RU

Последние новости

00:34ЎФА собиқ терма жамоалар бўлими раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  0 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  1 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  88 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  0 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  1 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   2 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40 20:56Суперлига. "Машъал" бир киши кам "Бухоро"ни мағлуб эта олмади  16 20:25"Ал Аҳли" устози: "Ультрас" бизга ҳеч қандай босим ўтказмайди. Бундай мухлислар кўз ўнгида футбол ўйнаш ёқимли"  13

Асрор Алиқулов: “Ўзбекистон Лига кубоги керакли мусобақа. Ушбу турнирнинг давомий бўлишини хоҳлайман” Новости

Асрор Алиқулов: “Ўзбекистон Лига кубоги керакли мусобақа. Ушбу турнирнинг давомий бўлишини хоҳлайман”

Ўзбекистон Лига кубоги 2-тури доирасидаги “Навбаҳор” – “Машъал” (2:1) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Машъал” бош мураббийи Асрор Алиқулов иштирок этиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди.

=Сўзим аввалида жамоамизга қулай шароитларни яратиб, бизни муносиб тарзда кутиб олган “Навбаҳор” клуби раҳбарияти ва ходимларига ўз миннатдорчилигимни билдираман.
Ўйин борасида тўхталадиган бўлсам, Суперлига ва Про-лига жамоалари ўртасида катта фарқ бор. Шу боис, мазкур баҳсда қарши ҳужумга таянган ҳолда ўйин ташкил этишни режалаштиргандик. Қандайдир маънода ўз ниятимизга эришдик. Аммо майдон марказидаги хатолар эвазига ўз дарвозамиздан 2та тўп ўтказиб, юбориб, мағлубиятга учрадик. Шундай бўлса-да, шогирдларим Суперлиганинг етакчи клубидан бирига муносиб қаршилик кўрсата олишди ва бундан хурсандман.

“Навбаҳор”ни эса бугунги ғалаба билан табриклайман.

Ўзбекистон Лига кубоги керакли мусобақа. Ушбу турнирнинг давомий бўлишини хоҳлайман. Тўғри, Суперлига жамоалари асосий эътиборни чемпионат ўйинларига қаратишади. Лекин захира ўриндиғидаги футболчиларнинг қандай маҳоратга эга эканликларини кўздан кечириш учун ушбу мусобақа баҳсларида уларга имконият бериш лозим.

Жорий мавсумда жамоамиз олдига клуб раҳбарияти томонидан Суперлига йўлланмасини қўлга киритиш мақсади қўйилган. Ушбу мақсадни амалга ошириш учун қўлдан келганича ҳаракат қиламиз. Ҳар бир ўйинда майдонга ғалаба иштиёқида тушамиз. Мавсум якунида эса натижасини кўрамиз.

“Машъал” академияси борасида тўхталадиган бўлсам, олдингига нисбатан академиядаги шароитлар анча яхшиланди. Яқинда қабул бошланади. Ниятимиз “Машъал” академиясида яна иқтидорли футболчиларни тарбиялаб, терма жамоаларга етказиб бериш.

Орада клубимизда бироз молиявий қийинчилик юзага келди ва шунда жамоа раҳбарияти академия футболчиларига бошқа клубларда ҳам ўйнаш имкониятини тақдим этди. Умуман олганда, раҳбарият “Машъал” академиясини тамомлаган футболчиларнинг тақдирларига бефарқ эмас ва уларга жамоа топиш борасида ҳам иш олиб боради.

Ҳозир жамоамизда академиямиз тарбияланувчиларидан 2001 йили таваллуд топган бир қатор иқтидорли футболчилар бор.

Айтганча, бугунги ўйинда жамоамиз таркибида майдонга тушган дарвозабон Достонбек Тўхтабоев ва чап қанот ҳимоячиси Дониёр Умаров наманганлик футболчилар ҳисобланишади. Улар “Машъал” академиясида таҳсил олишган ва таркибга яқинда қўшилишди.

Ўз навбатида таъкидлаш жоизки, “Навбаҳор”нинг айни пайтдаги етакчиларидан бири бўлган Мирзоҳид Ғофуров ҳам бир пайтлари “Машъал” таркибида анча йил ўйнаган.

Умид қиламизки, “Машъал” академияси яна аввалги обрўсини тиклайди.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика