"Арсенал" Украина терма жамоаси ҳужумчисига шартнома тайёрламоқда
28 июн 2021 18:01
Новости
"Арсенал" Украина терма жамоаси ҳужумчисига шартнома тайёрламоқда
"Арсенал" "Гент" ҳужумчиси Роман Яремчук билан шартнома имзоламоқчи.
Лондон клуби футболчи учун Бельгия клубига 25 миллион евро тўлашга тайёр.
Футболчига шунингдек "Милан", "Рома" ва Германиянинг бир нечта клублари қизиқиш билдирмоқда. Яремчукнинг "Гент" билан тузган амалдаги шартномаси 2025 йилга қадар мўлжалланган.
Ҳужумчи ўтган мавсум Бельгия чемпионати доирасидаги 27та ўйинда майдонга тушиб, 15та гол ва 5та ассист қайд этди.
Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Комментарии