RU

Последние новости

15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  4 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  1 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  1 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  5 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  3 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  2 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  46 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  12 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  6 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  24

Айбек Нурбаев: "Илк турда "Арал"га қарши баҳсдаги мағлубиятдан кейин футболчиларни руҳий ўрадан олиб чиқиб кетишим керак эди" Новости

Айбек Нурбаев: "Илк турда "Арал"га қарши баҳсдаги мағлубиятдан кейин футболчиларни руҳий ўрадан олиб чиқиб кетишим керак эди"

Про лиганинг 2-туридан ўрин олган "Жайхун" - "Олимпик" (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар устози Айбек Нурбаев иштирок этди.

"Бугун стадионга келиб бизни қўллаб турган барча мухлисларга раҳмат айтаман. Ўз уйимизда ғалаба қозонмасак бўлмасди. Яқиндагина кубок баҳсини ўтказдик ва қисқа муддатда иккита ўйинда майдонга тушдик. Тикланиш осон бўлмади. "Олимпик"нинг "Локомотив" билан ўйинини кўриб чиқдик ва рақибни яхши ўргандик. Ҳар бир футболчининг ҳаракатларини ўргандик. Олдинда бизни "Локомотив" ва ФарДУга қарши иккита сафар ўйини кутиб турибди. Бугун майдонга тушган ва захирада қолган барча футболчига раҳмат айтаман. 

Илк турда "Арал"га қарши баҳсдаги мағлубиятдан кейин футболчиларни руҳий ўрадан олиб чиқиб кетишим керак эди. Ўша баҳсни тезроқ унутиш учун кўриб ҳам чиқмадик. 

"Олимпик" ўтган йил Суперлигада ўйнаганди. Таркиби ўзгариб кетган. Жамоа "Локомотив"га қарши жуда яхши ўйнади ва 2:0 ҳисобида олдинда ҳам борди. Ҳар бир футболчисининг келажаги бор деб ўйлайман. 

Стандартлар устида кўпроқ ишлашимиз кераклиги биламиз. Йигитларимизга бироз тажриба ҳам етишмаяпти. Машғулотларда кўпроқ ишлаймиз. 

Асадулла Қутибоев "Насаф"да эди ва март ойида бизнинг жамоамизга келиб қўшилди. Шу боис ҳали тўла киришиб кетгани йўқ. 

Руслан Ануаров ва Шуҳрат Дарьябаев сариқ карточкаси борлиги учун алмаштирдик. Қизил карточка олиб қўймаслиги учун шундай қилдик", - деди Айбек Нурбаев.



Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика