RU

Последние новости

19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  0 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  0 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  3 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  11 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  2 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  6 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  5 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  4 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  54

Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди" Новости

Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"

Суперлига 27-туридан ўрин олган "Шўртан" - ОКМК (4:3) учрашувидан сўнг "Шўртан" бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.


- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Ғалаба учун имкониятимиз кам эди, бироқ бор куч билан ўйнадик. Чунки рақибимиз ОКМКнинг қай даражада кучли эканини яхши биласизлар. Бугунги ғалаба ва ўйинга борини беришгани учун футболчиларга миннатдорлик билдираман. Ҳар бир ўйинда ғалабани мақсад қиляпмиз, лекин шу пайтгача ўхшамай келаётганди. "Шўртан" футбол клубида ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди. Бугун шу иш амалга ошганидан хурсандмиз. Ҳар бир баҳсда ҳужумга эътибор қаратяпмиз, голлар уряпмиз, аммо гол ҳам ўтказиб юборяпмиз. Олдинда учта баҳс бор ва шу ўйинларга жиддий тайёргарлик кўриб, ғалаба қозониш мақсадини қўямиз.

- Ҳисоб 3:1 бўлган пайтда нимадир бўлиб ҳисоб тенглашиб қолди. Буни қандай изоҳлайсиз?

- Биламизки, ОКМК кўпроқ қанотлардан ҳужум уюштиради. Шу боис рақибга қанотлардан ҳужум бермасликка ҳаракат қилдик. Буни баъзан уддаладик, баъзан йўқ. Рақибнинг кейинги иккита голи ҳам шу вазиятда киритилди. Бир нечта ўйиндан бери ҳимоямизда хатолар кузатиляпти. Захирадан тушадиган футболчиларнинг ҳам ўйинга бирданига киришиб кетиши оғир кечади.

- Демак, қанотларда муаммо бор, шундайми?

- Муаммо йўқ эмас. Лекин иккинчи томондан урилган голлар ОКМК футболчиларининг маҳоратига ҳам боғлиқ бўлди.

- Бугунги баҳсда дуранг ёки мағлубият "Шўртан"ни қуйи лигага тушириб юборарди. Ҳисоб 3:3 бўлгач, хаёлингиздан нималар ўтди?

- Ҳисоб қандай бўлмасин, қўлни туширмасликка ҳаракат қилдик ва буни доим йигитларга уқтирдик. 3:1дан сўнг 3:2, ундан кейин 3:3 бўлди. Лекин шаштни туширмаслигимиз керак эди. Чўкаётган одам хасга ёпишади деб бекор айтишмаган. Қайси ҳолатдан бўлса ҳам фойланиб қолишга ҳаракат қиляпмиз. Доим сергак бўлишимизга тўғри келяпти.

- Пенальти тепилаётган пайтда майдонга қарамадингиз. 

- Аввалдан шундайман. Пенальтига қарай олмайман.

- Пўлатхўжа Холдорхоновнинг голлари 7та бўлди. У ҳақда фикрингиз?

- Пўлатхўжа ўйин амалиётисиз бир қанча вақтни ўтказиб юборди. Унга жуда кам вақт берилди. Имкон берса гол урадиган футболчи. Охирги уч кунлик машғулотимиз анча сермаҳсул кечди. Икки кун олдинги машғулотда ҳам у анча фаол эди. Пўлатхўжа учун хурсандман.

- "Шўртан"да тўпни ушлаб туриш қобилияти қанчалик шаклланган?

- Бу энди тўртинчи ўйинимиз ва ҳаммаси бирданига амалга ошиб қолмайди. Машғулотларда ўзимиз ишлайдиган услуб бор ва шундан фойдаланиб келяпмиз. Футболчиларга доим шошмасликни уқтирамиз ва тўпни тўғри келган тарафга тепиб юбормасликни айтамиз. Оддий ҳолларда узун тўп узатишларни тақиқлаб қўйганмиз. Хуллас яна бир қанча ишлайдиган жиҳатларимиз кўп.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика