RU

Последние новости

19:59"Зенит" Алиссонни сотиб олмоқчи  0 19:42Қарс икки қўлдан чиқади. Ҳакамлар қайтариладими?   4 19:32"Челси" январда тўрт нафар футболчиси билан хайрлашади  1 19:09ПСЖ Кварацхелияни қишдаёқ сотиб олмоқчи  1 18:53Рональд Араухо "Ювентус"га ўтмоқда  2 18:11Назорат учрашуви. "Қўқон-1912" - "ФарДУ" баҳсида дарвозаларга 5 та гол киритилди  1 17:45Карим Бензема яна "Реал" қароргоҳида  1 17:09"Айнтрахт" "Ман Сити" учун Мармушнинг нархини белгилади  2 16:38Эшитдик-да! "Ланс" марказий ҳимоячисини 20 миллион еврога сотишни хоҳламоқда  11 16:03Де Брюйненинг кейинги манзили маълум  5 15:20Неймар: "Месси ва Суарес билан учлигимизни тикласак, ёмон бўлмасди"  3 14:46Артета: "Кубокда ўйналаётган тўплар АПЛникидан кескин фарқ қилади"  5 13:31Расман: "Вест Хэм" "Реал" собиқ мураббийининг ўрнига "Челси" собиқ устози билан шартнома имзолади  4 13:12Гарначо фаолиятини ПСЖда давом эттириши мумкин  4 12:35Эшитдик-да! "Бунёдкор"га Туркия Суперлигасидан ҳужумчи келмоқда   10

Асрор Алиқулов: "Янгиер" футболчиларига бўшлиқ ва вақт берсак, истаган ишини қилиши мумкин эди" Новости

Асрор Алиқулов: "Янгиер" футболчиларига бўшлиқ ва вақт берсак, истаган ишини қилиши мумкин эди"

Про лиганинг 23-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Янгиер" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов фикрлари билан ўртоқлашди.

"Учрашув қизиқарли бўлди, десам янглишмайман. Юқори темпда бошладик, мақсадимиз ҳам шундай эди. Рақиб сафида тезлиги юқори, яхши савиядаги футболчилар жамланганди. Ўйин аввалида гол уриш учун имкониятлар бўлди. Бундай вазиятда бир оз совуққонлик етишмади. Айрим футболчилар биринчи бўлимда ўйинга киришиб кета олишмади", – дейди Асрор Алиқулов. 

- Иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган футболчилар ўйин назоратини қўлга олишда ёрдам беришди. Уларга бир оз эртароқ имконият берилиши мумкинмиди? 

- Биз буни кўриб чиққандик. Биринчи бўлимда кўпроқ ёш футболчилар, техник томондан кучли, кўп югурадиган, биринчи пасни берадиган ижрочилар иштирокида юқори темпда ҳаракат қилишни кўзлагандик. Рақибга босим ўтказа олсак, иккинчи бўлимда бошқача типдаги футболиларни туширишни ўйладик. Қайсидир жойда хато қилсак, рақиб фойдаланиб кетиши мумкин эди. Уларга вақт ёки бўшлиқ берсак, истаган ишини қиларди. "Янгиер" футболчиларининг имкониятини пасайтириш учун шундай ўйнадик. 

- "Янгиер" футболчилари "Шўртан" ҳимоясини ёриб киришга ҳаракат қилди ва буни уддалади ҳам. Бу уларнинг савияси билан боғлиқми?

- Ҳа, албатта. Ҳаводан келган тўпларда, яккакурашларда устун бўла олмасдик. Охирги дақиқаларда диққатли бўлишни айтдик. Узун тўпларга ярим ҳимоячилар ёрдамлашиши керак эди. Футболчиларга кийиниш хонасида ташаккур билдирдим. Уларда ўсиш бор. "Хоразм" билан янги куч ва режа билан ўйнаймиз. 

- Кейинги мавсумда "Шўртан"да қоласизми?

- "Шўртан"да ишлаш кўпроқ руҳий томондан қийин. Мавсум якунланаётганидан футболчилар қайсидир маънода хурсанд эмас. Мураббий сифатида бир оз чарчадик, десам тўғри бўлади. 

- Интервьюларингиздан бирида Ғузорда "Шўртан"нинг ғалабасидан қувонишмайди, дегандингиз. Бу кимга қарата айтилганди? 

- Бу кўпроқ қўллаб-қувватлаётган мухлислар уйда ўтиришгандир. Ўз ўйинимиз билан уларни стадионга қайтара олган бўлсак хурсандмиз.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика