RU

Последние новости

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  17 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  5 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  22

Артём Филипосян: "Мени фикримча бош ҳакам ўйин тизгинини қўлдан чиқарди" Новости

Артём Филипосян: "Мени фикримча бош ҳакам ўйин тизгинини қўлдан чиқарди"

Миллий чемпионатимизнинг 18-турида Тошкентнинг "Пахтакор" клуби ўз уйида Бухоронинг "Бухоро" клубини қабул қилиб дуранг натижа қайд этди.
Ушбу учрашувдан сўнг "Бухоро" клуби ҳимоячиси Артём Филипосян ўйин ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Биз уч очко учун Тошкентга келган эдик. Ўзингиз кўрган бўлсангиз жуда ҳам оғир ўйин бўлди. Ҳакам ҳар иккала жамоа футболчисига ҳам қизил карточка кўрсатди. Ғалаба қозона олмаган бўлсак ҳам дуранг натижани қайд этдик. ўйлашимча "шерлар" футболчиси жарима майдони ичида Шавкат Саломовга нисбатан қўполлик ишлатганида пенальти бор эди деб ўйлайман. Ҳакамларнинг қарорларини муҳокама қила олмайман. Бундай ўйинда дуранг натижа қайд этганимиздан кўпчилик хурсанд бўлди.

Келаси учраушвда Қўқондан ғалаба билан қайтишга умид қиламиз. Қизил карточка ҳақида гапирадиган бўлсам, "Пахтакор" футболчиси жамоадошимга нисбатан қўполлик ишлатаётганда мен қараб тура олмайман-ку! Жамоадошимни тарафини олдим йўқ жойдан менга ҳам бош ҳакам қизил карточка кўрсатди. Ҳакамнинг қарори шу бўлган бўлса нима ҳам дердим, менга ҳам рақиб футболчисига ҳам қизил карточка кўрсатилди. Мени фикримча бош ҳакам ўйин тизгинини қўлдан чиқарди. Бундай ўйинларда ҳакамлар ўйин тизгинини қўлдан чиқармаслик керак. биз майдонда тўп тепамиз, ҳакамларнинг қарорини муҳокама қилмайман. Нима ҳам дердим балки мени 3 та ўйинга дисквалификация қилишар. Нима бўлганда ҳам жамоам билан машғулотларда шуғулланишда давом этаман. Бухородан келиб бизни қўллаб - қувватлаганлари учун мухлисларимизга катта раҳмат айтаман", - дейди "Бухоро" клуби футболчиси Артём Филипосян.

Жаҳонгир Сотволдиев
Рейтинг: +10   

Похожие новости

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика