"Барселона" ҳомий билан ҳамкорликдан воз кечди
01 янв 15:11
Новости
"Барселона" ҳомий билан ҳамкорликдан воз кечди
"Барселона" клуби ноябрь ойи ўрталарида технологик блокчейн-ҳамкори сифатида унчалик таниқли бўлмаган Zero-Knowledge Proof компанияси билан келишувга эришганини эълон қилганди.
Ўшандаёқ бу битим шубҳалар уйғотган ва натижада каталонияликлар ундан чиқиб кетишга мажбур бўлди.
"La Vanguardia"нинг хабар қилишича, муаммолар келишув имзоланаётган пайтдаёқ аниқланган. Битим тузилган пайтда компаниянинг X (Twitter) саҳифасида 100 нафардан сал кўпроқ обуначи бўлган, компаниянинг ўзи эса офшор сифатида ном чиқарган Самоа давлатида рўйхатдан ўтган.
Бир неча кун ўтиб, "Барселона" юристлари шартномадан чиқиш йўлларини излай бошлашган. Кейинчалик эса Zero-Knowledge Proof можаролар ичида юрадиган блогер Эндрю Тейт билан боғлиқ экани маълум бўлган. У 2022 йилнинг декабридан бери Руминия қамоқхонасида одам савдоси ва зўрлаш айбловлари билан ҳибсда сақланмоқда.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Комментарии