RU

Последние новости

08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  0 08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  6 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  6 02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  10 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  3 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  4 01:00Абдулла Абдуллаев: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  0 00:51Отабек Шукуров: "Йиғин бошлангандан кейин 4 кун мобайнида мураббийлар Мисрнинг қандай ўйнашини уқтириб борди"  6 00:23Элдор Шомуродов: "Замонавий футболда барчасига тайёр туриш керак"  8 00:10Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионатига чиққандан кейин стратегия тузилган ва биз буни бажариш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  17 23:54Мбаппе рекорд ўрнатди  4 23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  20 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  21 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  468

Бахтиёр Ашурматов: "Футболда кичкина фактор ҳам муҳим рол ўйнайди" Новости

Бахтиёр Ашурматов: "Футболда кичкина фактор ҳам муҳим рол ўйнайди"

Coca-Cola Суперлигасининг 2-туридан ўрин олган "Насаф" - "Турон" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Жанговор ўйин бўлди. Йигитларга ҳеч қандай эътироз билдира олмаймиз, улар охиригача курашишди. Афсус, жароҳатлар сабаб захирадан футболчи туширишга мажбур бўлдик. Керакли вақтда режаланган футболчини майдонга туширишга имконият бўлмади. Футболда кичкина факторлар ҳам рол ўйнайди. Афсуски, сўнги дақиқалардаги эътиборсизлик сабаб гол ўтказиб юбордик. Тўп назорати эвазига вақтдан ютиш мумкин эди. Тўғри, иккита ўйинда мағлубиятга учрадик, бундан тушкунликка тушиш шарт эмас. Йигитлар шунақа жон-жаҳдлари билан курашишса, керакли натижаларга эриша оламиз.


- Сўнгги дақиқаларда жисмоний холат ҳам ўз таъсирини кўрсатдими ёки эътиборсизлик туфайли жамоа мағлуб бўлдими?

- Жисмоний холат ҳам таъсир кўрсатди. "Насаф" ўз ўйини эвазига бизни кўпроқ ҳаракат қилишга мажбур этди. Шу боисдан ҳам биз майдон эгаларидан кўпроқ чарчадик. Шунга қўшимча эътиборни ҳам йўқотдик, чунки имконият якка курашда бой берилди.


- Захирадан қўшилган футболчилар сизнинг кўрсатмаларингизни тўғри бажара олишдими?

- Ҳар гал мағлуб бўлганда ниманидир нотўғри қилган бўласиз. Биз ўйин охирида 5 та ҳимоячи бўлиб ўйнашни ҳам режалагандик. Қувондиқ Рўзиев жароҳат олди, уни алмаштира олмадик. Бу ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Захирадан қўшилган футболчилар ҳам максимал даражада ҳаракат қилишди. 


- Ҳужум чизиғида етакчилар бор. Хумоюн Муртозаев нега захирада қолдирилди?

- Чунки биз ўйин бошида иккинчи рақамли бўлиб ўйнашни режа қилгандик. Шу сабабдан ҳам тезкорроқ Норбековни асосий таркибда туширдик. Йигитлар майдонда керакли даражада ҳаракат қилишди. Бугунги ўйинимиз билан мағлубиятга лойиқ эмасдик. Лекин бу футбол, сониялар ўйин тақдирини ҳал қилиши мумкин. Кейинги ўйиндан биз вазиятни ўзгартиришимиз керак. 

Рўзиқул Бердиев энг кучли мураббийлардан бири, "Насаф"да жамоавий ўйин яхши шаклланган.


- Ушбу мавсумда "Турон"ни қайси ўринда кўраяпсиз?

- Тўғри, ҳозир иккита мағлубиятдан сўнг клуб раҳбарияти ва мухлислар тушкун кайфиятда бўлишлари мумкин. Мен жамоамизни 5-6 ўринлар учун кураша оладиган салоҳиятини кўраяпман. Танқидларни тўғри қабул қилишимиз керак. Айбимиз бор, мухлисларимиз шунча йўл босиб келиб қўллаб-қувватлаб туришди. Афсус, ҳозир биз уларга керакли натижаларни тақдим эта олмаяпмиз.



Рейтинг: -14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика