RU

Последние новости

17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  0 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  1 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  0 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  4 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  2 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  5 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  5 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  4 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  8 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  5 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  3

Бир ўйин тарихи. Бундан роппа-роса 19 йил олдин "Бавария" ЕЧЛ финалида Эктор Купер бошчилигидаги "Валенсия"ни мағлуб этганди Новости

Бир ўйин тарихи. Бундан роппа-роса 19 йил олдин "Бавария" ЕЧЛ финалида Эктор Купер бошчилигидаги "Валенсия"ни мағлуб этганди

2001 йилнинг 23 май санасида Мюнхеннинг "Бавария" клуби Европа чемпионлар лигаси деб ном олган мусобақада илк бор ғолиб бўлганди.

Финалда "Бавария"га Испаниянинг "Валенсия" клуби тўқнаш келган эди. Учрашувнинг 3-дақиқасида нидерландиялик бош ҳакам Дик Йол "Бавария" дарвозасига пенальти белгилайди. Гаиска Мендьета 11 метрли жарима тўпидан гол уради - 0:1.

Орадан 5 дақиқа ўтгач ҳакам бу сафар "Валенсия" дарвозаси томон пенальти белгилайди. Бироқ Мехмет Шолль гол ура олмайди, Канисарес маҳорат кўрсатади.

Иккинчи тайм бошида Дик Йол учинчи бор 11 метрли жарима нуқтасини кўрсатади. "Бавария" сардори Штефан Эффенберг Канисаресни ожиз қолдиради - 1:1.

Асосий ва қўшимча вақтда бошқа гол урилмайди. Ғолиб футбол лотореяси деб аталмиш пенальтилар сериясида аниқланиши маълум бўлди.

Серияни "Бавария" футболчиси Пауло Сержио бошлайди ва гол ура олмайди. "Валенсия"нинг учинчи зарбаси муаллифли словениялик Златко Захович ҳам адашади ва учинчи зарбалардан кейин ҳисоб 2:2 кўринишини олади. Мюнхенликларнинг навбатдаги зарбасини Патрик Андрессон беради ва Канисарес тўпни қайтаради. Кейинги зарбани берган Амедео Карбони гол урса "Валенсия" 99 фоиз чемпион бўларди. Бироқ Оливер Кан унинг зарбасини қайтаради! Бешта зарбадан кейин ҳисоб 3:3 бўлади. Иккала жамоа аъзолари яна икки мартадан зарба бериб гол уришади. Еттинчи зарбада Томас Линке гол уради, "Валенсия" вакили Маурисио Пеллегринонинг зарбасидан кейин Оливер Кан тўпни қайтаради, "Бавария" чемпион! Эктор Купер бошчилигидаги "Валенсия" кетма-кет иккинчи йил ЕЧЛ финалида мағлуб бўлади.

Европа чемпионлар лигаси-2000/2001. Финал.

"Бавария" - "Валенсия" - 1:1 (Пенальтилар серияси 5:4)

23.05.2001. Милан, "Сан Сиро" стадиони. 80000 томошабин.

Бош ҳакам:
Дик Йол (Голландия)

Голлар:
0:1 - Гаиска Мендьета - пенальтидан 3.
1:1 - Штефен Эффенберг - пенальтидан 50.

Амалга оширилмаган пенальти: Мехмет Шолль ("Бавария") 8 (дарвозабон)

"Бавария": Оливер Кан; Биксант Лизаразю; Патрик Андерссон; Самуэль Куффур; Томас Линке; Оуэн Харгривс; Хасан Салихамиджич; Штефен Эффенберг; Мехмет Шолль (Пауло Сержио, 108); Жованни Элбер (Александр Циклер, 100); Вилли Саньоль (Карстен Янкер, 46)

"Валенсия":
Сантьяго Канисарес; Амедео Карбони; Жоселин Англома; Маурицио Пеллегрино; Гаиска Мендьета; Кили Гонсалес; Рубен Бараха; Джон Карью; Роберто Фабиан Айяла (Мирослав Джукич, 89); Хуан Санчес (Златко Захович, 66); Пабло Аймар (Давид Албельда, 46)

Огоҳлантиришлар: Патрик Андерссон; Сантьяго Канисарес; Амедео Карбони; Кили Гонсалес. 




Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика