UZ

Сўнгги янгиликлар

15:18"Ливерпуль" — "Эвертон". Мерсисайд дербиси учун таркиблар маълум  0 14:51Футзал. Ўзбекистоннинг Фаластинга қарши ўйин учун таркиби маълум  1 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  30 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  11 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  3 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0 10:47АПЛнинг учта жамоасига "Реал" футболчиси керак  12 10:20Неймар яна жароҳат олди  6 09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  2 09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0 08:56Аморим: "Рим Папаси ҳам мени қароримни ўзгартиришга мажбур қила олмайди"  12 08:28Опта. EЧЛда чемпионлик учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 08:00Легионерлар. Ўрунов жамоаси дуранг ўйнади. Мозговойнинг жамоаси эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  1

Архив: Тарихда илк бор ўтказилган Ўзбекистон Лига кубогининг 8та гол урилган финалини ёдга оламиз Янгиликлар

Архив: Тарихда илк бор ўтказилган Ўзбекистон Лига кубогининг 8та гол урилган финалини ёдга оламиз

Футбол оламида юзага келган танаффус сабаб "Championat.asia" архивига мурожаат қилишда давом этамиз.

Ўтган мавсум мамлакатимизда футбол бўйича бўлиб ўтган учта йирик ички мусобақани ёдга оламиз. Бунда Ўзбекистон Лига кубоги ва Ўзбекистон кубоги финалини, Суперлиганинг эса чемпионлик масаласи ҳал қилинган ва кубок топширилган ўйинларини эслаймиз. Бугун тарихда биринчи марта ўтказилган Ўзбекистон Лига кубоги финалига тўхталамиз.

2019 йилги Ўзбекистон Лига кубоги финалига Миржалол Қосимов бошчилигидаги АГМК ҳамда Шота Арвеладзе бош мураббийлигидаги "Пахтакор" етиб келди. Лига кубогида 16та клуб 4та гуруҳга ажратилди. Жамоалар гуруҳ босқичида 3тадан учрашувда иштирок этишди. Беллашувларнинг қайси майдонларда ўтишини қуръа жараёни аниқлаб берди. Ҳар бир гуруҳда дастлабки икки ўринни эгаллаган жамоалар чорак финал йўлланмасини қўлга киритишди. Мусобақада плей-офф беллашувлари битта ўйиндан иборат бўлди.

Ўзбекистон Лига кубогининг бош соврини.


Ўзбекистон Лига Кубоги
Финал
, 04.12.2019
Тошкент шаҳри, "Пахтакор" марказий стадиони.
АГМК — "Пахтакор" 2:6
Ҳакамлар:
Илгиз Танташев, Ҳусниддин Шодмонов, Александр Буров, Элёр Турсунов
Голлар: Жасур Умаров (64), Мурод Тошматов (86) - Игор Сергеев (5), Драган Черан (42, 67), Достон Ҳамдамов (50, 55), Хожиакбар Алижонов (78)

АГМК (5-4-1) — 32.Суҳроб Султонов - 23.Акмал Шораҳмедов, 88.Игорь Зонич, 33.Сардор Раҳмонов, 44.Бобур Йўлдошев (18.Расул Йўлдошев, 63), 20.Мирғиёз Сулаймонов - 11.Зоҳир Пиримов, 3.Эркин Байдуллаев, 30.Жасур Умаров - 7.Элгужа Григалашвили (17.Мурод Тошматов, 58) - 9.Зафар Полвонов (15.Жасур Ҳакимов, 78).
Захира: 12.Роман Абдулов, 4.Миржамол Қосимов, 5.Дилшод Жўраев, 8.Санъат Шихов, 77.Владислав Касминин, 99.Шаҳзод Нурматов.

"Пахтакор" (4-2-3-1) — 35.Санжар Қувватов - 3.Хожиакбар Алижонов, 23.Шерзод Аъзамов, 15.Егор Кримец (55. Марко Симич, 78), 34.Фарруҳ Сайфиев - 14.Ҳумоюнмирзо Иминов, 27.Сардор Собирхўжаев - 17.Достон Ҳамдамов (19.Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев, 78), 10.Драган Черан, 9.Жалолиддин Машарипов - 11.Игорь Сергеев (21.Марат Бикмаев, 70).
Захира: 25.Элдорбек Суюнов, 5.Алишер Салимов, 13.Руслан Розиев, 29.Владимир Козак, 43.Иброҳимҳалил Йўлдошев, 77.Ҳусниддин Ғофуров.

Огоҳлантиришлар: Жасурбек Умаров, 30 – Егор Кримец, 11.

"Пахтакор"нинг финалгача босиб ўтган йўли
1-тур:
"Пахтакор" – "Қўқон-1912" 0:4
Голлар:
Марко Милич, 24 (0:1). Тимур Усмонов, 43 (0:2). Мурод Холмуҳаммедов, 45 (0:3). Суҳроб Бердиев, 90 (0:4)

2-тур
"Бухоро" — "Пахтакор" 1:2
Голлар:
Ҳумоюнмирзо Иминов 42 (0:1). Игорь Сергеев 71 (0:2). Андрей Сидоров 89, (1:2)

3-тур
"Пахтакор" — "Локомотив" 2:1
Голлар:
Сардор Собирхўжаев, 18 (1:0), Азизбек Омонов, 66 (1:1), Игорь Сергеев, 75 (2:1)

Чорак финал
"Пахтакор" - "Шўртан" 3:0
Голлар:
Шерзод Аъзамов, 50 (1:0), Достонбек Ҳамдамов, 65 (2:0), Достонбек Ҳамдамов, 90+3 (3:0)

Ярим финал
"Қўқон-1912" – "Пахтакор" 2:4
Голлар:
Драган Черан, 5 (0:1), Суҳроб Бердиев, 7 пенальтидан (1:1), Одилжон Ҳамробеков, 45+2 (1:2), Игорь Сергеев, 59 (1:3), Достонбек Ҳамдамов, 79 (1:4), Шахбоз Эркинов, 80 (2:4)


АГМКнинг финалгача босиб ўтган йўли
1-тур:
АГМК – "Қизилқум" 4:0
Голлар:
Миржамол Қосимов, 51 (1:0). Миржамол Қосимов, 67 (2:0). Шаҳзод Нурматов, 82 (3:0). Шохназар Норбеков, 89 (4:0)

2-тур
АГМК — "Металлург" 1:1
Голлар:
Жасур Ҳакимов, 72 (1:0) – Станислав Андреев, 90+2 пенальти (1:1)

3-тур
АГМК (Олмалиқ) — "Бунёдкор" (Тошкент) 4:3
Голлар:
Бобурбек Юлдашев, 7 (1:0). Миржамол Қосимов, 20 (2:0). Санжар Риҳсибоев, 27 (2:1). Зафар Полвонов, 55 (3:1). Хуршид Ғиёсов, 71 пенальти (3:2). Миржаҳон Мираҳмадов, 72 (3:3). Санъат Шихов, 75 (4:3)

Чорак финал
АГМК – "Металлург" 1:0
Гол:
Зафар Полвонов, 37 (1:0)

Ярим финал
АГМК – "Динамо" 3:0
Голлар:
Жасур Ҳакимов, 6 (1:0), Жасурбек Умаров, 83 (2:0), Жасурбек Умаров, 85 (3:0)


Ўзбек ва грузин футболи афсоналари.


Лига кубоги финалида Ўзбекистон футболи тарихида илк бор VAR тизими оффлайн режимда синовдан ўтказилганди.


5-дақиқадаёқ Игорь Сергеев бирга-бир вазиятдан унумли фойдаланиб ҳисобни очганди.


Ажойиб кадр.


"Оққуш парвози")


Зоҳир Пиримовнинг АГМК таркибидаги охирги ўйини.


Эркин Бойдуллаев.


Лига кубогида иккита гол урган Зафар Полвонов.


"Пахтакор"нинг узоқ йиллик содиқ мухлиси Асқар ота.


Рустам Ашурматов.


Достон Ҳамдамов финалда иккита гол урганди.


Яхши кадр.


Жасур Умаров дастлабки жавоб тўпини киритган вазият.


Финалда дубль қайд этган яна бир ўйинчи - Драган Черан.



Миржалол Қосимов: "Жорий мавсум "Пахтакор" ҳаммадан бир бош баландлигини исботлади"

Видео Шота Арвеладзе: "Бу мураббийлик фаолиятимдаги энг яхши мавсум"


Тақдирлаш маросими.


Требл.


Марко Симич Лига кубоги финалидан кейин "Пахтакор" мухлислари билан хайрлашганди.




Ўзбекистон Лига кубоги финал ўйинидан суратларни қуйидаги линк орқали кириб томоша қилишингиз мумкин >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ

Ўзбекистон Лига кубоги финал ўйинидан кейинги тақдирлаш маросимидан суратларни қуйидаги линк орқали кириб томоша қилишингиз мумкин >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ

Муаллиф : Tolibjon Qosimov
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика