RU

Последние новости

21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 21:03"Атлетик" — "Арсенал". Таркиблар маълум  0 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   2 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  0 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  5 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  7 18:28Про лига. Икки киши майдондан четлатилган ўйинда "Локомотив" "Олимпик-MobiUz" билан муроса кўчасини танлади  0 18:15Скоулз МЮнинг ёзги трансфер кампаниясини қоралади  2 17:48Расман: "Андижон" собиқ устози "Бухоро"да иш бошлади  19 17:26Эшитдик-да! "Зўр ТВ" Чемпионлар Лигасини намойиш этади  16 16:22Месси гол урилмаган пенальтилар сони бўйича Роналдуга яқинлашиб олди  4 15:39"Насаф" аламли тарзда мағлубиятга учраган муҳташам "Қирол Абдуллоҳ" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  11

Бахтиёр Ашурматов: "Шогирдларимга ҳеч қандай эътироз йўқ" Новости

Бахтиёр Ашурматов: "Шогирдларимга ҳеч қандай эътироз йўқ"

"Пахтакор" - "Навбаҳор" ўйинидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози Бахтиёр Ашурматов қатнашди.
"Ўйин йигитларга эътироз йўқ. Майдонда 100 фоиз кучларини қолдиришди. "Пахтакор"га қарши ўйинларда омадимиз келмаяпти. Ўтган йил ҳам сўнгги сонияларда гол ўтказиб юборгандик. Бу сафар ҳам шундай бўлди. Йигитларга ҳеч қандай эътирозим йўқ", - дейди Ашурматов.

- "Навбаҳор" 10 киши бўлиб қолганида яхшироқ ўйнади. Бу энг яхши ҳимоя ҳужум тактикасида ўйнадингларми?
- Кўрган бўлсангиз биринчи бўлимда рақиб деярли ҳужум қила олмади. 10 киши бўлиб қолганимизда рақиб кўпроқ ҳужум қилди. Шу боис кўпроқ ҳимояланишга мажбур бўлдик.

- "Лочинлар" ўтган йили ҳам "Пахтакор"га қарши 10 киши бўлиб қолганди. Бу сафар ҳам шундай бўлди. Бу тасодифми?
- Юқорида айтиб ўтдим, "Пахтакор"га қарши баҳсларда омадимиз келмаяпти. Рақиб стандарт вазиятларда, қарши ҳужумларда хавфли эканини билардик. Бугун айнан қарши ҳужумдан сўнг гол ўтказиб юбордик. 10 киши бўлиб ҳам ғалабага иштиёқ бор эди. Гол бўлган вазиятда икки нафар марказий ҳимоячимиз рақиб жарима майдони ичида эди.

- Улуғбек Бақоев рақиб жарима майдони ичида йиқилди. Шахсан менга пенальти бордек туюлди. Бунга қандай қарайсиз?

- Тўғриси ўша вазиятга қизиқаётгандим. Лекин ҳали ўйинни кўриб чиқмадик. Ҳозир ҳеч кимни айбламоқчи эмасман. Қизил карточка кўрсатилган вазиятда ҳам фикрим шундай. Ҳозир аниқ ҳеч нарса дея олмайман.

- "Пахтакор"да Искандеров ва Махарадзе йўқ бўлса яратувчанлик йўқ. Фақат қанотлардан ҳужумлар... Жамоаингиз кўпроқ ҳужумга ўтиб, ижодкорликни кўпроқ намойиш этса бўлмасмиди?
 
- Фикрларингиз тўғри. Лекин 10 киши бўлиб қолиб "Пахтакор"га қарши ўйнаш оғир. Гол ўтказиб юборилган вазиятда ҳимоячи ҳам дарвозабонимиз ҳам тўпни қайтармади.

- "Навбаҳор" ўтган йилдагидан кучсизроқ кўринмоқда.
- Балки шундайдир. Лекин ўйиндан ўйинга кучайтириб боришга уринамиз. Яна қайтараман "Пахтакор"га қарши ўйинларда омадимиз келмаяпти.

Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика