RU

Последние новости

21:14Куртуа термага қайтмоқда!  0 20:49Эрон чемпионати. "Истиқлол" мағлуб бўлди, Машарипов ва Кожо захирадан майдонга тушди  6 20:27ЎзПФЛ 4 клубнинг U21 жамоаси учун майдонини қабул қилмади, 1-турдаги 1 ўйин ўтказилмайди  3 20:02Рой Кин Бруну Фернандеш сардорлиги ҳақида: "У биз кутган сардор эмас, иқтидорли бўлишнинг ўзи камлик қилади"  1 19:32Ла Лига ҳакамларини танқид қилгани учун "Реал"га нисбатан иш очилди  11 19:18"Манчестер Сити" янги футболчи жамоа сафига келиб қўшилганини эълон қилди  0 18:41Себальос мушак жароҳати туфайли сафдан чиқди  1 16:43Дуайт Йорк: "31 ёшли Погба МЮнинг бутун ярим ҳимоясидан яхшироқ формада"  16 16:19"Бавария" фикридан қайтиб қолди  6 15:30Салах "Олтин тўп" ҳақида: "Баъзида ҳолатга ташқи таъсир бўлиши мумкин"  50 15:06Рубен Аморим: "МЮ футболчилари танқидни кўнглига яқин олиб юборяпти"  2 14:36Дрогба Моуриньо ҳақида: "Қанақасига менинг "отам" ирқчи бўлиши мумкин?"  8 12:45Вальдано: "Пулдорлар келиб, футбол анча ўзгарди"  1 12:17Артета: "Чемпионлик пойгасидаги вазият 3 ой аввал қандай бўлса, ўшандайлигича қолмоқда"  10 11:54"FourFourTwo" жаҳон футболидаги энг яхши марказий ҳимоячилар рўйхатини эълон қилди  21

Бахтиёр Қамбаралиев: "Иорданияни бугун 2:1 ҳисобида мағлуб этамиз деган тахминим бор" Новости

Бахтиёр Қамбаралиев: "Иорданияни бугун 2:1 ҳисобида мағлуб этамиз деган тахминим бор"

Собиқ ҳимоячи Бахтиёр Қамбаралиев ўз вақтида миллий терма жамоамиз сафида 16 бор майдонга тушиш шарафига муяссар бўлган.
Бугун миллий терма жамоамизнинг Иордания қарши кечадиган ўйини олдидан Қамбаралиевнинг ҳам фикрларини тингладик.

- Иордания билан қизиқарли ўйин бўлишини айтиш мумкин. Илгари ҳам бу рақибга қарши ўйнаганмиз. Бугун улардан ўзига хос реванш олишимиз керак. Йигитлар буни жуда яхши тушуниб турган бўлса керак.

- Миллий терма жамоамизда авлодлар алмашинуви юза келган давр. Осиё чемпионатига борадиган ёши катта икки нафар футболчи номи маълум бўлди. Фақат мураббийнинг айтишича, қолган битта ўрин Шодиев ёки Тожиевга тегади. Албатта буни яқин икки ўйиндан сўнг билиб оламиз. Миржалол Қосимов аслида Осиё ўйинларига легионерларимизни олиб кетишни режалаштирганди. Бироқ ФИФА кунлари бўлмагани учун ҳам бу иш амалга ошмайди. Менимча агарда Одил Аҳмедов, Азиз Ҳайдаров ва Сервер Жепаров сингари ўйинчилар борганида, терма жамоамиз янада кучли бўларди. Лекин ҳозирги ўзимизнинг маҳаллий йигитлар Фозил Мусаев билан Ислом Тўхтахўжаевда ҳам халқаро тажриба етарли деб биламан. Насиб қилса улар ёшларга ҳар томонлама ўрнак бўла олади.

- Янги Зеландия билан ўйин ҳақида ҳозирдан бир нима дейишим қийин. Лекин бугун Иорданияни 2:1 ҳисобида мағлуб этамиз деган тахминим бор.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика