"Барселона" 19 ёшли де Лигтнинг трансфер қийматини оширади
10 июн 2019 21:35
Новости
"Барселона" 19 ёшли де Лигтнинг трансфер қийматини оширади
Каталония клуби "Аякс" сардори Маттейс де Лигтни қўлга киритиш мақсадида яна бир марта уриниб кўради.
ESPN нашрининг маълумотига кўра, каталонияликлар голландиялик ҳимоячи билан музокара ўтказишга тайёр. "Барселона" футболчининг трансфер қийматини оширишга тайёр турибди. Бу қарорга келиш учун де Лигтга бошқа клублардан бўлаётган қизиқиш сабаб бўлган.
Айни пайтда Маттейснинг нархи 70 миллион евро атрофида баҳоланмоқда. Унинг оширилган трансфер қиймати ҳозирча сир тутилмоқда.
Қайд этиш керак, ортда қолган мавсум де Лигт клуб миқёсида 55 та учрашувда майдонга тушди ва 7 та гол уриб, 4 та голга ассистентлик қилди. Унинг "Аякс" билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Комментарии