RU

Последние новости

01:32"Ливерпуль"нинг собиқ футболчиси: "Квадрупл? АПЛ муҳимроқ"  0 01:10Киммих "Реал" билан боғланди  1 00:45Европа лигаси. "Тоттенхэм"да ғалаба, "Рома" мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  12 00:29БАА. Ўзбек футболчилари дербисида Ғаниев жамоаси ғолиб бўлди  2 00:04Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" - "Рейнжерс" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  6 23:50Альфонсо Дэвиснинг келажаги душанба куни ҳал бўлади  0 23:29Расман: "Барселона" Араухо билан шартномани узайтирди  2 23:12Футзал. "Бунёдкор" етакчилардан бирига қарши ўйинда камбек қайд этди, "Металлург" ўз тарихидаги сўнгги ўйинида мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 22:54Шаҳбоз Беғамов - "Нефтчи" жамоаси спорт директори!  20 22:39Ўзбекистон футзал федерациясида тайинловлар амалга оширилди  3 22:00Суперлигадаги дебютида "Насаф"ни жазолаган, ҳокимдан машина олган ҳамда Тошкентда ота-онаси кўз ўнгида гол урган Рубин Хебай ҳақида қизиқарли маълумотлар  21 21:46Мармуш "Манчестер Сити"нинг энг қиммат трансферларидан бири бўлди  13 21:15Влахович "Арсенал"га ўтмайдиган бўлди  2 20:51"Челси" "Верона" футболчисини сотиб олмоқчи  4 20:20Абдуқодир Ҳусанов бешинчи ўринда  16

Бир ўйин тарихи. “Нефтчи” – “Салгаокар” 3:0. ОФК кубоги доирасидаги Фарғонада бўлиб ўтган сўнгги учрашувни ёдга оламиз Новости

Бир ўйин тарихи. “Нефтчи” – “Салгаокар” 3:0. ОФК кубоги доирасидаги Фарғонада бўлиб ўтган сўнгги учрашувни ёдга оламиз

Сир эмаски Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси ўзининг энг ёрқин дамларини мутахассис Юрий Саркисян даврида ўтказган.

Унинг бошқарувида клуб ички чемпионатда совриндорлар қаторидан жой олиш баробарида халқаро миқёсдаги учрашувларда ҳам ёмон кўрсаткич қайд этмасди.

Фарғонадаги эски стадионнинг ўзгача файзи бор ўйингоҳ клублар иштирокидаги халқаро ўйинларни бошқа қабул қилмади. Сўнгги маротаба стадион 2012 йил ОФК кубоги доирасидаги баҳсга мезбонлик қилганди.

Унда “Нефтчи” Ҳиндистоннинг “Салгаокар” клубини қабул қилганди. Фарғоналиклар 2011 йил Олий Лигада тўртинчи ўринни эгаллаб ОЧЛдан кейинги ўринда турувчи мусобақага йўлланмани қўлга киритганди. Эсингизда бўлса ўша вақтларда Ўзбекистон учун ОФК кубогига ҳам маълум бир квоталар ажратиларди. Ҳозирга келиб эса фақат ОЧЛ учунгина квоталар тақдим қилинмоқда. У ҳам йилдан йилга камайиб бораётганини айтиш жоиз.

Хуллас, қуръага кўра юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган “Нефтчи” “D” гуруҳида “Ал-Виҳдат” (Иордания), “Ал-Оруба” (Уммон), “Салгаокар” (Ҳиндистон) жамоалари билан гуруҳдан чиқиш учун курашишни бошлади. Кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритиш учун сўнги турда ғалаба қозониш ёки дуранг қайд этиш талаб этиларди. Чунки, бу пайтга келиб вакилларимизда 8 очко тўплаб навбатдаги раунд масаласини деярли ижобий томонга ҳал қилиб қўйишганди. Охирги турдаги ғалаба эса ортиқча гап сўзга, ҳисоб-китобга ўрин қолдирмасди. Рақибда эса йўқотадиган ҳеч нарсаси йўқ эди.

2012 йилнинг 8 май куни “Марказий” стадионга 14 мингдан ошиқ мухлислар ўз суюклиларини қўллаб-қувватлаш учун ташриф буюришганди. Стадионда ҳақиқий футбол муҳити юзага келганди. Ҳозирда кўпчилик ўша дамларни қўмсаши табиий. Энди Саркисян давридаги жамоа қайтмаса керак.

Учрашувдаги биринчи гол ишқибозларни кўп куттирмади. Ҳакам ҳуштаги янграши билан тезкор ҳужумга ўтган мезбонлар биринчи дақиқада Павел Смоляченконинг тезкор голи эвазига ҳисобни очишади. Ушбу футболчи кейинчалик ҳам “Нефтчи”да тўп тепди. Фаолияти давомида легионер сифатида ҳорижда тўп тепди, Бекободнинг “Металлург” жамоасида тўп тепди. Биринчи бўлимда дарвозаларга бошқа тўп киритилмади. Иккинчи бўлимнинг 50-дақиқасида Смоляченко яна бир рақиб посбонини безовта қилишга мажбур бўлди ва иккинчи тўпни киритди. Ўйинда етакчиликни қўлига олган Саркисян шогирдлари 77-дақиқада учинчи голни уриб амалда ўйин тақдирини узил-кесил ҳал қилди. Гол муаллифи – Анвар Бердиев. Маҳоратли ҳужумчи 2012 йил жамоадаги сўнги мавсумини ўтказади. Йил якунида 19та гол билан Олий Лига тўпурари бўлган Бердиев 2013 йил “Бунёдкор” жамоасининг таклифини қабул қилди ва Тошкентга йўл олди.

Ҳа, бугун биз ёдга олган ОФК кубоги баҳси ҳозиргача Фарғона мезбонлигида ўтган сўнги халқаро баҳс бўлди. Сабаби "Нефтчи" битта учрашувдан иборат 1/8 финални "Арбил"га қарши сафарда ўтказиб мағлуб бўлиб мусобақани тарк этади. Ўша мавсумдан сўнг “Нефтчи”нинг ишлари ортга кета бошлади, турнир жадвалида қуйи ўринга шўнғиди. 2013 йил “Гулистон” билан баҳсдан сўнг Саркисян истеъфога чиқарилди. Афсуски, 2012 йил “Нефтчи”нинг халқаро майдонда иштирок этган сўнгги мавсуми бўлди. Бу йил чемпионлик учун курашаётган "буюк чинорлар" тез орада яна халқаро майдон нафасидан баҳра олар. Буни эса вақт кўрсатади. 

ОФК кубоги. Гуруҳ босқичи. 6-тур
“Нефтчи” (Ўзбекистон) – “Салгаокар” (Ҳиндистон) 3:0
08.05.2012. Фарғона Қиргули, “Марказий” стадион. 14000 томошабин.
Бош ҳакам
: Муҳтар Ал Ярими (Сурия)
Голлар: Павел Смоляченко 1, 50 Анвар Бердиев 77.
“Нефтчи”: Ҳислат Чилматов, Шавкат Насибуллаев, Муҳсин Низомиддинов, Иқбол Бобохонов, Ғайрат Жумаев, Сардор Мирзаев (Отабек Исроилов, 85), Шерзод Ҳакимов, Павел Смоляченко (Иззат Ғаниев, 67), Анвар Бердиев, Фаҳриддин Холмуродов, Сардор Соибов, Анвар Бердиев.
Бош мураббий: Юрий Саркисян.




Абдулазиз Искандаров тайёрлади

Видеони тақдим этгани учун Баҳодир Мирзаевга миннатдорчилик билдирамиз

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика