RU

Последние новости

03:1439 ёшли Навас "Севилья" сафида уйдаги сўнгги ўйинини ўтказди. Хесус майсади ўпди ва йиғлади, шериклари уни юқорига отишди  0 03:00Ла Лига. Даҳшатли ўтган "Райо Вальекано" ва "Реал" ўртасидаги Мадрид дербисида 6та гол урилди!  50 02:45А Серия. "Ювентус" "Венеция"га қарши ўйинда 90+5да пенальтидан урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди  2 02:28ПСЖ Энрике билан шартномани узайтирган, аммо ёмон натижалар сабаб буни оммага эълон қилмаган  0 01:38Йован Жокич: "Бу йил "Нефтчи" ўз олдига юқори мақсадларни қўяётгани учун ҳам бу ерга келдим"  2 01:06ФИФА Қитъалараро кубоги. "Реал"нинг финалдаги рақиби маълум бўлди  0 00:57Франция. "Ланс"дан дуранг, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  6 00:38А Серия. "Наполи" Хвичасиз меҳмонда ғалабага эришди ва етакчи "Аталанта"га яқинлашиб олди  0 00:15Кучли бешлик чемпионатларида мағлуб бўлмаган иккита жамоа қолди  2 23:54Даҳшатли автофалокатга учраган Майкл Антонионинг ҳолати бўйича маълумот берилди  0 22:57Туркия. Алиқулов тўлиқ ҳаракат қилган ўйинда "Ризеспор" "Коньяспор" билан дуранг ўйнади  0 22:20АПЛ. Ўн киши бўлиб қолган "Ливерпуль" "Фулхэм" билан дуранг ўйнади  18 22:07Франция. "Осер" – "Ланс". Ҳусанов асосий таркибда!  5 22:00АПЛ. "Арсенал" "Эвертон"ни мағлуб қила олмади  20 21:39"Бавария" Компани қўл остида Бундеслигадаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди  3

Асосийга айланган азаматлар Новости

Асосийга айланган азаматлар

2016 йилги мавсум якунларига бағишланган бир қатор мақолалар чоп этилди. Бу сафарги мақоламиз олдингиларидан бироз фарқ қилади.

Биз 2015 йилда ўз клуби сафида деярли майдонга тушмаган ва бу йил ўз жамоасининг асосий футболчисига айланган ўйинчилар ҳақида сўз юритамиз.

ДОНИЁР ИСМОИЛОВ
Клуби:
"Олмалиқ"
Туғилган санаси: 14.02.1994
Амплуаси: Ҳужумчи
2015 йил: 7 ўйин 220 дақиқа 3 гол
2016 йил: 27 ўйин 1305 дақиқа 4 гол

Бир йил олдин олий лигада дебют қилган ва 7та ўйинда иштирок этган Дониёр Исмоилов бу мавсумда 27та учрашувда майдонга тушишга эришди. Игорь Шквирин бу йил Исмоиловга кўпроқ ишонч билдирди. Дониёр 2016 йилда "Металлург", "Бунёдкор", "Нефтчи" ва "Локомотив" билан ўйинларда ўз номини таблога ёздириб қўйди. Тезкор футболчи кейинги мавсумда олий лигада янада яхши ўйин кўрсатишига деярли шубҳа йўқ. 


Интервью. Дониёр Исмоилов: "Олмалиқ” - катта бир оила"



ФАРҲОД БЕКМУРОТОВ
Клуби:
"Андижон"
Туғилган санаси: 08.10.1994
Амплуаси: Ярим ҳимоячи
2015 йил: 5 ўйин 228 дақиқа 1 гол
2016 йил: 28 ўйин 2376 дақиқа 1 гол

Олий лигани тарк этган жамоа сафида бу йил энг кўп ўйинни ёш ярим ҳимоячи Фарҳод Бекмуротов ўтказди. 22 ёшли футболчи 30та ўйиннинг 28тасида майдонга тушди. Битта ўйинни дисквалификация туфайли ўтказиб юборишга мажбур бўлди. 23та ўйинда Бекмуротов тўлиқ ўйнади. Жамоада мураббийлар алмашинуви рўй берганини барча билади. Бироқ қайси мураббий келса ҳам у ярим ҳимоячига ишонч билдириб асосий таркибда майдонга тушираверди. Ўтган мавсум охирларида 5та учрашувда ҳаракат қилган футболчи 2016 йилда анчагина ўсишга эришди. Фарҳод Фарғонада "Нефтчи" билан ўйинда ўз ҳисобига гол ҳам ёзиб қўйди.

Интервью. Фарҳод Бекмуротов: “Андижонлик мухлисларга ачиндим”



АКРОМ КОМИЛОВ
Клуби:
"Бунёдкор"
Туғилган санаси: 14.03.1996
Амплуаси: Ҳимоячи
2015 йил: 15 ўйин 1079 дақиқа
2016 йил: 29 ўйин 2542 дақиқа

Чап қанот ҳимоячиси Акром Комилов ўтган мавсум "Бунёдкор" таркибида 15та учрашувда қатнашганди. Бу йил эса Комилов жамоанинг алмаштириб бўлмас ўйинчисига айланди. Сабаби ҳимоячи 2016 йилги олий лигада фақат битта учрашувда (29-турда "Навбаҳор" билан) дисквалификация туфайли иштирок эта олмади холос. Қолган барча ўйинларда Акром чап қанотда рақибларга тинчлик бергани йўқ. У жамоасининг бешдан ортиқ голларига самарали тўп узатишни амалга оширганини таъкидлаш лозим. 20 ёшли футболчи ўз устида ишлашдан тўхтамаса яқин орада хориж клубига кетиши мумкин.



РУСТАМ АШУРМАТОВ
Клуби:
"Бунёдкор"
Туғилган санаси: 07.07.1996
Амплуаси: Ҳимоячи
2015 йил: 11 ўйин 928 дақиқа
2016 йил: 27 ўйин 2419 дақиқа

Бир йил ичида "Бунёдкор"да асосий ўйинчига айланган футболчидан яна бири бу - Рустам Ашурматов. Ҳимоячи Бахтиёр Ашурматовнинг жияни бўлгани учун "Бунёдкор"да ўйнамаётганини ўзининг ишончли ўйинлари орқали исботлаб бўлди. Бир йил муқаддам 11та учрашувда иштирок этган Рустам бу мавсумда 27та учрашувда майдонга тушиб уларнинг 26тасида тўлиқ ўйнади. Марказий ҳимояда ўйнайдиган Ашурматов яқин келажакда терма жамоамизнинг ҳимоядаги муаммоларини ҳал қилиши кутилмоқда. Бунинг учун эса ҳозиргидан ҳам яхшироқ ўйнаши ва стабиллик талаб этилади.


ДОСТОН ТУРСУНОВ
Клуби:
"Қўқон-1912"
Туғилган санаси: 13.06.1995
Амплуаси: Ҳимоячи
2015 йил: 2 ўйин 94 дақиқа
2016 йил: 24 ўйин 1977 дақиқа 2 гол

Ўтган йил олий лигада "Нефтчи" сафида 2тагина учрашувда жами 94 дақиқа ҳаракат қилган Достон Турсунов бу мавсумни "Қўқон-1912"да ўтказди. Турсунов қўқонликлар сафида энг кўп ўйин ўтказган учинчи футболчига айланди. 21 ёшли ҳимоячи ўзига билдирилган ишончни оқлаш учун ҳар бир ўйинда яхши савияда ўйнашга уринди. Клубга легионер ҳимоячилар келганидан кейин ҳам Достон майдонга тушишда давом этди. У нафақат ҳимояда балки ҳужумда ҳам жамоасига фойда келтиришни эплай олади. "Андижон" ва "Бухоро"га қарши баҳсларда Турсунов рақиб дарвозасига голлар уришга муваффақ бўлди.

Интервью. Достон Турсунов: "Карлес Пуйолнинг ўйинларига ҳавас қилардим"


САРДОР МИРЗАЕВ
Клуби:
"Локомотив"
Туғилган санаси: 21.03.1991
Амплуаси: Ярим ҳимоячи
2015 йил: 10 ўйин 499 дақиқа
2016 йил: 27 ўйин 2141 дақиқа 13 гол

Мавсумнинг энг яхши футболчиси номига даъвогарлардан бири шубҳасиз Сардор Мирзаев бўлди. "Локомотив" ярим ҳимоячиси бу мавсумда 27та учрашувда майдонга тушиб 13та гол уришга эришди. Бундан ташқари у 10га яқин голли пасларни ҳам беришга муваффақ бўлди. Бир йил олдин Мирзаев 10тагина учрашувда иштирок этган ва умуман гол ура олмаганди. Сардор Мирзаев Мирко Йеличичнинг тактикасига тўла мос келди ва ёрқин мавсумлардан бирини ўтказди.



ИСКАНДАР ШОЙҚУЛОВ
Клуби
: "Машъал"
Туғилган санаси: 26.04.1993
Амплуаси: Ҳимоячи
2015 йил: 0 ўйин
2016 йил: 28 ўйин 2350 дақиқа 1 гол

Ўтган йил олий лигада умуман майдонга тушмаган Искандар Шойқулов 2016 йилги мавсумда "Машъал" сафида энг кўп учрашув ўтказган футболчига айланди. 23 ёшли ҳимоячи якунига етган мавсумда олий лигада 28та ўйинда қатнашди. "Пахтакор"да ижарада бўлиб қайтган Шойқулов бу йил Хомяковнинг асосий футболчиларидан бирига айланди қолди. Қанот ҳимоячиси жамоасининг ғалабаларига хисса қўшди. 13-турда "Қўқон-1912" мағлуб этилишида Шойқуловнинг урган голи ҳам муҳим роль ўйнаганди.



ЖАВОҲИР ЭСОНҚУЛОВ
Клуби:
"Металлург"
Туғилган санаси: 20.04.1997
Амплуаси: Ярим ҳимоячи
2015 йил: 0 ўйин
2016 йил: 26 ўйин 1869 дақиқа 4 гол

Жавоҳир Эсонқулов бу йил олий лигада дебют қилган ўйинчилардан яна бири ҳисобланади. Ҳали 20 ёшга ҳам тўлмаган футболчи "Бунёдкор"дан "Металлург"га ижара асосида ўтди. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзоси Бекобод клуби сафида асосий футболчилардан бирига айлана олди десак муболаға бўлмайди. 30та ўйиннинг 26тасида иштирок этган Эсонқулов рақиблар дарвозасига 4та гол урди ва шерикларига 5 марта голли пас оширди. Универсал футболчилар тоифасига кирувчи Эсонқулов ҳужумда ҳам, қанот ярим ҳимоясида ҳам, хатто ҳимоячи ролида ҳам ўйнай олади. Бир неча йиллардан буён деярли ўзгармай келадиган "Металлург" жамоаси сафига қўшилиб кетишни ва бунчалик кўп ўйин ўтказишни ҳамма ҳам уддалай олмайди.


Интервью. Жавоҳир Эсонқулов: “Футболчилик фаолиятимни Россияда бошлаганман”


АЪЗАМ АЛИЕВ
Клуби
: "Навбаҳор"
Туғилган санаси: 07.07.1991
Амплуаси: Ярим ҳимоячи
2015 йил: 13 ўйин 625 дақиқа
2016 йил: 30 ўйин 2548 дақиқа 1 гол

"Навбаҳор" ярим ҳимоячиси Аъзам Алиев бу мавсум барча 30та ўйинда майдонга тушган кам сонли футболчилардан бири бўлди. Бу ўйинларнинг 25тасида Алиев тўлиқ иштирок этди. Ярим ҳимоячи жамоада қайси мураббий ишлашидан қатъий назар асосий таркибда майдонга туширилди. Алиев "Андижон" билан баҳсда ўз ҳисобига мавсумдаги ягона голни ёзиб қўйганди. Якунда айнан шу гол "Навбаҳор"ни олий лигада 16-ўринга тушиб кетмаслигини таъминлади.



ШОҲРУЗ НОРХОНОВ
Клуби:
"Обод"
Туғилган санаси: 13.04.1993
Амплуаси: Ҳужумчи
2015 йил: 0 ўйин
2016 йил: 29 ўйин 2387 дақиқа 14 гол

Олий лигада биринчи мавсумини ўтказган Шоҳруз Норхонов мавсум кашфиёти бўлди десак ҳеч ким қаршилик кўрсатмаса керак. Сабаби ҳужумчи олий лига дебютанти "Обод" клуби таркибида ўйнашига қарамай 14та гол уришни уддаллади. Норхонов 29та учрашувда майдонга тушди. Фақат "Шўртан" билан Ғузордаги баҳсни сариқ карточкалари тўпланиб қолгани боис ўтказиб юборди холос. Норхонов ўз ўйини орқали терма жамоа мураббийлари эътиборига ҳам тушди ва йиғинга чақирилди. Агар шундай ўйнашда давом этса яқин орада терма жамоада дебют қилишига шубҳа йўқ.

Интервью. Шоҳруз Норхонов: “Неймар деб чақиришса хурсанд бўламан”


ХУРШИД ҒИЁСОВ
Клуби:
"Обод"
Туғилган санаси: 12.04.1995
Амплуаси: Ярим ҳимоячи
2015 йил: 0 ўйин
2016 йил: 28 ўйин 2273 дақиқа

"Бунёдкор"дан ижарага олинган Хуршид Ғиёсов "Обод"нинг асосий ўйинчиларидан бири бўла олди. Ғиёсов бу йил олий лигада дебют қилди ва жами 28та учрашувда иштирок этди. Футболчи ўзининг чаққонлиги ва эпчиллиги билан бошқалардан ажралиб турди. Турли позицияларда ўйнашга кўниккан Хуршид "Обод"нинг олий лигада қолишида катта хисса қўшган футболчилардан бири бўлди деб бемалол айта оламиз. Кейинги йил у "Бунёдкор"да ўйнайдими, "Обод"дами ёки умуман бошқа жамоадами бунисини ҳозирча билмаймиз.



ЖАМШИД БОЛТАБОЕВ
Клуби:
"Пахтакор"
Туғилган санаси: 03.10.1996
Амплуаси: Ярим ҳимоячи
2015 йил: 0 ўйин
2016 йил: 27 дақиқа 1935 дақиқа 2 гол

Ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати иштирокчиси Жамшид Болтабоев бу йил олий лигада биринчи марта майдонга тушди. Футболчи "Пахтакор" сафида 30та ўйиннинг 27тасида иштирок этишга эришди. Гоҳида ҳимоячи ролида, гоҳида ярим ҳимоячи ролида ҳаракат қилган Жамшид универсал футболчи эканлигини кўрсата олди. 20 ёшли футболчи "Машъал" билан ўйинда олий лигадаги илк голини урди. Бундан ташқари "Сўғдиёна" билан баҳсда ҳам тўп киритишга муваффақ бўлди. Кейинги мавсумда Болтабоев "шерлар"нинг асосий ва алмаштириб бўлмас ўйинчисига айланишига шубҳа йўқ.

Интервью. Жамшид Болтабоев: “Жаҳон чемпионати биз учун трансфер бозори”


МУЗАФФАР АБДУЛЛАЕВ
Клуби:
"Сўғдиёна"
Туғилган санаси: 26.01.1992
Амплуаси: Дарвозабон
2015 йил: 0 ўйин
2016 йил: 21 ўйин 1890 дақиқа

Бу йил олий лиганинг 9-турига келиб олий лигада дебют қилган Музаффар Абдуллаев Даврон Файзиевнинг ҳақиқий топилмаларидан бири бўлди. 21та учрашувда иштирок этган Абдуллаев 28та гол ўтказди холос. Ўтган йил сўнгги турларда олий лигада қолиш учун курашган "Сўғдиёна"нинг бу йил 10-ўринни эгаллашида ушбу посбоннинг хиссаси жуда катта бўлди. 24 ёшли Музаффар кейинги бир неча йиллар учун "Сўғдиёна"нинг дарвозабон борасидаги муаммосини ҳал қилди десак ҳам бўлади.

БОБИР АБДИХОЛИҚОВ
Клуби:
"Насаф"
Туғилган санаси: 23.04.1997
Амплуаси: Ҳужумчи
2015 йил: 1 ўйин 7 дақиқа
2016 йил: 19 ўйин 1210 дақиқа 4 гол

Бир йил олдин фақат битта учрашувда 7 дақиқа ҳаракат қилган Бобир Абдихолиқов бу мавсумда 19та учрашувда майдонга тушди. Рўзиқул Бердиев билдирган ишончни 19 ёшли футболчи имкон қадар оқлашга ҳаракат қилди. Абдихолиқов "Пахтакор", "Нефтчи", "Шўртан" ва "Машъал" каби кучли клублар билан ўйинларда гол уришга эришди. "Пеле" кейинги йил бундан ҳам яхшироқ ва самаралироқ ўйинлар кўрсатишига умид қилиб қоламиз.

"Насаф"даги "Пеле" ҳақида


 

Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади


Сайтимизнинг Instagram даги саҳифаси - instagram.com/championat.asia

Сайтимизнинг Telegram даги каналига обуна бўлинг - telegram.me/championatasia

Сайтимизнинг Youtube сайтидаги каналига обуна бўлинг - youtube.com

СайтимизнингFacebook даги саҳифаси - facebook.com/championat.asia

Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика