RU

Последние новости

09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  2 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  3 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  2 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  2 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  0 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  17 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  8 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  43 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  5 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  72 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  130 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1045 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  20 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11

Бекхэм Англиянинг 5-лига ўйинига ташриф буюрди ва 30 дақиқа вақтини мухлисларга ажратди Новости

Бекхэм Англиянинг 5-лига ўйинига ташриф буюрди ва 30 дақиқа вақтини мухлисларга ажратди

"Манчестер Юнайтед" собиқ футболчиси Дэвид Бекхэм жорий йилнинг январь ойида Англиянинг бешинчи дивизионида иштирок этувчи "Солфорд Сити" клубининг 10% акциясини сотиб олди.

Бекхэм "Синф-92" деб номланувчи - МЮ академиясининг 1992 йилдаги битирувчилари каби "Солфорд" акцияларини харид қилди. Ака-ука Невиллар, Пол Скоулз, Райан Гиггз ва Никки Баттлар 10%дан акция сотиб олишган.

Шанба куни "Солфорд" уйида 5-лиганинг аутсайдери "Довер Атлетик"ни қабул қилди. Ушбу ўйинга Бекхэм ташриф буюрди. Афсонанинг ташрифи "Солфорд" мухлислари учун катта воқеага айланди, шу сабабли Бекхэм 30 дақиқа давомида стадион олдида ишқибозларга дастхат тарқатиб, улар билан суратга тушди.



Бекхэм ўйин натижасидан мамнун бўлмагани аниқ, чунки унинг жамоаси 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди. "Солфорд" турнир жадвалида 5-ўринни эгаллаб турибди.

Рейтинг: +22   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика