RU

Последние новости

11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  9 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  0 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  0 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  7 09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  3 08:43"Ал Иттиҳод" 20 ёшли сербиялик футболчига 21 миллион евро тўлади  3 08:16Суперлига. Бугун Қашқадарё дербиси бўлиб ўтади  0 07:44Криштиану Роналду яна бир совринга эга чиқди  8 01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  6 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  6 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  8 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0

Бир ўйинда Нажафалиевлар ишлади ёхуд биринчи лигада ҳамма нарса бўлиши мумкин Новости

Бир ўйинда Нажафалиевлар ишлади ёхуд биринчи лигада ҳамма нарса бўлиши мумкин

Кеча биринчи лиганинг 17-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Унда бир қатор эътиборга молик жиҳатлар юз берди.

Хусусан Бухорода кечган “Нурафшон” – “Машъал-2” баҳсини Аскер Нажафалиев бошқариб борди. Назоратчи ҳакам эса Вилоят Нажафалиев эди. Қизиғи, улар шунчаки фамилиядош эмас. Балки қариндош ҳисобланади. Ўзбек футболида Нажафалиевларни танимаган билмаган мухлис бўлмаса керак. Чунки илгари Сардор Нажафалиев деган таниқли олий лига ҳаками бўлганди. Бугунги кунда Сардор ака назоратчи сифатида фаолият юритмоқда. Аскер Нажафалиев у кишининг тўнғич ўғлидир. Айтишларича Вилоят Нажафалиев Сардор аканинг жияни бўлади.

Кеча “Нурафшон” – “Машъал-2” ўйинини бошқарган ҳакам Аскерга назоратчи Вилоят Нажафалиев 8,5 балл қўйди.

«Нурафшон» – «Машъал-2» – 1:2. 35 томошабин.
Ҳакамлар:
А. Нажафалиев (Тошкент) – 8,5, Х. Набиев (Тошкент) – 8,3, Ш. Файзиев (Жиззах) – 8,3, Г. Нуруллаев - 8
Назоратчи: В. Нажафалиев (Ташкент).
Голлар: Р. Исламов (47) – Б. Фарҳодов (57), Ш. Убайдуллаев (60).
Огоҳлантиришлар: О. Шамситдинов (77), У. Рамазонов («Нурафшон», 81).

Биринчи лиганинг 12-турида ҳам Нажафалиевларнинг тўқнашувига гувоҳ бўлгандик. Бугунги кунда “Андижон” учун ўйнаётган Кемран Нажафалиев Сардор аканинг кенжа ўғлидир. Андижонликларнинг ўз майдонида “Орол”га қарши ўтказган баҳсини айнан Аскер бошқариб борганди. Кўпчилик шу куни “бургутлар”нинг ғалабасини таҳмин қилганди. Чунки Аскернинг укаси Кемран шу куни “Андижон” либосида захирадан майдонга тушганди. Якунда эса ўйин 1:1 ҳисобида дуранг билан интиҳо топганди.  

Илгари отасининг жамоасига қарши ўйнаган ўғилларни кўрганмиз. Аммо битта ўйинда қариндош ҳакамларни ишлаганига энди гувоҳ бўлдик. Кўриб турганингиздек, биринчи лигада ҳамма нарса бўлиши мумкин. Янада кўпроғи кутинг деб қоламиз.


П.С. Аслида Вилоят Нажафалиев "Нурафшон" - "Машъал-2" учрашувида ишламаган экан. Шунчаки ПФЛ сайтидаги техник хато туфайли шундай вазият келиб чиқибди.



Рейтинг: -27   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика