RU

Последние новости

15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  1 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  0 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  2 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  2 14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0 14:02Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади  8 13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  7 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  1 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  8 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  15 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  47 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  5 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  8 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6

Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг бизни ҳам, рақибни ҳам қониқтирмади" Новости

Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг бизни ҳам, рақибни ҳам қониқтирмади"

Суперлига 22-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Қўқон-1912" (0:0) учрашувидан сўнг "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Бугун олти очколи баҳсни ўтказдик. Чунки жамоалар турнир жадвалида бир-бирига яқин жойлашганди. Мавсум бошидан бери кузатиб келяпмиз, "Хоразм" тўпни назорат қилиш бўйича яхши жамоа ҳисобланади. Бугун бизга қийин бўлди. Тўпсиз кўроқ ҳаракат қилганимиз бос футболчиларимиз толиқиб қолди ва кўп куч йўқотдик. Шунга қарамай йигитларга охиригача кураш олиб боришгани учун раҳмат айтмоқчиман. Ўйлайманки, дуранг бизни ҳам, рақибни ҳам қониқтирмади. Сабаби уч очко ҳар икки жамоага зарур эди. Иккала жамоада ҳам вазиятлар бўлди. Ким гол урса ютиб кетарди.

- Жамоангиз кўп ҳужум қилди, бироқ хавфли вазиятлар кам юзага келди.

- Тўғри айтдингиз, кўп ҳужум қилганимиз билан кам вазиятларни юзага келтирдик. Балки бу футболчиларимизнинг тўпни олдириб қўйишга қўрққани билан боғлиқ бўлса керак. Хаёлда ютқазиб қўймаслик бўлди ва бу ҳам ўйинга ўз таъсирини ўтказди.

- Шаҳзод Бешимов нима учундир кўринмай қолди.

- Чунки у оғир жароҳат олиб ҳозир даволаниш муолажаларини олиб боряпти.  Бешимов оёғини операция қилдирди ва соғайиб майдонга қайтиши учун бирмунча вақт керак бўлади. У бу мавсум охиригача сафдан чиқди. Насиб қилса келаси мавсум жамоамизга ёрдам беради.

Рейтинг:    

Комментарии

   
21 сен 11:17:03
Jamshidbek Andapulatov
????⚽1️⃣9️⃣1️⃣2️⃣????????
   
20 сен 21:49:29
David Terezege
Molodes bollar ochilyapti uyindan uyinga
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика