"Бавария"га қарши ўйин учун Месси ва Неймарга 3 "баҳо"
15 фев 2023 13:41
Новости
"Бавария"га қарши ўйин учун Месси ва Неймарга 3 "баҳо"
ПСЖ футболчилари Лионель Месси ва Неймар "Бавария"га қарши ўйин учун энг паст баҳо олишди.
Парижликлар ҳужумчилари ўйинини Goal.com нашри 10 баллик тизимда 4га баҳолади – жамоанинг ҳеч бир футболчиси бундан паст балл олмаган. "Ўйинга буткул таъсир қилмаган дуэт", – сайтда жуфтликнинг ўйинига шундай таъриф берилди.
Шунингдек, Ашраф Хакими, Нуну Мендеш, Уоррен Заир-Эмери ва Марко Верратти ҳам 4 баллга лойиқ кўрилган.
Карлос Солер, Маркиньос ва дарвозабон Жанлуиджи Доннаруммага 5, Данилу Перейрага эса 6 балл қўйилган. Бу борада ПСЖда энг юқори кўрсаткич ҳимоячи Серхио Рамосда – 10/7.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии