳимоячи жорий мавсум жамоа сафида 44 ўйинда қатнашди ва 4+3 натижа кўрсатди.

Похожие новости
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Комментарии