"Барселона" - YouTube'да 10 млн обуначига эга бўлган дунёдаги илк клуб, топ-10да яна кимлар бор?
09 сен 2020 18:33
Новости
"Барселона" - YouTube'да 10 млн обуначига эга бўлган дунёдаги илк клуб, топ-10да яна кимлар бор?
"Барселона" дунёдаги спорт клублари орасида YouTube'да обуначилар сони бўйича етакчилигини эълон қилди.
Каталонияликларнинг видеохостингдаги кузатувчилари 10 миллионга етди. Клуб каналида 65 миллион соатдан ортиқ кўришлар мавжуд. Энг кўп обуначилар АҚШ, Испания, Бразилия, Индонезия ва Мексикадан. Иккинчи ўринда ҳам Ла Лига клуби саҳифаси - "Реал".
Футбол клублари (Топ-10):
1. «Барселона» – 10 млн обуначи
2. «Реал» – 5,92
3. «Фламенго» – 5,55
4. «Ливерпуль» – 4,98
5. «Манчестер Юнайтед» – 3,21
6. «Ювентус» – 2,88
7. «Манчестер Сити» – 2,72
8. ПСЖ – 2,56
9. «Челси» – 2,1
10. «Арсенал» – 1,96
...
"Championat.asia" - 143 минг кузатувчи (каналга ўтиш)
"Барселона"нинг YouTube'даги обуначиларининг ўсиш диаграммаси. Клуб илк контентни 2006 йилнинг 6 февралида юклаган.
YouTube'да энг кўп обуначига эга футбол клублари
Комментарии