RU

Последние новости

00:34ЎФА собиқ терма жамоалар бўлими раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  0 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  0 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  88 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  4 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  0 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  1 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   2 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40 20:56Суперлига. "Машъал" бир киши кам "Бухоро"ни мағлуб эта олмади  16 20:25"Ал Аҳли" устози: "Ультрас" бизга ҳеч қандай босим ўтказмайди. Бундай мухлислар кўз ўнгида футбол ўйнаш ёқимли"  13

Бахтиёр Ашурматов миш-мишларга ойдинлик киритди ва келажакдаги режасини ошкор қилди Новости

Бахтиёр Ашурматов миш-мишларга ойдинлик киритди ва келажакдаги режасини ошкор қилди

Бугун турли ижтимоий тармоқларда Бахтиёр Ашурматовнинг "Навбаҳор"да иш бошлаши ҳақидаги миш-миш хабарлар кенг тарқалди.

Мазкур вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Бахтиёр Ашурматов билан боғландик.

"Бухоро" жамоасининг собиқ бош мураббийининг таъкидлашича, бу хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмас. Яъни, Ашурматов миш-мишларни тўлиқ инкор этди ҳамда келажакда ўз олдига юқори мақсадларни қўядиган жамоада узоқ муддат ишлаш режаси борлигини яширмади.

"Бу янгилик ҳеч қандай асосга эга эмас.Тўғри, "Навбаҳор" жамоасига меҳрим бошқача. Лекин у ерда айни пайтда мураббий ишламоқда. Ҳозирча ҳеч қайси жамоадан таклиф бўлгани йўқ. Айни дамда уйдаман. Фарзандларимга, оиламга кўпроқ вақт ажратиш имкони бўлганидан фойдаланяпман.Ўғилларимни футбол машғулотларига олиб боряпман. Буёғига мен ўз олдига юқори мақсад кўйган жамоадан таклиф бўлса, ўша ерда камида 3-4 йил ишламоқчиман. Энди ўйламасдан қарор қилишга, хато қилишга ҳаққим йўқ", - деди Бахтиёр Ашурматов.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили "Бухоро"да ёрдамчи мураббий сифатида ишлаган ва мавсум ўртасидаги АГМК рулига ўтирганг Ашурматов олмалиқликлар билан Ўзбекистон Кубогида зафар қучганди.

Жорий мавсумни эса "Бухоро" бош мураббийи сифатида бошлаган Ашурматов 8-турдан сўнг истеъфога чиқишни маъқул кўрди ва айни пайтда эркин агент мақомида.

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика