RU

Последние новости

15:27Криштиану Роналду йилнинг энг кўп маош олувчи спортчиси деб топилди  1 15:11U-20 Осиё Кубоги. Ўзбекистон – Яман 1:0 (матнли трансляция)  28 15:01Эшитдик-да! "Олимпик" футболчиси легионерга айланди  1 14:29"Барселона" ҳимоячиси билан янги шартнома имзолайди  4 14:00U-20 Осиё кубоги. Ироқ КХДР билан муроса кўчасини танлади  0 13:45Англия терма жамоасининг собиқ устози Саутгейт китоб чиқаради  1 13:21Ўзбекистон стадионга етиб келди!  4 12:34U-20 Осиё кубоги. Порлаши кутилаётган футболчилар  3 12:10Саудия Арабистони элчиси ЖЧ-2034да спиртли ичимликларга рухсат берилмаслигини айтди  0 11:46Месси Adidas компаниясининг янги бутсасини тақдим этди  8 11:25«Челси»нинг асосий футболчиларидан бири камида 1 ойга сафдан чиқди  6 11:10U-20 Осиё кубоги. Терма жамоалар ҳақида фактлар  3 10:59U-20 Осиё кубоги олдидан. Жамолиддин Раҳматуллаев: "Бу ёшдаги жамоа кўп нарсага қодир, улар чемпионликни ҳимоя қила олади"  1 10:48«Ливерпуль» тарихида бундай ҳолат 113 йилдан сўнг илк бор содир бўлди  11 10:32U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистон мусобақанинг дастлабки турларида мағлубиятга учрамаган   3

Биринчи лига. Мирза Қурёзовнинг голи “Хоразм”га ғалаба келтирди Новости

Биринчи лига. Мирза Қурёзовнинг голи “Хоразм”га ғалаба келтирди

Ўтган турда “Цементчи” ўз майдонида биринчилик пешқадами - тошкентнинг “Обод” жамоасини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратишга муваффақ бўлганди.

Ушбу ютуқ қувасойлик футболчиларни сафарда “Хоразм”га қарши баҳсда ҳам руҳлантириши табиий эди. Шунингдек, урганчлик футболчилар иккинчи босқичнинг бўлиб ўтган уч  ўйинида муваффақиятга эришиб, ўз мухлисларини қувонтиришаётганди. Шу жиҳатдан, улар ғалабали одимини бу сафар ҳам давом эттиришини башорат қилиш мушкул эмасди.

Муболаға эмас, учрашув тезкор ҳужумлар билан бошланди. Аввалига, меҳмонлар 3-дақиқада мезбонлар дарвозаси олдида хавфли вазиятни юзага келтиришди. Бироқ, Азизхон Ибраҳимов тепган тўпни майдон эгаларининг тажрибали  дарвозабони Ғайрат Ўдаев бартараф этишни уддалади. Орадан уч дақиқа ўтиб, урганчлик футболчилар қарши ҳужумга киришишди. Бу гал Омаджон Тойлоқов томонидан амалга оширилган зарбани қувасойликлар посбони Фарруҳ Турдалиев қийинчиликсиз қайтарди. 8-дақиқада эса урганчлик футболчилар Омаджон Тойлоқов – Низомжон Норов томонидан амалга оширилган комбинация гол билан якунланиши мумкин эди. Сўнгги паллада, қувасойлик дарвозабон Низомжон тепган тўпни маҳорат билан дарвоза тўсини устидан ошириб юборди. Бўлим ўрталарига келиб, жуда қулай имкониятни меҳмонлар вакили Жаҳонгир Дадабоев қўлдан чиқарди. У ушбу вазиятда ҳимоячилар йўл қўйган хатодан унумли фойдалана билмади.  Ниҳоят, учрашувдаги ҳисоб очилди. Хусусан, 33-дақиқада майдон эгаларининг навбатдаги қарши ҳужуми самарали якунланди. Маркс Қурамбоевнинг чап қанотдан жарима майдончаси ичига ошириб берган тўпини О. Тойлоқов дарвоза томон йўналтирди. Тўп эса ҳимоячиларга тегиб Мирза Қурёзовга етиб борди. Ўз навбатида “Хоразм”ликларнинг иқтидорли ёш футболчиси вазиятни бой бермади. Унинг зарбасидан сўнг тўп дарвозанинг пастки чап бурчагидан жой эгаллади, 1:0.

Иккинчи бўлим ҳам ниҳоятда қизиқарли кечди. Асосан, майдондаги устунлик мезбонлар тарафида сақланиб турган бўлсада, қувасойликлар ҳам имконият топилган заҳоти қарши ҳужумга ўтишни канда қилишмади. Айниқсf, “Цементчи” таркибида захирадан майдонга тушган Элёржон Акбаров, Алишер Файзуллаевлар тезкорлиги билан ажралиб туришди. Айнан, улар бир неча маротаба Ғайрат Ўдаев қўриқлаётган дарвоза олдида хавфли вазиятларни содир этишди. Ўз навбатида урганчлик футболчилар ҳам ҳисобни ошириш учун қулай имкониятлардан фойдалана билишмади. Ушбу вазиятларда Низомжон Норов ва Илёс Хайровлар гол муаллифи бўлиши мумкин эди. Шу тариқа, Мирза Қурёзов киритган ягона тўп “Хоразм” жамоасига навбатдаги уч очкони тақдим этди.

Иккинчи босқич.  4- тур. 28 август (жума)

“Хоразм” (Урганч) – “Цементчи” (Қувасой) – 1:0 (1:0). Янгибозор тумани ўйингоҳи. 1359 томошабин.
Ҳакамлар:
И. Ибрагимов (Нукус) -8,0,  Ф . Усмонов(Қарши) - 8,0,  Д. Искандаров (Нукус) - 8,1, А. Алимов - 8.   
 Назоратчи:  М. Шарипов(Бухоро).   
Гол: М. Қурёзов (33).
Огоҳлантириш: А. Ҳусинов(12), О. Тойлоқов (41), Ғ. Ўдаев (ҳаммаси “Хоразм”, 90+1).
“Хоразм”: 35. Ғайрат Ўдаев, 2.Шаҳзод Маннонов, 4.Жасур Отажонов, 5.Темур Исмоилов, 7.Маркс Қурамбоев, 8.Хайруллажон Жакбаров(6. Дилшод Исоқулов, 55), 9. Низомжон Норов(10. Темур Бекчанов, 66), 13. Мирза Қурёзов(12.Низомаддин Отаниёзов, 80), 15. Илёс Хайров(11.Охунжон Раззоқов, 90), 17.Омаджон Тойлоқов(Сардорбек Матмуротов,87), 18. Аброр Ҳусинов,
“Цементчи”: 99. Фарруҳ Турдалиев, 2.Жўрабек Ёқубов, 4.Раҳматулло Мелибоев (23.Алишер Файзуллаев,50), 5.Абдухолиқ Қурбонов, 8.Нодирхон Камолов, 9.Жамшид Қобулов, 11.Азизхон Ибраҳимов(21.Элёр Мамасолиев,58), 13.Дилшоджон Эминов(10.Элёржон Акбаров,15), 17.Абдуллажон Мирзаев(22. Иброҳим Нуъмонов,80), 19.Жаҳонгир Дадабоев(20.Давлатбек Ёрбеков,70), 27.Даврон Маматов.

Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика