RU

Последние новости

09:25Аббосбек Файзуллаев ЦСКА машғулотларига қайтди  0 09:15Ўртоқлик учрашуви. "Манчестер Сити" - "Челси" 4:2, Голларнинг учтасини Ҳолланд "михлади"  0 08:57Суперлига. Бугун «Металлург» «Локомотив»ни меҳмон қилади  1 08:50Ўртоқлик учрашуви. "Реал Мадрид" - "Барселона" 1:2, Арда Гюлернинг голи ҳисобга олинмади  0 08:28Туркия Суперкубоги. «Бешиктош» ва «Галатасарой» ортасидаги учрашувда дахшатли натижа қайд этилди  0 08:00«Ливерпуль» МЮни йирик ҳисобда мағлуб этди, «Ман Сити» эса «Челси»га ҳеч қандай имконият қолдирмади  5 07:31Ўртоқлик учрашуви. «Эл-Класико»да «Барселона» «Реал Мадрид»ни минимал ҳисобда мағлуб этди  10 07:00Бугун Париж Олимпиадасида қайси спортчиларимиз иштирок этишади? (рўйхат)  2 01:49"Бавария" яхши пул эвазига Горецкани сотишга тайёр ва бу ҳақда Леонга хабар берди, аммо...  0 01:27Лангле Ла Лиганинг бошқа клубига ўтадими?  0 01:03"Манчестер Юнайтед" ПСЖ футболчиси билан шартнома бўйича келишувга эришди  0 00:32"Милан" Абрахамни харид қилиши мумкин. "Рома" Довбикнинг харидидан сўнг форвардни сотмоқчи  2 00:05РПЛ. "Рубин" ва Ашурматов Қозонда "Химки"га мағлуб бўлди  1 23:32Александр Хомяков: "Бизда ҳимоячилар муаммоси кўзга ташланмоқда"  2 23:07Миржалол Қосимов: "Бобур-арена"да "Андижон"нинг 12-рақамли футболчиси бор"  20

Биринчи лига. 6-тур статистикаси Новости

Биринчи лига. 6-тур статистикаси

28-29-30 апрель кунлари биринчи лиганинг 6-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Одатга кўра, якунига етган ўйинларнинг эътиборга молик жиҳатларига тўхталиб ўтамиз.

ЎЙИНЛАР
* Ушбу турда Бухоронинг икки жамоаси “Нурафшон” билан “Ғиждувон” дам олганини айтиб ўтиш керак.  
* 6-турда жами 8та ўйин бўлиб ўтди.
* 5та учрашувда мезбон жамоалар ғалаба қозонган.
* Сафарда ғалаба қозонган жамоа эса “Динамо” билан “Зомин” бўлди.
* Тошкентда кечган “Пахтакор-2” – “Машъал-2” баҳсида эса дуранг қайд этилган.
* Турнинг сенсацион натижаси Ёзёвонда қайд этилди. Бу билан мезбонларнинг ғалабасига ажабланаётганимиз йўқ, шунчаки “Оқ-тепа”ни 3:1 ҳисобида этганига қойил қолдик. Ҳар йили кучлилар сафига чиқиш учун асосий давогарлардан бири бўлиб келган “Оқ-тепа” негадир бу йил таркибини кучайтиришга эришган бўлсада, сира ўзига ўҳшамаяпти.  
* Ушбу турда энг йирик ҳисобда ғалаба қозонган жамоа “Цементчи” бўлди.


«Ёзёвон-Лочинлари»  – «Оқ-тепа»  – 3:1.
«Цементчи» – «Локомотив-БФК»  – 5:1.
«УзДонгЖу» – «Хотира-79» – 2:1.
«Норин» – «Косонсой» – 1:0.
«Орол» – «Динамо» – 2:3.
«Хоразм» – «Зомин» – 0:1.
«НБУ-Осиё» – «Насаф-2» – 1:0.
«Пахтакор-2» – «Машъал-2» – 1:1.

ДУБЛЬ, АВТОГОЛ, ПЕНАЛЬТИ
* 8та ўйинда жами 23та гол қайд этилди.
* Ҳар бир баҳсга ўртача 2,875 тадан гол демакдир.
* Мезбон жамоалар киритган голлар сони 15тани ташкил этди.
* Қолган 8та тўп меҳмонлар ҳисобига ёзилган.
* Энг кўп тўп киритган жамоа “Цементчи” жамоаси бўлди. 5та!
* Аксинча ўз дарвозасидан энг кўп гол ўтказиб юборган жамоа эса “Локомотив-БФК” бўлди.
* “Норин”, “Зомин” ҳамда ”НБУ-Осиё” жамоалари ушбу турда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолишга эришди.
* Учрашувларнинг биринчи бўлимида киритилган голлар сони 9та бўлди.
* Иккинчи бўлимда эса сермаҳсуллик ортди ва яна 14та гол қайд этилди.
* Энг тезкор голи “Цементчи” – “Локомотив-БФК” (5:1) учрашувида қайд этилди. 11-дақиқада “темирйўлчилар” аъзоси Шукуржон Мўминов кутилмаганда ўз дарвозасига тўп киритиб юборди.
* Аксинча энг сўнгги дақиқада киритилган гол “УзДонгЖу” – “Хотира-79” (2:1) баҳсида юз берди. Мезбонлар ҳужумчиси Ислом Каримов 90+6-дақиқада (!) уйчиликлар дарвозасига ғалаба тўпини киритди ва шу тариқа жамоасига уч очко келтирди.
* 1та дубль! “Ёзёвон-Лочинлари” сардори Зоҳид Исмоилов жамоасининг “Оқ-тепа”га қарши ўтказган ўйинида иккита тўп киритиб, ғалабага катта ҳисса қўшди.
* 4та пенальти! Эътиборлиси уларнинг барчаси аниқ амалга оширилган.

Анвар Раҳимов (“Оқ-тепа”)   
Омад Тойлоқов (“Динамо”)   
Санжар Аҳмедов (“Машъал-2”)
Андрей Сидоров (“Пахтакор-2”)

* 2та автогол! Аҳамиятлиси иккиси ҳам “Локомотив-БФК” футболчиларидир. Аввалига Шукуржон Мўминов сўнгра Рустам Яралиев биринчи таймнинг ўзидаёқ ўз дарвозаларига биттадан тўп киритиб юборишган. Якунда шунинг ҳисобига “Цементчи” йирик ҳисобда ғалаба қозонди.  


ОГОҲЛАНТИРИШ ВА ЧЕТЛАТИШ
* 8та ўйинда 36та сариқ карточка қайд этилди.
* Ҳар бир учрашувга ўртача 4,5тадан огоҳлантириш демакдир.
* Мезбон жамоалардан 16 нафар футболчи сариқ карточка билан огоҳлантирилган.
* Қолган 20та сариқ карточка эса меҳмон жамоа футболчилари томон кўрсатилган.
* Биринчи бўлимда 8 нафар футболчи сариқ карточка билан огоҳлантирилган.
* Иккинчи таймда қоида бузлишлар нисбатан кўп учради чоғи. Сабаби яна 28та ўйинчига сариқ карточка кўрсатилди.
* “Орол” – “Динамо” (2:3) учрашуви қўполликларга бой тарзда кечди дейиш мумкин. Сабаби учрашув бош ҳаками ҳар икки жамоадан 3тадан футболчига сариқ, 1тадан сариқ карточка кўрсатди.
* 2та қизил карточка қайд этилди. Расул Мусаев (“Орол”) билан Ислом Шарипов (“Динамо”) камида кейинги турни ўтказиб юборишга мажбур.

ҲАКАМЛАР ҚАНДАЙ ИШЛАДИ?
* Ушбу турда энг юқори балл 8,5 бўлди. “НБУ-Осиё” – “Насаф-2” (1:0) учрашувини бошқариб борган Дмитрий Пислегиннинг ҳатти харакатларини назоратчи Хушвақт Мухторов 8,5 баллга муносиб баҳолади.
* Аксинча энг паст балл 8,0 бўлди. Игорь Худойдотов билан Комилжон Расуловнинг иши шу баҳога муносиб кўрилди.

«Ёзёвон-Лочинлари» (Ёзёвон) – «Оқ-тепа» (Тошкент) – 3:1.
Ҳакамлар:
Т. Тўхтасинов (Андижон) – 8,2, И. Жўраев (Тошкент вилояти) – 8,2, Х. Худойбердиев (Тошкент вилояти) – 8,0, Д. Қурчиев - 8
Назоратчи: О. Дачев (Тошкент).
 
«Цементчи» (Қувасой) – «Локомотив-БФК» (Тошкент) – 5:1.
Ҳакамлар:
Н. Қосимов (Қарши) – 8,3, О. Жумаев (Навоий) – 8.5, С. Шоюсупов (Тошкент) – 8,5, Ш. Аъзамов - 8
Назоратчи: Б. Тоғаев (Тошкент).
 
«УзДонгЖу» (Андижон) – «Хотира-79» (Уйчи) – 2:1.
Ҳакамлар:
И. Худайдатов (Тошкент) – 8,0, Ф. Ярмухамедов (Тошкент) – 8,5, Б. Баҳромов (Тошкент) – 8,2, Б. Рўзиматов - 9
Назоратчи: М. Исмоилов (Тошкент).
 
«Норин» (Ҳаққулобод) – «Косонсой» (Косонсой) – 1:0.
Ҳакамлар:
А. Рисқуллаев (Тошкент) – 8,3, Б. Шавкатов (Тошкент) – 8,4, А. Худойберганов (Тошкент) – 8,4, И. Носиров - 8
Назоратчи: О. Рубаков (Тошкент).

«Орол» (Нукус) – «Динамо» (Самарқанд) – 2:3.
Ҳакамлар:
К. Расулов (Қарши) – 8,0, Н. Болтаев (Навоий) – 8,4, С. Сатторов (Қарши) – 8,1, Д. Искандаров - 8
Назоратчи: Ш. Жумаев (Қарши).

«Хоразм» (Урганч) – «Зомин» (Зомин) – 0:1.
Ҳакамлар:
Ш. Ражабов (Бухоро) – 8,1, Д. Сарсенов (Нукус) – 8,3, Б. Канназаров (Нукус) – 8,3, А. Алимов - 8
Назоратчи: Э. Мусаев (Самарқанд).

«НБУ-Осиё» (Тошкент) – «Насаф-2» (Қарши) – 1:0.
Ҳакамлар
: Д. Пислегин (Тошкент) – 8,5, Р. Нугманов (Тошкент) – 8,4, Ш. Файзиев (Жиззах) – 8,3, А. Шукуруллаев - 8
Назоратчи: Х. Мухторов (Самарқанд).

«Пахтакор-2» (Тошкент) – «Машъал-2» (Муборак) – 1:1.
Ҳакамлар:
Д. Каримов (Тошкент) – 8,2, А. Буров (Бухоро) – 8,0, С. Ҳакимов (Самарқанд) – 8,0, А. Рисқуллаев - 9
Назоратчи: Г. Имомов (Тошкент).



МУХЛИСЛАР
* 6-турнинг 8та ўйинига жами 10226 нафар томошабин ташриф буюрди.
* Ҳар бир учрашувга ўртача 1278 нафар мухлис демакдир.
* Энг кўп мухлис яна “Норин”нинг уй учрашувига ташриф буюрди. Ҳаққулободда кечган Намаган дербиси “Норин” – “Косонсой” (1:0) баҳсига 3211 нафар ишқибоз ташриф буюрган.  
* Тошкентда кечган “НБУ-Осиё” – “Насаф-2” (1:0) ўйинига эса аксинча энг кам мухлис кирган. 31та томошабин.
Томошабинлар ташрифи кимда қандай?
«Ёзёвон-Лочинлари»  – «Оқ-тепа»  – 3:1. 602 томошабин.
«Цементчи» – «Локомотив-БФК»  – 5:1. 2034 томошабин.
«УзДонгЖу» – «Хотира-79» – 2:1. 135 томошабин.
«Норин» – «Косонсой» – 1:0. 3211 томошабин.
«Орол» – «Динамо» – 2:3. 3127 томошабин.
«Хоразм» – «Зомин» – 0:1. 981 томошабин.
«НБУ-Осиё» – «Насаф-2» – 1:0. 31 томошабин.
«Пахтакор-2» – «Машъал-2» – 1:1. 105 томошабин.

ТУРНИР ЖАДВАЛИ

Жамоа Ў Ю Д М Т-Н О
1          
 УзДонгЖу 6    
5     
0     
1     
9-4        
15     
2  Цементчи 6 4 2 0 11-1 14
3  Нурафшон 5 4 1 0 11-2 13
4  Динамо 6 4 1 1 8-6 13
5 НБУ-Осиё 5 3 2 0 7-4 11
6  Норин 6 3 1 2 6-4 10
7  Насаф-2 6 3 0 3 5-5 9
8  Ёзёвон-Лочинлари     
6 2 2 2 7-7 8
9 Хотира-79 6 2 2 2 4-6 8
10  Машъал-2 6 1 4 1 9-7 7
11  Орол 6 2 1 3 14-14 7
12  Локомотив БФК 5 2 0 3 10-10 6
13  Зомин 6 2 0 4 6-8 6
14  Оқ-тепа 5 1 1 3 6-9 4
15  Хоразм 6 1 1 4 4-8 4
16  Ғиждувон 5 1 1 3 2-13 4
17  Косонсой 6 0 2 4 2-6 2
18  Пахтакор-2 5 0 1 4 4-11 1


ОСТОНАМИЗДАГИ УЧРАШУВЛАР
7-тур. 5 май (пайшанба)
“Локомотив-БФК” – “УзДонгЖу”
“Оқ-тепа” – “Норин”
“Нурафшон” – “Ёзёвон-Лочинлари”
“Ғиждувон” – “Цементчи”
“Косонсой” – “Орол”
“Хотира-79” – “Хоразм”
“Зомин” – “НБУ-Осиё”
“Динамо” – “Пахтакор-2”
“Машъал-2” – “Насаф-2”


Исломбек Рустамбеков тайёрлади.   

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика