Барча миш-мишлар тасдиқланди. Халк собиқ хотининиг жиянига уйланмоқда
14 фев 2020 17:43
Новости
Барча миш-мишлар тасдиқланди. Халк собиқ хотининиг жиянига уйланмоқда
Халк бугунги иши билан барча миш-мишларни тасдиқлади.
Олдинроқ, Бразилия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси, айни дамда "Шанхай СИПГ" шарафини ҳимоя қилаётган Халк собиқ хотинининг жияни билан учрашиб юргани ҳақидаги гап-сўзлар туфайли кўпчиликнинг танқидига сабаб бўлган эди. Бразилиялик 12 йил бирга яшаган Иран Соуза билан ажрашиб, айнан собиқ хотинининг қариндоши Иран Камилага уйланишга қарор қилди. Футболчи "Инстаграм" тармоғига Камилага совға қилган узуги суратини жойлади.
Комментарии