Артур Геворкян: “Ал-Айн”га қарши ўйин учун тактикамиз сирлигича қолсин”
10 сен 2016 15:14
Новости
Артур Геворкян: “Ал-Айн”га қарши ўйин учун тактикамиз сирлигича қолсин”
Ушбу учрашувдан сўнг “темирйўлчилар” футболчиси Артур Геворкян ўйин ҳақида фикр билдирди.
“Чемпионатимизда икки ҳафта танаффус бўлди, ўйин амалиёта ҳам бўлмади. Фақат машғулотларда кўпроқ жисмоний ҳолатга эътибор қаратдик. Шунинг учун ҳам “Шўртан”га қарши оғир ўйин ўтказдик. Менда ҳам вазиятлар бўлди, лекин улардан фойдалана олмадим. Рақибимиз яхши ҳимояланди. Ҳозир ҳамма ҳимояда ўйинамоқда. Биз ОЧЛнинг чорак финал жавоб учрашувида “Ал-Айн”га қарши майдонга тушамиз. Кечаги баҳс “Ал-Айн”га қарши ўйин олдидан тайёргарлик вазифасини ўтаб берди. “Шўртан” ҳам яхши ўйин кўрсатди. Тўп бироз ўзларида назорат қилишди. ОЧЛ тўғрисида гапирадиган бўлсам, биз ушбу ўйинда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. “Ал-Айн”га қарши ўйин тактикамиз сирлигича қолсин”, - дейди “Локомотив” жамоаси футболчиси Артур Геврокян.
Жаҳонгир Сотволдиев
Комментарии