RU

"Бавария" қайси футболчиларни сақлаб қолишга ҳаракат қилади? Новости

"Бавария" қайси футболчиларни сақлаб қолишга ҳаракат қилади?

"Бавария" спорт директори Хасан Салихамижич бир қанча футболчиларни клуб жамоада сақлаб қолишга ҳаракат қилишини айтди.

"Нуссаир Мазрауи "Бавария"да қолади. У ажойиб футболчи, келажакда жамоанинг асосий таркиб футболчиси бўла олади. Шунингдек, Бенжамен Паварни таркибда сақлаб қолишга ҳаракат қиляпмиз. Айни дамда унинг вакиллари билан музокаралар ўтказяпмиз.

Канселу борасида нима дейишим мумкин, ҳозирча у билан ҳамкорлик давом эттириладими ёки йўқ, гапиришга бироз эрта. Бу борада кейинроқ гапиришим мумкин. Барчаси ёзга яқин аниқ бўлади. Ҳозирча у билан музокаралар бўлаётгани йўқ", - деди Салихамижич.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика