RU

Последние новости

18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  1 18:12"Насаф" - "Бухоро". Таркиблар маълум  3 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  9 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  8 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  4 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  13 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  1 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  4 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  17 12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  10 12:15Бразилия ЖЧ саралашида 5-ўринни эгаллади – бу тарихидаги энг ёмон натижа  4 10:56Ла Лигада ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  6

Азамат Абдураимов: “БАА билан ўйинлар - Осиё чемпионати саралашидан олдинги сўнгги репетиция” Новости

Азамат Абдураимов: “БАА билан ўйинлар - Осиё чемпионати саралашидан олдинги сўнгги репетиция”

Жорий йилнинг 18-22 сентябрь кунлари Тошкентда Осиё чемпионати саралаш баҳслари бўлиб ўтади.

Ушбу мусобақага тайёргарлик доирасида Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Тошкентда БАА U-16 терма жамоасига қарши 8 ва 11 сентябрь кунлари иккита ўйин ўтказади. Бугун, 7 сентябрь куни ўсмирлар терма жамоамиз устози Азамат Абдураимов иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

- Бу Осиё чемпионати саралашидан олдинги сўнгги ўртоқлик ўйинлари бўлади. Шу боис албатта ҳужумкор ўйин намойиш этишга ҳаракат қиламиз. Аммо иккала учрашувдаги натижа муҳим аҳамият касб этмайди, худди олдинги йиғинлардаги натижалар муҳим бўлмагани каби.

Афсуски йил бошида бизда йиғинлар ва ўйинлар ўтказмадик. Фақатгина сўнгги икки ойда биз кўплаб мусобақаларда иштирок этдик ва ўйинлар ўтказдик. Шу боис БАА билан илк ўйинда бундан олдин камроқ ўйнаган ёки умуман ўйнамаган футболчиларни синаб кўраман. Осиё чемпионати саралашига Терма жамоа асоси маълум бўлган. Иккинчи баҳсда айнан мана шу футболчилар майдонга тушишади.

Москвада ўтган хотира турниридан сўнг ЎФА ҳар бир клуб академиясига хат йўллади. Ушбу хатда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси сафида Россиядаги мусобақада иштирок этган футболчиларга дам олиш ва жароҳатларини даволаб олиш имкониятини яратиб беришларини сўралган эди. "Пахтакор", "Бунёдкор" ва бошқа клублар бу илтимосимизни ерда қолдирмади. Бироқ "Насаф" академияси аъзолари Хайруллаев, Акромов ва Убайдуллаев ўйинларда майдонга тушаверишди. Терма жамоа асосий ҳужумчиси Акромов ҳозир машғулот ўтказмаяпти. Унинг тиззасида оғриқ бор. Хайруллаев ва Убайдуллаев эса ҳозир жисмоний жиҳатдан жуда ёмон ҳолатда. Шу боис йиғин вақтида бу футболчилар тикланиш жараёнини ўтказишмоқда. Бу ҳеч қандай баҳона эмас, шунчаки терма жамоа манфаати клублардан устун туриши керак деб ўйлайман.



Бундан ташқари терма жамоамиз асосий ҳимоячиси Бобур Мўйдинов жароҳат олган ва яқинда операция қилинди. У Тожикистонда ўтган CAFA мусобақасида ва Россиядаги "Star Way" хотира турнирида иштирок этганди.

ЎФА раҳбарияти саралашга тўлиқ тайёргарлик кўришимиз учун барча шароитларни яратиб беришмоқда. Футболчилар катта юкламалар олишди шу боис уларга тикланиш учун витаминлар зарур.

Рақиблар ҳақида у қадар тўлиқ маълумотга эга эмасмиз. ЎФА халқаро бўлими ёрдамида уларни ўргандик. Масалан, Ҳиндистон ўсмирлари ўз минтақасида худди CAFA'га ўхшаган мусобақада ғолиб бўлишди. Бешта ўйинда жами 28та гол уриб умуман гол ўтказишмаган, финалда Непални 7:0 ҳисобида мағлуб этишгани ҳақида билдик.

Баҳрайнга келадиган бўлсак барча араб жамоалари ўйин услуби бир-бирига яқин. Шу боис БАА билан иккита ўртоқлик учрашуви Баҳрайнга қарши ўйиндан аввалги яхши тайёргарлик бўлади, - деди Азамат Абдураимов. 


Рейтинг: -21   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика