RU

Последние новости

18:35Қозоғистон — Бельгия. Таркиблар маълум  0 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  28 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  3 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  8 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   14 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  9 14:24ПСЖ Винисиус учун лойиҳа тайёрламоқда. Парижликлар бразилияликни текинга қўлга киритишмоқчи  5 13:22Гарсия "Реал"дан кетадими?  2 12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  7 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  20 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  4 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  19

Архив: Чераннинг бенефиси, "бошсиз чавандоз" ва Шораҳмедовнинг алами, Ўзбекистон кубоги-2019 финалини ёдга оламиз Новости

Архив: Чераннинг бенефиси, "бошсиз чавандоз" ва Шораҳмедовнинг алами, Ўзбекистон кубоги-2019 финалини ёдга оламиз

Футбол оламида юзага келган танаффус сабаб "Championat.asia" архивига мурожаат қилишда давом этамиз.

Ўтган мавсум мамлакатимизда футбол бўйича бўлиб ўтган учта йирик ички мусобақани ёдга олишни мақсад қилгандик. Кеча тарихда илк бор ўтказилган Ўзбекистон Лига кубоги мусобақаси финалини эслаб ўтгандик. Бугун навбат Ўзбекистон кубоги-2019 финалига.

Фото Архив: Тарихда илк бор ўтказилган Ўзбекистон Лига кубогининг 8та гол урилган финалини ёдга оламиз

Қизиғи, ўтган мавсум Ўзбекистон кубоги финалига ҳам худди Лига кубогидаги каби Миржалол Қосимов бошчилигидаги АГМК ҳамда Шота Арвеладзе бош мураббийлигидаги "Пахтакор" етиб келди. Ҳар икки жамоа ҳам 2018 йилги кубок финалида ўзаро тўқнаш келгани боис 2019 йилги кубокда баҳсларга 1/8 финалдан қўшилишди. Уёғига эса рақиблар бирин-кетин мағлубиятга учратилди ва ҳал қилувчи учрашувга кетма-кет иккинчи йил айнан "Пахтакор" ва АГМК етиб келди. 2018 йилда олмалиқликлар кубокни бошлари узра баланд кўтаришган бўлса, 2019 йил "шерлар"га аталди.


Ўзбекистон кубоги
Финал,
26.10.2019
Тошкент шаҳри, "Локомотив" стадиони. 7185 томошабин.
"Пахтакор" - АГМК 3:0
Ҳакамлар:
Шерзод Қосимов, Абдуҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов, Жасур Мухторов (барчаси Тошкент).
Голлар: Драган Черан 31, 61 пенальти, 77.

"Пахтакор" (4-2-3-1) — 25.Элдорбек Суюнов - 3.Ҳожиакбар Алижонов, 23.Шерзод Аъзамов, 55.Марко Симич, 34.Фарруҳ Сайфиев (29.Владимир Козак, 86) - 20.Одил Ҳамробеков, 27.Сардор Собирхўжаев (15.Егор Кримец, 89)- 9.Жалолиддин Машарипов, 10.Драган Черан, 17.Достон Ҳамдамов - 11.Игорь Сергеев (21.Марат Бикмаев, 80).
Захира: 35.Санжар Қувватов, 5.Алишер Салимов, 14.Ҳумоюнмирзо Иминов, 19.Шоҳруҳ Мадмудхожиев, 43.Иброҳимҳалил Йўлдошев, 77.Ҳусниддин Ғофуров.

АГМК (4-3-3) — 32.Суҳроб Султонов - 23.Акмал Шораҳмедов, 44.Бобур Йўлдошев, 33.Сардор Раҳмонов, 31.Сайдулло Раҳматов - 3.Эркин Байдуллаев, 5.Дилшод Жўраев, 4.Миржамол Қосимов (30.Жасур Умаров, 46) - 7.Элгужа Григалашвили (8.Санъат Шихов, 63), 99.Шаҳзод Нурматов (15.Жасур Ҳакимов, 74), 17.Мурод Тошматов.
Захира: 12.Роман Абдулов, 11.Зоҳир Пиримов, 20.Мирғиёз Сулаймонов, 55.Сардор Абдунабиев, 77.Владислав Касминин, 88.Игорь Зонич.

Огоҳлантиришлар: Ф.Сайфиев 73, Ҳ.Алижонов 79 - А.Шораҳмедов 73, С.Шихов 79.

Ўзбекистон кубогини майдонга терма жамоамизда энг кўп ўйин ўтказган футболчилар Сервер Жепаров (126 ўйин) ва Тимур Кападзе (119 ўйин)лар олиб чиқишганди.


Ўз ишининг усталари.


АГМКнинг Ўзбекистон кубогида финалгача босиб ўтган йўли:
1/8 финал
АГМК
- "Машъал" 3:1

1/4 финал
Оқ-тепа - АГМК 3:4

1/2 финал
АГМК
- "Бунёдкор" 3:1


"Пахтакор"нинг Ўзбекистон кубоги-2019да финалгача босиб ўтган йўли:
1/8 финал
"Пахтакор"
- "Яшнобод" 5:0

1/4 финал
"Пахтакор"
- "Сурхон" 2:0

1/2 финал
"Пахтакор"
- "Насаф" 2:1


"Бошсиз чавандоз 1".


Миржамол Қосимов жиддий зарба қабул қилиб олишига сал қолдия.


- Йигитлар, рақибга зарба беришни тўхтатамиз. Бизга карточка эмас, гол керак...


- Тўғри, бизга гол керааак...


- Талабларга биноан! Бу биринчиси.


Фарруҳ Сайфиев ўйинни ҳам қойиллатади, жанжални ҳам)


Уҳҳ, Сергеев оғриқли зарба қабул қилиб олди.


Драган Черан Ўзбекистон кубоги-2019да жами 5та гол урди.


Нимчорак финал ва ярим финалда гол урган Машарипов финалда ўзининг ажойиб паси кўкка совурилганидан кейин ғазабда.


Мухлисалар.


Ажойиб кадр.


Черандан хет-трик ва финалга якуний нуқта қўйилди.


"Бошсиз чавандоз 2".


Акмал Шораҳмедов 2018 йил "Пахтакор" билан, 2019 йил эса АГМК билан Ўзбекистон кубоги финалида мағлуб бўлди.


Ғалаба қувончи.



Миржалол Қосимов: "Иккинчи голга қадар "Пахтакор"га муносиб қаршилик кўрсатдик"

Шота Арвеладзе: "Йигитларни олқишлайман"


Тақдирлаш маросими.


Кримец кубокни баланд кўтармоқда.



Ўзбекистон кубоги-2019 финал ўйинидан суратларни қуйидаги линк орқали кириб томоша қилишингиз мумкин >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ

Ўзбекистон кубоги-2019 финал ўйинидан кейинги тақдирлаш маросимидан суратларни қуйидаги линк орқали кириб томоша қилишингиз мумкин >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ


Суратлар муаллифи: Толибжон Қосимов ва Жаҳонгир Файзуллаев.

Автор : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: -5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика