RU

Последние новости

01:39А Серия. "Рома" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  0 00:56"Реал" афсонаси билан шартномасини бир йилга узайтиради  1 00:322016 йилги Golden Boy соҳиби ва Европа чемпиони ПСЖга қайтади  0 00:13Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" меҳмонда "Галатасарой"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Турғунбоев эса...  0 23:30Серия А. "Милан" - "Женоа" 3:3   0 23:25Бундеслига. "Айнтрахт" - "Байер" 1:5   0 23:20АПЛ. "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" 4:2   0 23:15АПЛ. "Челси" - "Вест Хэм" 5:0   0 23:10Серия А. "Кальяри" - "Лечче" 1:1   0 22:47Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор"  0 22:45Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"  16 22:25АПЛ. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  14 22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Ўйинни ўлдириш керак"  4 21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  13 21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  22

Баҳсли вазият. "Пахтакор" - "Қўқон-1912" ўйинидан сўнг ҳакамлар нега четлатилди? Новости

Баҳсли вазият. "Пахтакор" - "Қўқон-1912" ўйинидан сўнг ҳакамлар нега четлатилди?

Рустам Бобомуродов ва Олим Толибжоновдан кейин бу сафар бутун бошли ҳакамлар бригадаси четлатилди. Бу воқеа "Пахтакор" - "Қўқон-1912" ўйинидан сўнг рўй берди.

Олий лиганинг 24-туридан ўрин олган баҳсда ишлаган ҳакамлар бригадаси - бош ҳакам Вадим Агишев, унинг ёрдамчилари Наби Рўзимов билан Баҳодир Баҳромов, захира ҳаками Аскер Нажафалиев, уларга қўшилиб ҳакамлар назоратчиси Игорь Нехочин - хуллас ҳамма то мавсум охиригача футболдан четлатилди.

Содир бўлаётган воқеаларни кузатар экансиз, нима учун бирин-кетин ҳакамлар четлатиляпти деган савол туғилади. ЎФФ, ПФЛ сайтларида мазкур бригаданинг нима сабабдан четлатилгани ҳақида тўлиқ маълумот берилмаган. Фақат хабарда шундай ёзилган: 

"Олий лига 24-тури доирасидаги “Пахтакор” – “Қўқон-1912” ўйинидаги ҳакамлик даражаси юзасидан ЎФФ ҳакамлар ва назоратчилар қўмитаси фавқулодда йиғилиш ўтказди. Унда 14 октябрь куни Тошкентда бўлиб ўтган “Пахтакор” – “Қўқон-1912” ўйинини бошқарган ҳакамлар бригадасининг иши ўрганиб чиқилди".

"ЎФФнинг ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси таркибидаги илмий-услубий таъминоти бўлими мазкур ўйинда бош ҳакам сифатида ишлаган Вадим Агишев, унинг ёрдамчилари Баҳодир Баҳромов ҳамда Набижон Рўзимовнинг ҳакамлигини алоҳида кўриб чиқди. Натижада Владимир Штерн бошчилигидаги гуруҳ майдондаги барча ҳакамлар учрашувни сифатсиз бошқарган ва ўйин тизгинини қўлдан чиқарган деб баҳолади".

"Шу асосда ҳакамлар ва назоратчилар қўмитаси бош ҳакам Вадим Агишев, унинг ёрдамчилари Баҳодир Баҳромов ва Набижон Рўзимов, тўртинчи ҳакам Аскер Нажафалиевларни Ўзбекистон чемпионати, 1-лига, Кубок ва ёшлар биринчилиги баҳсларидан мавсум охиригача четлатиш ҳақида қарор қабул қилди".

"Ҳакамлар бригадаси аъзоларига баҳони кўтариб қўйгани учун ўйин инспектори Игорь Нехочин ҳам Ўзбекистон чемпионати, 1-лига, Кубок ва ёшлар биринчилигидан мавсум охиригача четлатилди".


Энди яна асосий саволга қайтамиз: Ҳакамлар бригадаси нима сабабдан четлатилди? Маълумки, бу ўйинда "Пахтакор" 2:0 ҳисобида зафар қучди. Ўйиндан сўнг назоратчи Игорь Нехочин ҳакамларга қуйидагича баҳо қўйган: 

Вадим Агишев (Тошкент) – 8,4, Наби Рўзимов (Тошкент) – 7,7, Баҳодир Баҳромов (Тошкент) – 7,6, Аскер Нажафалиев (Тошкент) – 9.

Кўриб турганингиздек, бош ҳакам ёмон балл олмаган, у 4 баҳога лойиқ кўрилган. Қанот ҳакамларига минус тўрт ёки уч баҳо қўйилган дея оламиз. Захира ҳаками эса беш баҳога ишлаган. Шунга қарамай, улар мавсум охиригача четлатилди. Назоратчи ҳакамлар баҳосини атайин кўтариб қўйган бўлиши мумкинми? 

ЎФФ ва ПФЛ сайтидаги хабарга кўра, учрашувда назоратчи вазифасини бажарган Игорь Нехочин ҳакамлар баҳосини кўтариб қўйган. Наҳотки шундай бўлса? Ахир бунинг учун жиддий асос бўлиши керак. Баҳони кўтариб қўйгандан Нехочинга нима фойда? 

Вазиятларга эътибор берадиган бўлсак, шу учрашувда жамоаларнинг учта голи ҳисобга олинмаган: "Пахтакор"нинг иккита ва "Қўқон-1912"нинг битта. Ҳар учала гол ҳам "офсайд" (ўйиндан ташқари ҳолат) туфайли бекор қилинган. Маълумки, футболда ўйиндан ташқари ҳолат бор-йўқлигини аниқлаш кўп ҳолларда қанот ҳаками чекига тушади, чунки ён томондан уларга яхшироқ кўринади. Тўғри, ҳар қандай ҳолатда ҳам якуний қарорни бош ҳакам қабул қилади, бироқ у ёрдамчиларига таянмасдан якка ўзи қарор чиқара олмайди. Биз шунинг учун ҳам ҲАКАМЛАР БРИГАДАСИ деймиз.

Юқорида учта гол ҳисобга олинмаганини айтиб ўтдик. Демак, бир бошдан бошлаймиз. Учрашувнинг 6-дақиқасида "Қўқон-1912" футболчиси Филипп Райевац ҳисобни очади. Бу вазиятда ўйиндан ташқари ҳолат йўқ эди ва бемалол айтишимиз мумкин, бу ерда қанот ҳаками Баҳодир Баҳромов хатога йўл қўйган. 


Бу ерда офсайд борми? 

Кейинги вазият 35-дақиқада рўй беради. Бу сафар "Пахтакор"нинг голи ҳисобга олинмайди. Бу гал Наби Рўзимов байроқчасини кўтаради ва офсайдни белгилайди. Лекин у байроқчасини тўғри кўтарган, чунки чиндан ҳам Игорь Сергеев ўйиндан ташқари ҳолатда эди. 


Сергеев ўйиндан ташқари ҳолатда турибдими? 

70-дақиқада 2:0 ҳисобида олдинда бораётган "Пахтакор" яна тўп киритади. Дастлаб жарима майдончаси ташқарисидан майдон эгалари футболчиси зарб билан тўпни дарвоза томон йўллайди. Дарвозабондан қайтган тўп Игорь Сергеевга келиб тушади, натижада у тўпни ўзидан қулайроқ вазиятда турган Безеррага етказиб беради ва бразилиялик футболчи бу вазиятдан унумли фойдаланади. 


Сергеевда офсайд бормиди? 

Аммо Баҳодир Баҳромов бу сафар ҳам байроқчасини кўтариб, Сергеевни ўйиндан ташқари ҳолатда қолган дея баҳолайди. Шу ерда қанот ҳаками иккинчи бор адашади. У биринчи таймда "Қўқон-1912"нинг голини ҳисобга олмаганди, иккинчи бўлимда эса "Пахтакор"нинг голида "офсайд" кўрсатади.

Шундай бўлдики, битта қанот ҳакамининг қўпол иккита хатосини деб бутун бошли бригада футболдан четлатилди. Иккита қўпол хато туфайли Баҳодир Баҳромов ўзи билан бош ҳакам ва нариги қанот ҳакамини "тортиб кетди" дейлик, лекин захира ҳакамида нима айб? Бу ерда тўртинчи ҳакам қандай қўпол хатога йўл қўйган бўлиши мумкин? Ахир у 90 дақиқа давомида майдон ташқарисида турган-ку. 


Баҳодир Баҳромов иккита голни ҳисобламади

Масаланинг шу жиҳатларига эътибор қаратган ҳолда нима сабабдан иккита жиддий хатога йўл қўйган қанот ҳаками эмас, балки бутун бошли бригада четлатиляпти? Ўйлаймизки, бу саволга ҳам тез орада жавоб оламиз. 

Бугун Баҳромовдан ташқари қолган уч нафар ҳакамнинг фикрларини эшитишга муваффақ бўлдик. Қуйида уларнинг қисқача фикрини келтириб ўтамиз. Шу ўринда айтишимиз керак, бизнинг қарор чиқаришга ҳаққимиз йўқ, биз фақат муаммо ва баҳсли вазиятларни очиб беришга ҳаракат қиляпмиз. 

Вадим Агишев (бош ҳакам): - Ишда ҳамма хато қилади, хато қилмайдиган одамнинг ўзи йўқ. Ҳакамликда ҳам шундай. Камдан кам ҳакамларгина ўйинни бехато бошқаришлари мумкин. Мен ўзимни ўша ўйинда қўпол хатоларга йўл қўйдим деб ҳисобламайман. Майдонда нимани кўрган бўлсам, шунга қараб қарор чиқардим. Мен учун олий лиганинг ҳар бир ўйини финалдек гап. Ҳар бир баҳсга жиддий тайёргарлик кўраман. Тан олиш керак, бу учрашувда қанот ҳаками қўпол хатоларга йўл қўйди. Унинг ўйинга тайёр эмаслиги кўриниб қолди. Ҳаммамиз инсонмиз, толиқиш ҳаммада бўлиши мумкин, аммо ўзимни ўша ўйинни қўпол хатоларга йўл қўйган ҳолда бошқардим деб ўйламайман". 

Наби Рўзимов (қанот ҳаками): - Ўйин тугаганидан сўнг назоратчи олдимизга келиб хатоларни тушунтирди ва бизга баҳо қўйгач, ҳаммамиз тарқалдик. Мен Сергеевнинг ҳисобга олинмаган голини кейинчалик такрорий вазиятда кўрдим ва ўйиндан ташқари ҳолат борлигига яна бир карра амин бўлдим. Лекин майдоннинг нариги томонидаги шеригим ишига баҳо бера олмайман. Мен фақат майдоннинг бу қисми учун жавобгарман. Тўғриси, ҳакамлар бригадасини мавсум охиригача четлатиш мен учун кутилмаган воқеа бўлди. Бу ҳақда танишларимдан эшитдим. Улар интернетдан ўқиб кейин менга телефон қилишди. Бу йил ҳакамлик фаолиятимни тугатаман, аммо уни чиройли якунлаб қўйишни истагандим". 

Аскер Нажафалиев (захира ҳаками): - Ҳозир ўқишдаман, шу боис бу ҳақда бир нарса дейишим қийин. Мен учрашувда захира ҳаками вазифасини бажариб, ўйинга аралашмаган бўлсам, нимага мениям четлатишди ҳайронман. Лекин бизни ҳали федерацияга чақириб изоҳ сўрашгани йўқ. Чақиришса борамиз". 

Яна озгина ЎФФ ва ПФЛ сайтидаги хабарга қайтамиз, хабарда ёзилишича, "Пахтакор" - "Қўқон-1912" учрашуви ҳакамлар бригадаси ўйинни сифатсиз бошқаргани учун четлатилди деб ёзилган. Энди савол туғилади: мана шу 24-турда еттита ўйин бўлиб ўтган бўлса, ўйинни сифатсиз бошқариш фақат "Пахтакор" - "Қўқон-1912" баҳсида кузатилдими ё бошқа жойлардаги ўйинларда ҳам шундай бўлганмикан? 

Ким билсин, балки вилоятларда ҳам ҳакамлар яхши бошқармаган ҳолатлар кузатилган бўлиши мумкин, лекин бу ўйинларни кимдир ўрганиб чиқадими? Умуман олганда, турнинг барча учрашувларини синчиклаб ўрганиб чиқишнинг имкони борми ё бўлмаса вилоятдаги ўйинларда қачон ҳакамларга паст баҳо қўйилишини ёки қайсидир клуб расман эътироз билдиришини кутиб ўтириш керакми? 

Х.Холиқов. 


Автор : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: -34   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика