UZ

Сўнгги янгиликлар

03:1439 ёшли Навас "Севилья" сафида уйдаги сўнгги ўйинини ўтказди. Хесус майсади ўпди ва йиғлади, шериклари уни юқорига отишди  0 03:00Ла Лига. Даҳшатли ўтган "Райо Вальекано" ва "Реал" ўртасидаги Мадрид дербисида 6та гол урилди!  49 02:45А Серия. "Ювентус" "Венеция"га қарши ўйинда 90+5да пенальтидан урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди  2 02:28ПСЖ Энрике билан шартномани узайтирган, аммо ёмон натижалар сабаб буни оммага эълон қилмаган  0 01:38Йован Жокич: "Бу йил "Нефтчи" ўз олдига юқори мақсадларни қўяётгани учун ҳам бу ерга келдим"  2 01:06ФИФА Қитъалараро кубоги. "Реал"нинг финалдаги рақиби маълум бўлди  0 00:57Франция. "Ланс"дан дуранг, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  6 00:38А Серия. "Наполи" Хвичасиз меҳмонда ғалабага эришди ва етакчи "Аталанта"га яқинлашиб олди  0 00:15Кучли бешлик чемпионатларида мағлуб бўлмаган иккита жамоа қолди  2 23:54Даҳшатли автофалокатга учраган Майкл Антонионинг ҳолати бўйича маълумот берилди  0 22:57Туркия. Алиқулов тўлиқ ҳаракат қилган ўйинда "Ризеспор" "Коньяспор" билан дуранг ўйнади  0 22:20АПЛ. Ўн киши бўлиб қолган "Ливерпуль" "Фулхэм" билан дуранг ўйнади  18 22:07Франция. "Осер" – "Ланс". Ҳусанов асосий таркибда!  5 22:00АПЛ. "Арсенал" "Эвертон"ни мағлуб қила олмади  20 21:39"Бавария" Компани қўл остида Бундеслигадаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди  3

Жамшид Болтабоев: “Жаҳон чемпионати биз учун трансфер бозори” Янгиликлар

Жамшид Болтабоев: “Жаҳон чемпионати биз учун трансфер бозори”

Тошкентнинг “Пахтакор” клуби бу йил ОЧЛда омадсиз иштирок этганидан барчани хабари бор. Шу омадсиз юришлари ички чемпионатда ҳам давом этмоқда.

Бу йил “шерлар” катта эҳтимол билан совринли ўринлардан қуруқ қолиши мумкин. Чемпионатимизда қуйи поғоналарда бораётган жамоалар ҳам “шерлар”дан очко тортиб олмоқда. Биз “Пахтакор” клуби футболчиси Жамшид Болтабоев билан учрашиб ундан омадсизликлар сабабини билиш мақсадида интервью олдик.

- Биринчи давра “Пахтакор” учун қандай ўтди?

- Биринчи давра биз учун ёмон ўтди деб айта олмайман. Чунки биринчи даврада бешинчи поғонани эгалладик. Учинчи, тўртинчи поғонадаги рақибларимиздан 1 очко ортда бораётган эдик. Мен олимпия терма жамоаси билан тайёргарлик ўтказган бўлсам, қолган йигитлар “Пахтакор” йиғинларида иштирок этишди. Кўп вақтимиз йиғинларда ўткан бўлса ҳам ўзимизни жисмоний томондан яхши тайёрлай олдик деб ўйлайман. Чемпионатимизнинг биринчи даврасида жуда ҳам керакли бўлган очколарни қўлдан чиқардик. Бизга омад етишмади деса ҳам бўлади. Чунки, биз битта хато қиладиган бўлсак рақиб жамоа дархол бизни жазолашаяпти. Биринчи бўлимда яхши ҳаракат қилаётган бўлсак, иккинчи бўлимда ўйин тизгинини рақиб жамоага бериб қўйяпмиз. Биринчи бўлимнинг 20 дақиқаси жуда ҳам кучли ўйин остида ўтади. Чунки, жамоалар бир бирини ўрганиш билан, ёки бир бирига босим ўтказиш билан ўтади. Шунинг учун ҳам биринчи бўлимда жуда ҳам кўп куч сарфланади. Иккинчи бўлимда ўйинимиз пасайишининг сабаби, бу бизнинг захира ўриндиғимиз қолган жамоаларга нисбатан унчалик кучли эмаслигида. Ҳар сафар захирадан майдонга бир хил футболчилар тушади. Бундан ташқари кўплаб футболчиларимиз жароҳат олишди. Чап қанот ҳимоясида ҳеч ким йўқ бўлган пайтда, мен мажбурликдан шу позитцияда ўйнадим. Менимча бизни захирамиз кичикроқ бўлгани учун ҳам мана шундай натижалар қайд этяпмиз деб ўйлайман.  


- “Пахтакор” клуби биринчи даврада ҳам иккинчи даврада ҳам ўзига ўхшамаяпти?
- Бу нарса менимча жамоани ёшаргани деб ўйлайман. Бундан икки, уч йил аввал ҳам “Пахтакор” тўртинчи поғонани эгаллаганди. Ўшанда Искандеров, Машарипов, Сергеев ёш бўлиб жамоамиз шарафини ҳимоя қилишган эди. Мана шу футболчилар ўзларини кўрсатиб, ўз ўрнини топишди. Энди навбат бизга келди деб ўйлайман. Жамоадан жуда ҳам кўплаб етакчи футболчиларимиз кетди, бизга йўл очилди. Бу йилги мақсадимиз ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритиш. Келаси йилдан эса чемпионлик учун кураш олиб борамиз. Шу ёшгача Жамшид Искандеровни жароҳат олганини биринчи бор кўришим. Мана шу жароҳат сабабли 2, 3 ой майдонга туша олмади. Ўша пайтда шифокорларимиз Искандеровга “тайёрсан” деб айтишди. Шундан сўнг Жамшид майдонга қайтди, ўшанда бу футболчи бизга жуда ҳам керак эди. Афсуски жароҳати тўлиқ битмаган экан яна қайталаниш бўлди. Менимча бу нарса ўзига ҳам боғлиқ эди деб ўйлайман. Жамшид Искандеров жароҳатидан фориғ бўлиб айни дамда бизга ёрдам бермоқда. Бундан кейин бундай жароҳатлар олмайди деб умид қиламан. Айни дамда чемпионатда opbvbpuf ярашмайдиган натижаларни қайд этяпмиз. “Андижон” ҳам яхши жамоа, ўз таркибига кучли бўлган футболчиларни қўшиб олишган. “Андижон”га қарши учрашувда ўйин бўйича устунлик биз тарафда бўлди. Бизни камчилигимиз яққол ҳужумчи қўйлигида бўлди деб ўйлаймиан. Сафимизга Жасур Ҳакимов келиб қўшилди. Аммо Жасур захирада қолиб кетмоқда. Асосий таркибда ҳаракат қилиш билан захирадан майдонга тушиб ўйнашни фарқи бўлади. Бироз вақт ўтгандан сўнг Ҳакимов ҳам ўзини кўрсатади деб ўйлайман. “Бургутлар”га қарши баҳсда биз кўп вазиятлардан фойдалана ололмадик. Ўша битта омадсиз пенальти билан дарвозамизни ишғол қилишди. “Қўқон – 1912” жамоасига қарши ўйинда бизда кўплаб вазиятлар бўлганди. Лекин нимагадир бизни тепган тўпларимиз рақиб дарвозасидан жой олмаяпти. Ўша баҳсда Александр Сидоров захирадан майдонга тушди. Унда ҳам вазиятлар бўлди, лекин шулардан биттасини рақиблар дарвозасига жойлаб қўйди. Барча жамоалар бизга қарши икки, уч баравар куч билан ўйнашяпти. Мана “Нефтчи”га мағлуб бўлдик.

Қолган жамоаларда ҳам “Пахтакор”ни мағлуб этса бўлар экан деган фикр ҳаёлидан ўтган бўлса ажабмас. Рақибларимиз бизга қарши ҳимоявий ўйин кўрсатишмоқда. Тўғри, ҳимояда ўйнашганидан кейин уларни ҳимоясини ёриб ўтиш биз учун ҳам қийинчилик туғдиради. Ҳужумкор жамоалар билан тўқнаш келиб қолсак бизга осонроқ бўлади. Биз ҳужумга ўтган пайтимизда рақибларимиз қарши ҳужумга ўтиб бизни жазолашаяпти. “Нефтчи”га қарши баҳсда ҳам худди шундай вазият қурбони бўлдик.

- Мана иккинчи давра ҳам бошланди. Балки омадсиз натижалар қайд этилишига мураббий алмаштирилгани сабаб бўлаётгандир?

- Водийга икки маротаба борган бўлсак, Қашқадарёга икки маротаба борамиз. “Машъал” ва “Насаф”га қарши бизни жуда ҳам қийин ўйинлар кутиб турипти. Энди қолган ўйинларда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ. Мураббийга келадиган бўлсак, уларни алмашгани натижага таъсир ўтказяпти дея олмайман. Чунки, мураббийлар келади кетади. Футболчилар эса кўп вақт бирга майдонда  тўп тепади. Мураббий кетгани билан бизни ўйин услубимиз ўзгармаган. Ҳозирги мураббийимиз жуда ҳам талабчан. Нўъмон Ҳасанов кўпроқ тактикада ва тўпни назорат қилиш борасида бизга кўрсатмалар берар эди. Колосовский ҳам худди шундай кўрсатмалар бермоқда. Айтиб ўтганимдек бу борада ҳеч қандай ўзгаришлар юз бермади. Рибкин кетти ўрнига Лобанов келди. Лобанов дарвозани қўриқлаётганда ҳимоячилар ҳам ўзига ишониб майдонда ҳаракат қилади.


- Келаси йили ОЧЛда иштирок этиш учун “Пахтакор”да имкониятлар камроқдек назаримда...
- Чемпионатда “Насаф” жамоаси билан очколаримиз орасидаги тафоввут 8 очкони ташкил этади. Бу тафоввутни йўқотса бўлади. Битта ғалабадан сўнг ўзимизга бўлган ишонч ортишига ишонаман. Барча жамоалар ўзига яраша кучли ҳисобланади. “Металлург” клуби “Машьал” билан бўлган учрашувда рақиблари дарвозасини олти бор ишғол қилишди. Ушбу жамоаларга қарши ўйнаса бўлади. Бизга бироз омад етишмаяпти. Шу омадни ушлаб олсак бундан буёғига фақат ғалаба қозонамиз деб ўйлайман. Мана “Бухоро”ни тўртта ўйиндан бери мағлуб эта олмаяпмиз. Ўз уйимизда “Бунёдкор” ва “Локомотив”га мағлуб бўлишга ҳаққимиз йўқ. Ўзаро ўйинлар орқали “Насаф” ва “Бунёдкор” билан ўртамиздаги очколар фарқини қисқартириб олсак бўлади.

- Клуб раҳбарияти натижалардан норозилик билдирмаяптими?

- Раҳбарият бу натижалардан албатта норози. “Пахтакор” ўзига ярашмаган ўринларда юрипти. Ҳар бир жамоада пасайиш даври бўлади, бизда ҳам шундай дарв бўлмоқда. Уни енгиб ўтиш учун жамоадошларим билан енгиб ўтишга уриниб кўрамиз.

- Футболчи бўлишингизга Музаффар исмли акангиз сабабчи бўлган экан. Шу ҳақида гапириб берсангиз?

- Акам РОЗК футбол мактабига бориб, футбол сир асрорларини ўрганардилар. Мен ҳам футболга қизиққанимдан акамга эргашиб, ўзимдан 3 ёш катта болалар билан футбол ўйнардим. У ерда Маъмур ака исмли мураббий бўлар эди. Икки, уч ой машғулотларда иштирок этканимдан сўнг, мураббийимиз “Пахтакор”га боширимни маслаҳат берди. Дилшод ака Нуралиев жамоасига келганимда 10-12 нафар болалар машғулот ўтказишарди. Мана шу жамоага қўшилиб кетиб машғулотларда тинмай меҳнат қилиб шу даражага эришдим. “Пахтакор”, “Бунёдкор” ва “Локомотив” шунга ўхшаган кучли жамоаларда ёш футболчиларга эътибор кучли бўлади. Ўша пайтларда акам борган жамоанинг хаттоки ҳомийси ҳам йўқ эди. Оиламизнинг шароити у даражада яхши эмас эди. Кийим-кечак, бутсиларни сотиб олиш оиламиз шароитига тўғри келмас эди. Шунинг учун ҳам акам футбол билан эрта хайрлашди деб ўйлайман. “Пахтакор”га келганимда кийим-кечак, бутсилар барча керакли нарсалар билан таъминлар эди. Акам ўйнаган жамоада эса бундай шароитлар йўқ эди. Ҳамма нарсани ўзингни ёнингдан ҳаражат қилишинг керак эди. Мен ўз вақтида Дилшод ака Нуралиев жамоасига келганман. Ҳозир ҳам “Пахтакор” академиясига жуда ҳам кучли эътибор қаратилмоқда. Ёш футболчиларни барча шароитлар билан таъминлайди.

- Футболдан бўш вақтларингиз нималар билан машғул бўласиз?

- Бўш вақтимда кўпроқ оила даврасида бўламан. Ўртоқларим билан дам олишлар бўлиб туради, улар билан ҳам бирга бўламан. Китоблар ҳам ўқиб тураман. Кўпроқ Нуриддин Исмоиловнинг китобларини мутола қиламан. Тарихий китоблар ўқа олмайман, фақат триллер жанрдаги китобларни ўқийман.

- Футболчи бўлганингиздан афсусланганмисиз?

- Йўқ афсусланмаганман. Дилшод Нуралиев билан бирга кунига 3, 4 маҳал машғулотлар ўтказардик. Бошқа болаларга қарасангиз мазза қилиб дам олишаётган бўлар эди. Уларни кўриб ҳавасингиз келади. Ўша пайтларда мана шундай ўйлар эдик. Улғайганимиздан сўнг нотўғри ўйлаганимизни тушуниб етдик.


- Агарда футболчи бўлмаганингизда қайси касб соҳасини танлаган бўлар эдингиз?
- Билмадим, балки ўзимни илим олишга бағишлаган бўлармидим. Футболга эътибор кучли бўлганидан кейин ўқишга ҳам бормасдан машғулотларга борардик. Агарда футболчи бўлмаганимда балки банкир бўлармидим. Ўзим ҳам ўйлаб кўрмаган эканман.

- Футбол орқали олган илк маошингизни эслай оласизми?

- Дилшод ака Нуралиев бошчилигида “Пахтакор” билан Украинага бориб у ерла кичик турнирда ғолиб бўлиб келганимизда илк маошимни олганман. Адашмасам, ўшанда 100 минг сўмдан бериб бизни рағбатлантиришган. Шундан 2, 3 ой ўтиб “Пахтакор” клуби томонидан 5, 6 футболчимизга 50 минг сўмдан ойлик ажратиб беришган. Шу ойликни олганимиздан сўнг жуда ҳам ҳурсанд бўлиб уйимдагиларга олиб бориб берганман. Ўша пайтда 50 минг сўмни қадри баланд эди.

- “Орзум “Манчестер Юнайтед” жамоасида ўйнаш” деган экансиз?

- Бу менинг энг катта орзум. Ўтган йилги жароҳатим туфайли бу йил ўйинимда бироз пасайиш бор. Буни ўзим ҳам сезиб турибман. Жисмоний ҳолатим ҳам аввалгисига ўхшаб 100 фоиз эмас. Бир йил дам олгандан сўнг барибир бироз қийин бўлади. Лекин мен мақсадимга етмагунимча тинчимайман. Бизда жуда кўп имкониятларимиз бор. Миллий терма жамоа билан жаҳон чемпионатига чиқсак бизни бутун дунё кўради. Насиб қилса Россияда бўлиб ўтадиган мундиалда албатта иштирок этамиз. Жаҳон чемпионати биз учун трансфер бозори. Чунки, мундиалда иштирок этсангиз кўплаб жамоалар сизни кўради ва сотиб олишга уринади. Жаҳон чемпионатига чиқиб яхши натижа кўрсатсак бизни футболимиз ҳам анча ривожланиб кетади.

Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди.

Рейтинг: -9   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика