UZ

Сўнгги янгиликлар

18:30АПЛ. Чемпионлик учун курашаётган "Манчестер Сити" йирик ғалабага эришди (+жадвал)  9 18:02"Металлург" - "Қизилқум". Таркиблар эълон қилинди  0 17:43"Олимпик" - "Пахтакор". Таркиблар билан танишинг  5 17:21Россияга боришдан бош тортган Испания, етакчиларсиз қатнашган Франция ҳамда башоратчи шифокори билан ғолиб бўлган СССР — илк Европа чемпионати ҳақида ҳикоя қиламиз  2 17:09ФИНАЛ. Дастлабки баҳсда "Йокогама" иродали ғалабага эришди  19 16:46Килиан "Реал"да ўзи хоҳлаган рақамда ўйнамайди  8 16:10Франция президенти "Реал"га мурожаат қилди  5 15:56"Барселона" 100 млн. еврога харидор чиққан футболчиси билан хайрлашмоқчи  5 15:37Суперлиганинг 7-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  1 14:56ПРЕВЬЮ. "Қизилқум" "Металлург"дан ўтган мавсум мағлубиятлари учун аламини оладими?  0 14:37Эммануэль Эмонкпайр гол урган баҳсда Ўзбекистон U14 терма жамоаси 5:0 ҳисобида ғалабага эришди  6 14:17Олли Уоткинснинг қиз ўртоғи ғирром йўл билан йигитига соврин олиб бермоқчи  5 13:53Мбаппе ПСЖ раҳбарига раҳмат айтмади. Ал Ҳелайфи уни ношукур деб ҳисоблайди  14 13:31"Невилл - Илон Маскнинг футболдаги талқини". Бартон тен Хагни МЮда яна бир мавсум қолдиришга чақирган Гарини танқид қилди  6 13:19ПРЕВЬЮ. "Пахтакор" олимпиячилар имтиҳонидан ўта оладими?  8

Интервью. Фарҳод Бекмуротов: “Андижонлик мухлисларга ачиндим” Янгиликлар

Интервью. Фарҳод Бекмуротов: “Андижонлик мухлисларга ачиндим”

Якунига етган мавсум “Андижон” клуби учун омадсиз якунланди. Сабаби “бургутлар” олий лигада сўнгги ўринни эгаллаб биринчи лигага тушиб кетишди.

Жамоа сафида энг кўп ўйинни 22 ёшли Фарҳод Бекмуротов ўтказгани эътиборга молик. Биз ярим ҳимоячи билан мавсум якунлари ҳақида суҳбатлашдик.

- 2016 йилги мавсум “Андижон” учун қандай ўтди?

- Мавсум биз учун жуда ҳам қийин ўтди. Жамоа раҳбарияти ва мухлисларнинг ишончини оқлай олмадик. Афсуски "Андижон" жамоамиз олий лигадан тушиб кетди.

- Жамоа олий лигада қолишига нима етишмади деб ўйлайсиз?

- Тўғриси нима дейишга ҳам хайронман. Менимча олий лигада қолишига омад етишмади. Кўп учрашувларда омад етишмагани панд берди. Бундан ташқари ютишимиз керак бўлган ўйинларда ютқазиб қўйдик. Хатто дарвозага кириб кетаётган тўп ҳам қайтиб чиқиб кетди.


- Мураббийларнинг алмашинуви ҳам натижага таъсир қилдими?
- Мавсумни Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги бошладик. Биринчи давра тугашига оз қолганида мураббий ишдан кетишга қарор қилди. Кейин Ориф Маматказин қўл остида ўйнадик. Чемпионатнинг охирги бешта турини эса Маъруф Абдисаломов мураббийлигида тугатдик. Бир мавсумда уч мураббий албатта кўп. Сабаби бир мураббийнинг тактикасига мослашишга улгурмай янги мураббий келди. Бу футболчиларга қийинчилик туғдириши табиий. Лекин айб фақат мураббийларда эмас майдонда футболчилар ўйнашади. Шу боис натижага биз ҳам жавобгармиз.

- Қайси учрашув сиз учун қийин бўлди?

- Энг оғир ўтган ўйинлар "Бухоро"га қарши ўтди. Бухородаги учрашувда 2:5 ҳисобида ютқаздик. Ўзимизда эса 1:4 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйдик. Бундан ташқари "Насаф" ва "Локомотив" билан ўйинларда ҳам қийналдик. Қолган жамоалар билан деярли тенгма-тенг ўйнаб омадсизлик туфайли ютқаздик ёки очко йўқотдик.

- Кўпчиликка бераётган саволимиз: 2016 йил олий лиганинг энг яхши уч футболчиси кимлар?

- Энги яхши футболчиларга келсак мавсум давомида энг кўп гол урган "Локомотив" ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов, "Пахтакор"да етакчи футболчига айланган Жалолиддин Машарипов ҳамда "Обод" тўпурари ва мавсум кашфиётларидан бири бўлган Шоҳруз Норхоновни танлаган бўлардим.

- Кейинги йил ҳам “Андижон”да қоласизми?

- "Андижон" билан яна бир йиллик шартномам бор. Ҳозирда бошқа жамоалардан таклифлар бўлмоқда. Ҳаммаси январь ойида ҳал бўлса керак. Айни пайтда барчасини ўйлаб кўраяпман ва янги йил байрамидан сўнг якуний қарорни қабул қиламан.

- Таклифлар қайси жамоалардан бўлмоқда?

Тўғриси қайси жамоалардан таклиф бўлаётганини айта олмайман. Сабаби трансфер амалга ошмаса мен ҳам ўша клублар ҳам ноқулай вазиятга тушиб қолишади.


- Андижонлик мухлислар бу муваффақиятсизликни қандай қабул қилишди?
- Мухлисларимизга ачиндим. Энг алам қилгани айнан уларга бўлди. Ўзим ҳам андижонликман, уларнинг ҳолатини жуда яхши тушуниб турибман. Бизнинг мухлислар юртимиздаги энг яхшилари. Лекин ўзлари ҳам кўришди, ўйинларда кўплаб имкониятлардан фойдалана олмадик. Мавсумнинг охирги бешта учрашувида кетма-кет дуранг қайд этдик. Улардан ҳеч бўлмаса биттасида ютганимизда ҳам олий лигада қолардик.

- Мавсум давомида “Андижон”да турли мураббийлар ишлашди. Бироқ сиз 30та ўйиннинг 28тасида майдонга тушдингиз. Яъни ким мураббий бўлса ҳам Бекмуротов майдонга тушаверди. Бунга қандай эришдингиз?

- Буни сабабини аниқ айтиш қийин. Менимча барча мураббийларнинг тактикасига мос тушдим шекилли. Бундан ташқари ҳар бир машғулотда майдонга тушишга лойиқ эканлигимни исботлашга уриниб бор кучим билан ишладим. Меҳнатларим бесамар кетмаслигини билардим.

- Нима деб ўйлайсиз қайси ўйинда йўқотилган очко якунда қимматга тушди?

- Бундайн ўйинлар кўп бўлди. Масалан, ўз майдонимизда “Шўртан”га, “Олмалиқ”қа, “Қўқон-1912”га ва “Обод”га ютқаздик. Мана шу ўйинларда мағлуб бўлмаслигимиз керак эди. Бу учрашувларда ютганимизда вазият умуман бошқача бўларди.


- “Андижон” кейинги йилнинг ўзида олий лигага қайтишига ишонасизми?
- Худо хоҳласа жамоа олий лигага қатади. Бунга ишонаман. Сабаби Андижонда футболни жуда яхши кўришади. Бутун бошли вилоятдан олий лига жамоаси бўлмаса, бундай мухлислар олдида адолатдан бўлмаса керак.

- Суҳбатимиз охирида матбуот орқали кимларга нима демоқчисиз?

- Бахтиёр Ашурматовга катта раҳмат айтаман. Тўғри ўтган йил олий лигада дебют қилдим. Бу йил эса тўлиқ ўйинлар ўтказишни айнан шу йилдан бошладим. Ашурматов менга қўрқмай ишонч билдирди. “Андижон” жамоасида асосий таркибга кириш жуда қийинлигини барча билади. Маъруф Абдисаломовга, Ориф Маматказинга ва Виталий Легайга миннатдорчилик билдираман. Виталий Легай мени қандай қилиб руҳлантиришни жуда яхши биларди. Мухлисларимиздан ёмон мавсум учун узр сўраман.

“Андижон” жамоасида бирга ўйнаган акаларимга катта раҳмат айтмоқчиман. Уларни номма-ном айтмайман. Ўзлари бу интервью ўқишса тушуниб олишади:
“Сизларнинг ёрдамларингиз бўлмаганида бу даражада ўйнаб кета олмасдим. Катта раҳмат”.

Шу ўринда сиз журналистларга ҳам раҳмат айтаман. ОАВ бўлмаса футболни, футболчиларни ким ёритади? Шу боис барча сиз орқали барча ҳамкасбларингизга раҳмат.  

Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика