"Атлетико"нинг яна бир футболчиси коронавирусга чалинди
22 сен 2020 18:23
Новости
"Атлетико"нинг яна бир футболчиси коронавирусга чалинди
Уругвай терма жамоаси ва "Атлетико" ҳимоячиси Хосе Мария Хименес коронавирусга чалинди.
Мадрид клуби матбуот хизматининг хабарига кўра, футбол изоляция қилинган ва уйида даволанмоқда. Ўйинчилар кейинги машғулотларни биттадан бўлиб ўтказишади.
25 ёшли уругвайлик футболчи 2013 йилнинг июлидан бери "Атлетико" билан бирга, у клубга 900 минг евро эвазига Уругвайнинг "Данубио" клубидан ўтган эди.
Хименеснинг "Атлетико" билан тузган шартномаси 2023 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган, transfermarkt уни 56 миллион еврога баҳолаган.
Комментарии