UZ

Сўнгги янгиликлар

03:1439 ёшли Навас "Севилья" сафида уйдаги сўнгги ўйинини ўтказди. Хесус майсади ўпди ва йиғлади, шериклари уни юқорига отишди  0 03:00Ла Лига. Даҳшатли ўтган "Райо Вальекано" ва "Реал" ўртасидаги Мадрид дербисида 6та гол урилди!  50 02:45А Серия. "Ювентус" "Венеция"га қарши ўйинда 90+5да пенальтидан урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди  2 02:28ПСЖ Энрике билан шартномани узайтирган, аммо ёмон натижалар сабаб буни оммага эълон қилмаган  0 01:38Йован Жокич: "Бу йил "Нефтчи" ўз олдига юқори мақсадларни қўяётгани учун ҳам бу ерга келдим"  2 01:06ФИФА Қитъалараро кубоги. "Реал"нинг финалдаги рақиби маълум бўлди  0 00:57Франция. "Ланс"дан дуранг, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  6 00:38А Серия. "Наполи" Хвичасиз меҳмонда ғалабага эришди ва етакчи "Аталанта"га яқинлашиб олди  0 00:15Кучли бешлик чемпионатларида мағлуб бўлмаган иккита жамоа қолди  2 23:54Даҳшатли автофалокатга учраган Майкл Антонионинг ҳолати бўйича маълумот берилди  0 22:57Туркия. Алиқулов тўлиқ ҳаракат қилган ўйинда "Ризеспор" "Коньяспор" билан дуранг ўйнади  0 22:20АПЛ. Ўн киши бўлиб қолган "Ливерпуль" "Фулхэм" билан дуранг ўйнади  18 22:07Франция. "Осер" – "Ланс". Ҳусанов асосий таркибда!  5 22:00АПЛ. "Арсенал" "Эвертон"ни мағлуб қила олмади  20 21:39"Бавария" Компани қўл остида Бундеслигадаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди  3

"Насаф"даги "Пеле" ҳақида Янгиликлар

"Насаф"даги "Пеле" ҳақида

Куни кеча Қаршининг "Насаф" жамоаси сафида "аждарлар" футбол мактаби тарбияланувчиси Бобир Абдихолиқов ОЧЛдаги дебют ўйинида гол киритишга муваффақ бўлди.



Бобир Абдихолиқов ҳақида маълумот:

Туғилган жойи
: Қашқадарё вилояти, Косон тумани. Каманди қишлоғи.

Туғилган санаси
: 1997 йил, 23 апрель.

Биринчи мураббий
: Умар Раҳматуллаев ("Насаф" футбол мактаби)

"Насаф" академиясига қабул қилинган йили
: 2009 йил.

Отаси: Алишер Жумаев.

Онаси: Гуллола Раҳматова.
Оилада кенжа фарзанд.

Ёқтирган футболчиси
: Дрогба, Торрес ва Луис Назарио Де Лима (Роналдо), Рўзиқул Бердиев, Зафар Холмуродов. 

Мухлислик қиладиган жамоаси
: "Насаф", "Челси", Ўзбекистон терма жамоаси ва Германия терма жамоаси.

Лақаби: Пеле.


Косон туманининг Каманди қишлоғида катта бўлган Бобир Абдихолиқовнинг футболга қизиқишга айнан "Насаф" жамоасининг ўйинлари сабаб бўлган. Бобир Абдухолиқовнинг отаси Алишер ака ўғлини 2004 йил Қарши шаҳридаги "Меҳнат" стадионида бўлиб ўтган "Насаф" - "Локомотив" (5:1) учрашувига олиб боради. Ушбу ўйинда "аждарлар" меҳмон сифатида келган "темирйўлчилар" дарвозасига беш маротаба йўл топишади. Зафар Холмуродовнинг бенефисига айланган шоуда афсонавий ҳужумчи "Локо" дарвозасини тўрт маротаба ишғол этиб этиб покерни расмийлаштиради. Айнан шу ўйин орқали Бобир Абдухолиқов миллионлар ўйинига меҳр қўяди. Ўша учрашувдаги Зафар Холмуродовнинг бетакрор ҳаракатларига ошно бўлган Бобир келажакда футболчи бўлишни ният қилади. "Насаф" афсоналари Рўзиқул Бердиев ва Зафар Холмуродовнинг ўйинларини кўриш мақсадида Бобир ўз отаси Алишер акага кейинчалик ҳам "Меҳнат" стадионига олиб боришни сўрайди. Шу тариқа Бобир Абдухолиқов футбол шайдосига айланади. Косон туманидаги 27-мактабда таҳсил олиб юрган Бобир 2009 йилда "Насаф" футбол клуби академияси очилаётганидан хабар топади ва ўз ўқитувчисидан ўша ерга кўчиб ўтишни сўрайди.


Бобир Абдухолиқовнинг футболга бўлган юқори қизиқишини ўз вақтида пайқаган отаси ўғлини "Насаф" футбол академиясига боришига розилик билдиради. Бобир Абдихолиқов "Насаф" футбол академияси қабул қилинган биринчи ниҳоллардан саналади. "Насаф" футбол мактабида Умар Раҳматуллаев унга устозлиқ қилади. Бобир Абдихолиқовга "Пеле" лақабини ҳам айнан унинг биринчи мураббийи Умар Раҳматуллаев қўяди. Бобирнинг кўриниши, ҳаракатлари ва ўйинлари бразилияликларга ўхшаб кетгани боис, устози уни "Пеле" деб чақиради. Шундан сўнг футбол ичидагилар Бобирга "Пеле" деб мурожаат қилишади.

2014 йил "Насаф" ўринбосарлари таркибига жалб этилган Бобир Абдухолиқов ўз устида тинмай меҳнат қилади ва бир йилдан сўнг "Насаф" жамоаси бош мураббийи Рўзиқул Бердиевнинг эътиборини тортади. Рўзиқул Бердиев ўтган мавсумнинг иккинчи даврасидан бошлаб "Пеле"ни асосий таркибга чорлайди. "Насаф" жамоаси сафидаги илк дебютини ҳужумчи ўтган йили Ўзбекистон кубоги доирасида "Оқ-Тепа"га қарши ўтказади. Энг қизиғи, "Оқ-Тепа" - "Насаф" учрашуви 1:1 бўлиб турган пайтда Бердиев захирадан "Пеле"ни майдонга туширади. Учрашув якунланишига саноқли сониялар қолганида "аждарлар" сафидаги ўзининг дастлабки ўйинида иштирок этаётган Бобир жамоасига ғалаба келтирган муҳим гол муаллифига айланади. "Насаф" сафидаги дебют ўйин "Пеле" учун ҳам, жамоаси учун ҳам омадли бўлади.

Бу йилдан эътиборан эса "Пеле" "Насаф"ниниг ҳужумдаги асосий қуролига айланиш ҳаракатида. Ҳозиргача ўтказилган иккита расмий учрашувни бошланғич таркибда ўтказган Бобир Абдихолиқов ўз ҳаракатлари орқали бунга муносиблигини исботламоқчи.


ОЧЛ 1-тур доирасидаги "Ал Аҳли"га қарши сафар ўйинида Бобир Абдихолиқов ўз ўйини орқали кўплаб мухлислар эътиборига тушди. 18 ёшли ҳужумчи ОЧЛдаги дебют ўйинида ҳам гол урди ва Бердиев танловда адашмаганини исботлади. Ўзбек футболида айнан "Пеле"га ўхшаган тезкор, чаққон ва голга чанқоқ ҳужумчилар камайиб кетаётганди. Умид қиламизки, Бобир Абдихолиқов келажакда бундан кучли ўйин намойиш этиб, терма жамоа миқиёсидаги футболчи бўлиб етишади. Асосийси меҳнат қилишни тўхтатмаслиги ва ўз устида тинмай ишлаши кераклигини Бобир яхшигина тушуниб турибди. Ҳаётда анча камтар ва содда кўринган Бобир майдонда аксинча ҳаракат қилиши лозим. Ҳужумчига энг керакли бўлган жиҳат қўрқувсизлик анча шаклланган бўлиши керак. Қишлоқда катта бўлган Бобир меҳнатдан қочмайди ва рақиб кўзига тик боқишга ўрганган.

"Насаф"нинг энг ашаддий мухлиси бўлган Бобир Рўзиқул Бердиев, Зафар Холмуродов сингари футболчиларни ўзининг энг ёқтирган футболчилари деб билади. Жаҳон футболидан эса Дидье Дрогба, Фернандо Торрес ва бразилиялик Роналдонинг ўйинларини ўзгача завқ билан томоша қилади. Айнан уларни ўзининг кумирлари деб ҳисоблайди.

"Насаф" сафида ҳаракат қилишни ўзига шараф деб биладиган ушбу ҳужумчи "аждарлар"нинг ҳозирги таркибидаги футболчилар билан бирга тўп сураётганидан бениҳоят хурсанд эканигини алоҳида таъкидлайди.

Ўзбек футболидаги "Пеле" нега айнан 45-рақамни танлагани қизиқ. Нега айнан 45-рақамда ўйнашига қизиққанимизда ажойиб жавобни олдик. Бобирнинг отаси Алишер ака 45-рақамни ёқтиргани учун "Пеле" ушбу мавсумдан бошлаб айнан шу рақамда ўйнаб келмоқда. Келажакда эса истеъдодли ҳужумчи Дидье Дрогба сингари 11-рақамли футболкани кийишни ният қилган.

Бобир Абдихолиқов "Насаф" жамоасининг асосий таркибига келгунга қадар анча меҳнат қилгани ҳеч кимга сир эмас. Буёғига ҳам юқори савиядаги футболчи бўлиши учун бунданда кўпроқ меҳнат қилиши ва машғулотларда янада кўпроқ тер тўкишига тўғри келади. Қувонарлиси, буни футболчининг ўзи ҳам яхшигина тушуниб турибди. Ушбу футболчига келажакда омад ва зафарлар ёр бўлишини тилаб қоламиз.

Рейтинг: +48   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика