Арсен Венгер Япония клубини бошқариши мумкин
25 мая 2019 20:00
Новости
Арсен Венгер Япония клубини бошқариши мумкин
Goal нашри маълумотига кўра, Лондоннинг "Арсенал" клуби собиқ мураббийи Арсен Венгер фаолиятини Японияда давом эттириши мумкин.
69 ёшли франциялик мутахассисга "Виссел Кобе" жамоасидан қизиқиш бор. Унга йилига 4 миллион евро маош ва 2021 йилга қадар мўлжалланган шартнома таклиф қилинган.
Маълумки, "Виссел Кобе" клубида ўз даврининг таниқли футбол усталари Давид Вилья, Лукас Подольски ҳамда Андрес Иньеста сингари футболчилар ўйнамоқда.
Комментарии