RU

Последние новости

15:44Лаутаро Аргентина сафидаги голлар бўйича Марадонага етиб олди  0 15:27"Олтин тўп"дан қуруқ қолган Винисиус ЖЧ-2026 саралаш ўйинларида умуман гол уролмаяпти  3 14:52"Барселона" Салаҳ билан шартнома тузиш ғоясидан воз кечди  1 14:20Шаҳзод Убайдуллаев "Металлург"ни тарк этди  3 14:14Про лига. Хоразмдаги баҳсни аёл ҳакам бошқаради, 27-тур ўйинларида кимлар ишлаши маълум  0 13:53Ўткир Юсупов Сон Хён Мин билан бир жамоада   17 13:24"Аморим хоҳласа Роналдуни МЮга чақириши мумкин"  1 12:53"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини ижарага олмоқчи  0 12:22Эрон, Корея ва Япония пешқадам, Ўзбекистон мундиал сари навбатдаги қадамни ташлади. Гуруҳлардаги ҳолат  42 11:45Мутахассис фикри: "КХДР билан 1:0 дегани ғалаба эмасди, ҳужумда ким ўйнаса ҳам ўйинни ўзига олиши керак"   38 11:15Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Тошкентда Беларусга қарши ўйнайди  0 10:50«Барселона» афсонаси «Интер Майами»ни бошқариши мумкин  4 10:47Суперлига. 25-тур ҳакамлари маълум  0 10:17«Ливерпуль» 85 миллион еврога ҳужумчи сотиб олмоқчи  2 09:44«Реал» Эндрикни АПЛ жамоасига ижарага бериши мумкин  0

Австралиялик Ўзбекистон мухлиси: "Осиё Кубогида Австралияга қарши ўйинда Ўзбекистонга мухлислик қилдим!" Новости

Австралиялик Ўзбекистон мухлиси: "Осиё Кубогида Австралияга қарши ўйинда Ўзбекистонга мухлислик қилдим!"

Мамлакатимиздаги ҳар бир футбол ишқибози миллий терма жамоамизга мухлислик қилади. Унинг ютуқларидан қувониб, мағлубиятларидан хафа бўлади.

Бу табиий ҳол. Бутун дунёда шундай. Лекин олис Австралия мамлакатида яшаб, Ўзбекистон миллий терма жамоасини қўллаб-қувватлайдиган футбол мухлиси борлигини биласизми?

Ник Сиднейда истиқомат қилади. Лекин Ўзбекистоннинг ашаддий мухлиси. Терма жамоамизнинг ҳар бир ўйинини қолдирмай кўриб боришга ҳаракат қилади. У Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида гапирганда “биз” деб гапиради. Энг қизиғи, яқинда БААда бўлиб ўтган Осиё Кубоги нимчорак финалида Австралия терма жамоаси Ўзбекистонга қарши майдонга тушганда, Ник Ўзбекистонга мухлислик қилди...



ЎФА Матбуот хизмати австралиялик Ўзбекистон терма жамоаси мухлиси билан интервью ташкил қилди. Қуйида эътиборингизга ана шу интервьюни ҳавола қиламиз:

-Қачондан бери Ўзбекистонга мухлислик қиласиз?
-Мен 2015 йил Австралияда бўлиб ўтган Осиё Кубоги пайтида Ўзбекистоннинг мухлисига айланиб қолганман. Ўшанда Осиё Кубогидан ўрин олган учрашувларга чипта излаётганимда Шимолий Корея – Ўзбекистон ўйинига дуч келиб қолдим. Шу заҳоти кўз олдимга улуғвор Ипак Йўли шаҳарлари, бой тарихий маданиятга эга юрт, ёрқин ранглар, ажойиб урф-одатлар келди. Шу заҳоти Шимолий Корея – Ўзбекистон учрашувига чипта харид қилдим. Кейин ўйин давомида ўзбекистонлик мухлислар билан бирга стадионда туриб мухлислик қилдим. Биргаликда қўшиқ куйладим, рақсга тушдим ва футболчиларни олқишлаб турдим!



-Ўзбекистон терма жамоасининг барча ўйинларини томоша қиласизми?

-Иложи борича барча ўйинларни интернет орқали томоша қилиб боришга ҳаракат қиламан. Аммо икки мамлакат ўртасидаги вақт фарқи турлича бўлгани боис, Ўзбекистон терма жамоасининг Австралияда эрта тонгга тўғри келадиган ўйинларини кўра олмайман. Ишга бориш керак бўлгани учун.

- БААда ўтган Осиё Кубогида Ўзбекистон терма жамоаси Австралияга қарши баҳс олиб борди. Қайси терма жамоага кўпроқ мухлислик қилдингиз?

-Албатта, Ўзбекистонга! Бу ҳол баъзилар учун ғалати туюлиши мумкин. Аммо мен 2015 йилдан бери Ўзбекистоннинг мухлисига айланганман. Ўшанда Ўзбекистондан ташриф буюрган мухлислар билан бўлиб ўтган учрашув менда жуда катта таассурот қолдирган. Уларнинг стадионда қувончга тўлиб-тошиб, ҳиссиётларга берилиб ҳайқиришлари, ўз терма жамоаларидан фахрланишлари, терма жамоа ғалаба қозонганда ғурурланишлари, Ўзбекистон байроғини ҳилпиратишлари, барабаннинг дилга ҳаяжон соладиган овозлари... Мен Европа ва Австралиянинг кўпгина стадионларида бўлганман. Аммо илгари ҳеч қачон бундай ажойиб ҳиссиётларни туймагандим, бундай муҳитда футбол томоша қилмагандим. Ўзбекистонлик мухлисларнинг меҳмондўстлиги, очиқкўнгиллилиги, бирдамлиги – мен ҳаётимда кўрган энг ажойиб жиҳатлар!



- Австралияда Сиз билан бирга Ўзбекистон терма жамоасига ишқибозлик қиладиган бошқа мухлислар ҳам борми?

-Мен 2015 йилги Осиё Кубогидан ўрин олган Шимолий Кореяга қарши ўйиндан уч кун аввал ижтимоий тармоқларда “Австралиялик Ўзбекистон мухлислари” (Aussie Uzbekistan Supporters) аккаунтларини очгандим. Мақсад Ўзбекистонга мухлислик қиладиганларни топиб, улардан ўзбекча ҳайқириқлар, стадионда куйлаб ўтириш учун ўзбекча қўшиқларни ўрганиб олмоқчи эдим. Аммо уринишим самара бермади. Шундай бўлса-да, шу 3 кун ичида Твиттердаги @AussieUzbek аккаунтига 100 дан ортиқ одам обуна бўлди. Улар ичида биз ҳақимизда кўпроқ маълумот олишни истаган австралияликлар, ўзбекистонлик мухлислар, журналистлар ва жамоат вакилари бор эди. Ҳозирда бу гуруҳимизда қанча аъзо борлигини билмайман. Мен ҳеч қачон санамаганман. Австралиядаги, умуман, бутун дунёдаги Ўзбекистон терма жамоаси мухлислари бизнинг гуруҳимизга қўшилишса, хурсанд бўлардим.

Сиднейда “Борнмут” клуби мухлислар гуруҳи бор. Мазкур гуруҳ аъзолари ҳам Ўзбекистон терма жамоаси ўйинлари вақтида бизга қўшилиб, терма жамоамизни қўллаб қувватлашади. Масалан, дўстим Роберт ва унинг икки ўғли Ўзбекистонни жуда яхши кўришади. Улар билан биргаликда ўтган йили Хитойда ўтган Осиё чемпионатида Ўзбекистон U-23 терма жамоасини қўллаб-қувватлаб турганмиз. Мельбурнда Сиднейга қараганда ўзбеклар кўпроқ. Шунингдек, Брисбенда ҳам ўзбеклар топилади. Яқин орада улар билан учрашиб, танишиб олиш ниятим бор.




-Ўзбекистон миллий терма жамоаси эндиликда 2022 йилда Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати саралаш ўйинларига тайёргарлик кўрмоқда. Терма жамоамизнинг Жаҳон чемпионатига чиқиш имкониятларини қандай баҳолайсиз?

-Мен Қатардаги Жаҳон чемпионатида иштирок этишимизга ишонаман! Биз бу йўлда асосан Хитойдаги U-23 Осиё чемпионати ғолибларига суянишимиз керак. Шунингдек, аввалги Жаҳон чемпионати саралашларида бизга тўсқинлик қилган хато ва камчиликларни яхшилаб таҳлил қилиб чиқиш зарур. Сўнгги Жаҳон чемпионати саралашида Жанубий Корея билан ўйинда 0:0 ҳисобидаги дуранг жуда аламли бўлганди. Агар шу ўйинда ғалаба қозонсак, Россияга йўл олган бўлардик. Афсуски, бунинг уддасида чиқа олмадик. Энди ЖЧ саралашларига жиддий тайёргарлик кўриш зарур. Миллий чемпионатни кучайиши ҳам жуда муҳим. Суперлигадаги клубларда рақобат ошса, миллий терма жамоа учун яхши футболчилар етишиб чиқади, деб ўйлайман.

Сўзим охирида Австралияда яшаётган барча ўзбекистонлик мухлислардан мен билан алоқага чиқишларини сўраб қолган бўлардим. Биргаликда барбекю тайёрлаб, ўзбек футболи ҳақида суҳбатлашамиз! Электрон манзилим: aussieuzbek@gmail.com

Шунингдек, бизни Твиттерда ҳам кузатиб боринг: @AussieUzbek

Olg’a O'zbekiston!


Рейтинг: +64   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика