"Барселона"га қарши "Шапекоэнсе" футболчилари махсус либосларда ўйнашади + ФОТО
04 авг 2017 19:08
Новости
"Барселона"га қарши "Шапекоэнсе" футболчилари махсус либосларда ўйнашади + ФОТО
Бразилия клуби футболчилари ана шу учрашувда майдонга махсус футболкаларда тушишади. Яъни, футболкага 71та юлдуз тасвири туширилган бўлади. Колумбияда содир бўлган авиаҳалокатда айнан 71 нафар инсон ҳаётдан кўз юмган эди.
2016 йилнинг 29 ноябрь санасида бортида "Шапекоэнсе" клуби ҳам бўлган самолёт Колумбиянинг Медельин шаҳри яқинида авиаҳалокатга учраган эди. Ўшанда жамоа "Sudamerica" кубоги доирасида "Атлетико Насьональ"га қарши майдонга тушиш учун учиб кетаётган эди.
Натижада, ўшанда самолёт бортида бўлган 77 кишидан олти нафари қутқариб қолинган. Тирик қолганлардан уч нафари футболчилар эди. Улардан бири бўлган Алан Рушел "Барселона"га қарши майдонга тушади.
"Барселона" - "Шапекоэнсе" учрашуви 7 август, душанба куни "Камп Ноу"да бўлиб ўтади.
Комментарии