RU

Последние новости

20:31Баҳром Ҳайдаров: "Ҳозирги кунда бир очко ҳам биз учун қадрли"  0 20:30ЖЧ U-17. Ирландия — Ўзбекистон (Матнли трансляция)  8 20:12Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди  133 20:00АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасидаги ўйинда тўртта гол урилди  18 19:48Камолиддин Тожиев: "Умид ҳеч қачон сўнмайди"  3 19:17Суперлига. "Ризеспор" меҳмонда дуранг ўйнади, Алиқулов захирадан ўйинга қўшилди  0 19:09Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Корея Республикасига қарши иккинчи ўртоқлик баҳсида мағлубиятга учради  3 18:50Суперлига. "Динамо" "Бунёдкор" майдонида ғалабага эришди  23 18:36"Нефтчи" 14 йилдан буён "Бухоро"ни меҳмонда мағлуб эта олмаяпти  3 18:00Суперлига. "Пахтакор" Қўқонда дуранг ўйнади  52 17:34ОКМК 11 йилдан сўнг Олмалиқда "Навбаҳор"га 3 та гол урди  1 17:20Ариф Асадов: "Ўзбекистон ва Озарбайжон жаҳон чемпионатини юқори даражада ўтказиш учун барча чораларни кўришига ишончим комил"  4 17:03Миржалол Қосимов: "U-20 Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиш — Озарбайжон ва Ўзбекистонда футболни ривожлантириш учун яхши имконият"  4 16:36“ЎФФ Президенти кубоги” – оммавийлик пойдевори  0 16:05Про лигада ким ғолиб бўлади? Регламент нима дейди?  1

Ариф Асадов: "Ўзбекистон ва Озарбайжон жаҳон чемпионатини юқори даражада ўтказиш учун барча чораларни кўришига ишончим комил" Новости

Ариф Асадов: "Ўзбекистон ва Озарбайжон жаҳон чемпионатини юқори даражада ўтказиш учун барча чораларни кўришига ишончим комил"

Озарбайжонлик собиқ футболчи мундиалда ОКМК мураббийи билан бирга ўйнагани, ўзаро дўстлик алоқалари, U-20 жаҳон чемпионати мезбонлиги ҳамда Ўзбекистонга мухлислик қилиши ҳақида фикр билдирди.

– Сиз Собиқ Иттифоқ U-20 терма жамоаси таркибида жаҳон чемпионатида Миржалол Қосимов билан бирга ўйнагансиз. Ўша пайтларни қандай хотирлайсиз?

Аввало, эътиборингиз учун ташаккур билдираман. Фурсатдан фойдаланиб, нафақат кўп йиллар давомида бирга ўйнаган қадрдон дўстимга, балки бутун қардош ўзбек халқига ҳам самимий саломимни йўлламоқчиман. Миржалол Қосимов билан тақдиримиз ёшлар терма жамоасидан анча олдин кесишган эди. Совет даврида биз дастлаб ўз республикаларимизнинг ёшлар терма жамоалари сардорлари сифатида майдонда рақиб эдик. Бу мусобақаларда бир вақтнинг ўзида Собиқ Иттифоқ терма жамоаси учун ёш гуруҳлари бўйича энг иқтидорли футболчилар танлаб олинарди. У пайтларда ақлбовар қилмас, ҳатто айтиш мумкинки, чидаб бўлмас даражада рақобат мавжуд эди. Шуни таъкидлаш жоизки, Миржалол ва мен РСФСР, Москва, Ленинград жамоалари, ҳаттоки футболга ва футболчиларга катта эътибор қаратилган Украина вакиллари эмас эдик. Улар доимо диққат марказида бўлишса, биз ўз республикалар шарафини ҳимоя қилардик. Ўз вақтида бизга ишонч билдирган ва умидларини оқлашимизга сабаб бўлган мураббийларимизга миннатдорчилик билдираман. Дастлаб сараланиб, 1987 йилда ўсмирлар ўртасидаги Европа чемпионатининг кумуш медали совриндори, сўнгра ўша йили Канадада ўтказилган U-17 жаҳон чемпиони бўлдик. Бир йил ўтиб, U-19 таркибида Европа чемпионатининг олтин медалларини қўлга киритдик. Кейинчалик, ушбу ютуқлардан сўнг, U-20 жаҳон чемпионатида биргаликда иштирок этдик. У ерда Чехословакияда бўлиб ўтган Евро финалида биз мағлуб этган португаллар ғолиб бўлишди. Миржалол Қосимов сардор эди ва биз иккимиз асосий таркибнинг қолган аъзолари билан бирга терма жамоанинг таянч футболчилари эдик. Унутилмас даврлар эди. Европа ва жаҳон миқёсидаги ғалабалар, футбол афсонаси Пеле билан бўлган учрашув хотирамда муҳрланиб қолган. Ўша пайтларда ёш футболчилар учун бу мисли кўрилмаган ҳодиса эди. Биз нафақат ўсиб-улғайию, чиинакам футболчиларга айландик, балки чиниқиб, шахс сифатида ҳам шаклландик. Миржалол Қосимов ўз мамлакатини муносиб тарзда танитди. Собиқ Иттифоқ терма жамоаси сардори бўлиш кўп нарсадан далолат беради. Мен Миржалолни ўзбек футболининг тирик афсоналаридан бири деб ҳисоблашга ҳақлиман.

 Футболчи Қосимовни қандай эслайсиз? Эшитишимча, у уйингизда бўлиб, бувингиз тайёрлаган миллий таомни татиб кўрган экан.

– Миржалол нафақат техник ва ақлли футболчи, балки ўз ўйини ва ғолиблик руҳи билан жамоани илҳомлантирадиган, ортидан эргаштирадиган ҳақиқий сардор эди. У доимо рақиб дарвозасини нишонга оларди. Бежизга унинг ҳал қилувчи голлари чемпион бўлишимизга ёрдам бермаган. Ҳатто мен ҳимоячи бўлишимга қарамай, ундан ўрнак олиб, ҳужумга қўшилар ва гол урардим. Миржалол нафақат ажойиб футболчи, балки чинакам дўст ҳам эди. Илк танишувданоқ дўстлашиб кетгандик, ҳатто йиғинлар ва чемпионатларда бир хонада яшардик. Ўша пайтлар ёш йигитлар эдик, фақат футбол ҳақида ўйлардик. Бугун шуни англадимки, дўстлигимиз шунчаки шахсий муносабатлардан иборат эмас, биз қардош халқлар вакилларимиз ва бу алоқамизни янада мустаҳкамлайди. Мамлакатларимиз мустақилликка эришгач, буларнинг барчасини чуқурроқ ҳис қилиб, ўтган йиллар ва ўзаро ишончимиздан фахрланамиз. Айтганча, биз нафақат терма жамоада, балки "Алания"да ҳам бирга ўйнаганмиз. Миллий таомларимиз ҳам бир-бирига жуда ўхшаш. Фақат Миржалол эмас, балки оилаларимиз ҳам дўстлашиб кетган. Мен ҳам уникида меҳмон бўлганман. Оилаларимиз бир-бирини ўз қариндошларидек кутиб олишарди. Яқинда, кўп йиллар ўтиб, Озарбайжон футболи фахрийлари Тошкентда меҳмон бўлиб, ўртоқлик ўйини ўтказди. Шунда мен яна дўстимникида меҳмон бўлдим. У бизникида қандай меҳмон бўлган бўлса, мен ҳам доимо ажойиб ўзбек таомларини маза қилиб татиб кўраман. Миржалол Қосимов билан дўстлигимиз бугунги кунда ҳам давом этмоқда.

 2027 йил Озарбайжон ва Ўзбекистонда 20 ёшгача бўлган жамоалар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилади. Бу ҳақда фикрингиз қандай?

Таъкидлаганингиздек, мен ва Миржалол Қосимов юқори даражада майдонга чиққанмиз. Бу турнир жаҳон миқёсидаги оламшумул воқеа ҳисобланади. Бундай чемпионатни ўтказиш мамлакатларимизга ишониб топширилгани жуда қувонарли. Бу танлов халқларимиз ва давлатларимизнинг яқинлиги, биродарлигини яна бир бор тасдиқлайди. Шу ўринда Озарбайжон ва Ўзбекистон Президентлари Илҳом Алиев ва Шавкат Мирзиёевнинг алоҳида ўрни ва дўстлигини таъкидлаш лозим. Икки давлат раҳбарларининг футболга, умуман спортга бўлган иштиёқи ФИФАга шундай қарор қабул қилиш учун ишонч бағишлади. Гарчи футбол тақдири мамлакатларимизни Европа ва Осиёга ажратиб қўйган бўлса-да, бу ҳар икки мамлакатда футбол инфратузилмасини янада ривожлантириш ва ёш ўйинчиларни тараққий эттириш учун катта имкониятдир. Ишончим комилки, Ўзбекистон ва Озарбайжон футбол федерациялари яқин ҳамкорликда жаҳон чемпионатини юқори даражада ўтказиш учун барча чораларни кўради. Озарбайжон бундай халқаро футбол тадбирларини ўтказиш бўйича аллақачон тажрибага эга. Сўнгги 10-15 йил ичида ўсмирлар ўртасида Европа чемпионати, аёллар ўртасида жаҳон чемпионатига мезбонлик қилдик. U-20 жаҳон чемпионати – катталар футболига ўтиш олдидаги сўнгги тўсиқ, трамплин ҳисобланади. Бундай турнирда Марадонанинг ўзи ҳам иштирок этган. Биз нигериялик Окочага, италиялик Песоттига, португалиялик Жоау Пинту ва Фернанду Коутуга, туркиялик Тўғайга ва кейинчалик бутун дунёга танилган бошқа кўплаб футболчиларга қарши ўйнаганмиз. Ишончим комилки, 2027 йил ҳам келажакдаги футбол юлдузлари учун истисно бўлмайди. Улар орасида озарбайжонлик ва ўзбекистонлик истеъдодлар ҳам бўлишини истардим.

 Сиз ва Миржалол Қосимов ушбу жаҳон чемпионатининг асосий фигураларига айланишингиз мумкинми? Ушбу турнирда бирга қатнашгансиз, энди эса сиз вакил бўлган мамлакатлар ҳамкорликда турнир ўтказиши керак.

– Биз ўз вақтида ўсмирлик йилларимизда ўз халқларимизни жаҳон миқёсида муносиб тарзда намоён этиб, чемпионликка эришгандик. Бу бугунги авлод учун ибратдир. Ўзига ишонч билан тинимсиз шуғулланиш ва юксак мақсадлар сари интилиш лозим. Бугунги кунда ҳам турнир мезбони бўлган икки қардош давлат вакиллари сифатида ўз тажрибамиз билан ўртоқлашишга тайёрмиз. Ишончим комилки, Миржалол Қосимов ҳам худди шундай фикрда. Ҳар қандай ҳолатда ҳам чемпионат ташкилотчилари ва масъул шахсларнинг қарорига ҳурмат билан ёндашамиз. Энг муҳими, икки мамлакат биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан турнирни энг юқори даражада ўтказиши ҳамда Озарбайжон ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари муносиб иштирок этиши зарур.

 Ўзбекистон терма жамоаси ўз тарихида илк бор жаҳон чемпионати иштирокчисига айланди. Озарбайжон терма жамоаси Европа минтақасида иштирок этади, у ерда рақиблар кучлироқ. Шундай бўлса-да, қачон терма жамоангизни жаҳон чемпионатига йўл олишини кутяпсиз?

– Дарҳақиқат, Европада саралаш босқичи жуда кучли, рақобат ҳам ниҳоятда юқори. Аммо бу Ўзбекистон терма жамоасининг қадр-қимматини пасайтирмайди. Қардош мамлакатнинг муваффақияти тарихий ва улкан ютуқ ҳисобланади. Яна бир ижобий жиҳати шуки, Ўзбекистонда истиқболли ва истеъдодли янги футболчилар авлоди шаклланмоқда. Биз терма жамоангизни қўллаб-қувватлаймиз. Қанчалик қийин бўлмасин, умид қиламанки, бизнинг терма жамоамиз ҳам шундай муваффақиятга эришади. U-20 жаҳон чемпионати бу мақсадга эришиш учун туртки бўлиши керак.

Рейтинг: +2   

Похожие новости

Комментарии

+1   
08 ноя 18:27:06
BXZ BXZ
Озарбайджон ва У́збекистон бу бир Туркий забон ва мусулмон халклардир яна ду́стлик ришталаримиз кенг микёсда чамбарчас богланиши бу куванарлидир . Аллах хохласа биргаликда Жч-20 ни чиройли аъло холатда у́тказамиз ва термаларимиз хам яхши натижалар ку́рсатади . Олга Туркийлар .
   
08 ноя 20:21:40
dessi anvar
ГАРДАШ ЧУХ ГЎЗАЛ СЎЗЛАЙУР , ТУЗИНИ БИЛМАК ИСТАЙУР
   
08 ноя 20:19:15
NEWS 24
Ozarbayjon o'rniga bizga qozoqlar qulay edi bilet qimmat final bokuda bolsa bor ish qiyin
   
08 ноя 18:35:50
Baxtiyor MYu
Энди бу мусобақага жиддий тайёргарлик керак. Озарбайжондан Ўзбекистонга транспорт масаласи нима бўларкин? Фақат самолёт шекилли хозирги холатда. Қуруқликда икки давлатни кесиб ўтишга тўғри келади. Гурух этапидан кейин, нимчорак жуфтликлари аниқ бўлганда роса қийинчилик бўлса керак.
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика