Халк Туркия клуби билан шартнома имзолайди
04 янв 2023 07:45
Новости
Халк Туркия клуби билан шартнома имзолайди
Бразилиянинг "Атлетико Минейро" клуби ҳужумчиси Халк Туркиянинг "Адана Демирспор" жамоаси билан келишувга эришди.
IHA хабарига кўра, 36 ёшли ҳужумчи Туркияда трансфер ойнаси очилгандан сўнг "Адана" билан шартнома имзолайди.
Айни дамда "Адана Демирспор" Туркия Суперлигаси турнир жадвалида 4-ўринда бормоқда.
Ўтган йили бразилиялик форвард "Атлетико Минейро" сафида 46 та ўйин ўтказиб, 29 та гол урган ва 5 та голга ассистентлик қилган.
Комментарии